Hujjat nomi
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-12 13:55:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларини дарсликлар
ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

Узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, таълим хизматларининг очиқлиги ва сифатини юксалтириш мамлакатимизда энг устувор вазифалардан ҳисобланади. Шу сабабли 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим мактабларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактабларда, ихтисослаштирилган санъат
ва маданият мактаб-интернатларида, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида ҳамда академик лицейларда узлуксиз
ва 11 йиллик муддатда, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактабларининг
11-синфлари битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида таълим сифати
ва мазмунини такомиллаштириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этиш, халқаро тажрибаларни ўрганиш ва уларнинг ижобий томонларини таълим тизимига жорий этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўтган йиллар давомида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни (кейинги ўринларда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар деб юритилади) нашр этиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан:

умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини ижара тизими орқали дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан тўлиқ таъминлашга эришилди;

умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синф ўқувчиларини, “Меҳрибонлик” уйлари, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг тарбияланувчиларини, шунингдек эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини дарсликлар
ва ўқув-методик мажмуалар билан давлат маблағлари ҳисобидан таъминлаш тизими жорий этилди;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш, нашр этиш
ва таълим муассасаларига етказиб бериш механизми яратилди.

Шу билан бирга умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг ўқув режаси
ва дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни замон талабларига мувофиқ яратиш, уларни нашрга тайёрлаш ва нашр этиш борасида қуйидаги муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда:

биринчидан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларда компетенциявий ёндашувга асосланган амалий ва назорат топшириқларининг акс эттирилишига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги, шунингдек улардаги маълумотларнинг амалий ҳаёт билан уйғун баён этилмаётганлиги ўқувчилар томонидан аниқ ва табиий фанлар бўйича зарур билимларнинг тўлиқ ўзлаштирилмаслигига, эгалланган билимларнинг кундалик ҳаётда тўлақонли қўллай олмасликларига сабаб бўлмоқда, ижтимоий фанлар бўйича эса ўқувчиларда фаол фуқаролик позицияси ва ижтимоий фаолликни ривожлантириш имкониятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилмоқда;

иккинчидан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратишда фанлараро алоқадорлик, ўқув дастурлари ва ўқув-ахборот манбалари ўртасидаги узвийлик тўлақонли таъминланмасдан қолмоқда;

учинчидан, ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш, нашрга тайёрлаш ишларида олимлар, методистлар ва амалиётчи ўқитувчилардан иборат бўлган экспертлар гуруҳи ва тақризчиларнинг жамоатчилик асосида жалб этилиши уларнинг сифати
ва мазмунига салбий таъсир кўрсатмоқда;

тўртинчидан, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган, ўқувчиларни мустақил ишлашга ва изланишга йўналтирадиган ўқув қўлланмалари нашр этишнинг йўлга қўйилмаганлиги ўқувчиларни касбий таълим йўналишлари бўйича ўқитиш сифати ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;

бешинчидан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратишга
ва нашр этишга қўйилган техник регламент талаблари (бичими, ҳарфлар кегли, сўзлар узунлиги ва сони, қоғознинг зичлиги, ранги, шаффофлиги) халқаро андозаларга мос равишда қайта кўриб чиқиш
ва такомиллаштиришни талаб этмоқда;

олтинчидан, нашриётлар ва босмахоналарда дарсликлар
ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш бўйича юқори малакали мутахассислар, жумладан муҳаррирлар, таржимонлар, мусаҳҳиҳлар
ва рассомларнинг етишмаслиги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг имло хатолар билан, шунингдек, улардаги расм ва иллюстрацияларнинг замонавий талабларга мос бўлмаган ҳолда нашр этилишига олиб келмоқда.

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ва касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни яратиш ҳамда нашр этиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари ҳамда дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб ҳисоблансин:

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни яратиш, нашр этиш ва қайта нашр этишнинг молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқлаш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни яратиш, уларни экспертизадан ўтказишишларини мувофиқлаштириш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни яратиш, нашр этиш ва қайта нашр этишни амалга оширадиган нашриёт ва босмахоналар ҳамда муаллифлар рўйхатини тасдиқлаш, зарур ҳолларда унга ўзгартиришлар киритиш;

ривожланган давлатларнинг умумий ўрта таълим тизимида қўлланилаётган дарсликларни таржима қилиш, миллий таълим дастурларини уларга мувофиқлаштириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш юзасидан қарор қабул қилиш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни яратиш, мазмунан ва сифат жиҳатидан яхшилаш, нашр этиш ва қайта нашр этишни ташкил этиш жараёнларини танқидий ўрганиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларига ва замонавий методик талабларга мувофиқлигини назорат қилиш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни яратиш, нашр этиш ва қайта нашр этиш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Белгилансинки:

Ҳукумат комиссияси ҳузурида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг техник регламентини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан янги авлод дарсликлари ва ўқув-методик мажмуаларини яратиш, уларни экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда экспертлар гуруҳи деб юритилади) тузилади ҳамда доимий равишда фаолият юритади;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликларни экспертизадан ўтказганлик учун ҳар бир муаллифлик табоғига энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдорида ҳақ тўланади.

4. Ҳукумат комиссияси:

бир ой муддатда ишчи гуруҳ ва экспертлар гуруҳи таркибини ҳамда уларга юклатилган вазифаларни самарали бажаришга қаратилган
чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқласин;

ишчи гуруҳ ва экспертлар гуруҳи таркибига юқори малакали мутахассисларни жалб этсин;

икки ой муддатда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни мазмунан ҳамда сифат жиҳатидан яхшилаш, уларни нашр этиш жараёнида тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни аниқласин;

экспертлар гуруҳи таклифлари асосида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун такомиллаштирилган таянч ўқув режаси ҳамда ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этсин;

таълим дастурларидаги узвийлик ва узлуксизлик тамойилларидан келиб чиқиб, яратиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг фанлараро алоқадорлигини ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларига мутаносиблигини таъминласин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) умумтаълим фанларидан:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфлари дарсликлари ҳамда 1-4-синфлари учун мўлжалланган машқ дафтарлари ҳар йили;

умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-4-синфлари дарсликлари
3 йилда бир марта;

умумий ўрта таълим муассасаларининг 5-11-синфлари дарсликлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларининг дарсликлари 5 йилда бир марта нашр этилади;

б) дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни яратиш, нашр этиш ва қайта нашр этиш бўйича нашриётлар ва босмахоналар билан тендер (танлов) савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар тузилади;

в) янги нашр этиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ўқув жараёнида фойдаланиш учун жорий этилишидан икки йил олдин яратилади ҳамда бир йил давомида таянч умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтказилади;

г) умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, педагог ходимларнинг фикрини ўрганиш ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхоналарини инвентаризациядан ўтказиш натижалари асосида навбатдаги ўқув йили учун нашр этиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар рўйхати ва миқдори ҳар йили 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

д) амалда мавжуд бўлган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларига ижарага бериш тизими ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоначиларига лавозим маошининг 20 фоизигача миқдорда устама ҳақ белгилаш тартиби сақлаб қолинади.

е) умумий ўрта таълим муассасаларининг касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмалар умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда кутубхона фонди учун нашр этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни нашр этиш ва қайта нашр этишни амалга оширадиган нашриёт ва босмахоналарда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг имло, услубий ва таржимага оид хатоларсиз, расм ва иллюстрациялардан самарали фойдаланган ҳолда нашр этилишини таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ва нашр этиш бўйича техник регламентнинг халқаро андозаларга мос тарзда такомиллаштирилишини таъминласин;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мунтазам равишда мувофиқлаштириб борсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни нашр этиш ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига етказиб бериш нархларини декларация қилиш устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда нархларнинг сунъий равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ҳамда касбий таълим йўналишлари бўйича ўқув қўлланмаларни қайта нашр этиш нархлари динамикаси мониторингини юритсин ҳамда мониторинг натижалари юзасидан маълумотларни ҳар йили Ҳукумат комиссиясига киритиб борсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарслик ва ўқув-методик мажмуалар яратиш, нашр этиш ва қайта нашр этишни амалга оширадиган нашриётлар ва босмахоналарни аниқлаш тартибини;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш учун қўйиладиган эргономик талабларни;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларини умумтаълим фанларидан дарслик ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

халқаро андозаларга мос дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш ҳамда нашр этиш билан боғлиқ маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида “Таълим” соҳаси учун ажратилган маблағлар доирасида назарда тутсин;

ушбу қарордан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил учун тасдиқланган харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига
2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Қ.Акмалов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.Иноятов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов ҳамда Ўзбекистон матбуот
ва ахборот агентлиги бош директори Л.Тангриев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш. Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил ____ _________даги

ПҚ-_____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари ҳамда дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича
Ҳукумат комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Абдухакимов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари,комиссия раиси

2.

Иноятов У.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири,

комиссия раиси ўринбосари

3.

Мажидов И.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раиси ўринбосари

4.

Сайфуллаев Б.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

5.

Шадманов А.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

6.

Шин А.

-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири

7.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

8.

Тангриев Л.

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

9.

Kаримов А.

-

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори

10.

Сайидов С.

-

ЎзбекистонЁзувчилар уюшмаси раиси

11.

Сирожиддинов Ш.

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

12.

Рахимов Ғ.

-

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори

13.

Шарипов Ш.

-

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори

14.

Абдуллаев Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарих институти директори

15.

Вахобов М.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, Ҳукумат комиссияси котиби


Изоҳ: Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг лавозимларига тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил “____” _________даги

ПҚ-_____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-363-сон қарорида:

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни молиявий маблағларни бирлаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда бюджет деб юритилади) ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан чоп этиш ва етказиб бериш барқарор ҳамда узлуксиз молиялаштирилишини таъминлаш, шунингдек улардан мақсадли фойдаланишни самарали бошқариш ва амалда назорат қилиш мақсадида:”;

б) 1-банддаги “Камолот” Ўзбекистон ёшлар ижтимоий ҳаракати” сўзлари “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчи ва ўқитувчиларини умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш учун мўлжалланган бюджет ва ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги ўқувчиларини бюджет маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;”;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи-саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчи ҳамда ўқитувчиларини ижара тизими асосида таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг таклифларига кўра бюджет ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона фондларига бадиий адабиётларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш.”;

г) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари ҳамда дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси рухсати билан кейинги ўқув йили учун тақдим этилган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрдан чиқариш ва сотиш квоталарини тасдиқлаш;”;

д) 5-банднинг учинчи хатбошидаги “дарсликларни” сўзи “ўқув-методик мажмуаларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 6-банддаги “Давлат бюджети” ва “дарсликлар” сўзлари тегишли равишда “бюджет” ва “дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 8-банддаги “Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари
Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икромов” сўзлари “Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов
ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А.Қўчқоров” сўзлари билан алмаштирилсин.

з)1-илова рус тилидаги матнда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

СОСТАВ

Попечительского совета Республиканского целевого книжного фонда при Министерстве финансов Республики Узбекистан

1.

Иноятов У.И.

-

министр народного образования, председатель Попечительского совета

2.

По должности

-

заместитель министра финансов, заместитель председателя Попечительского совета

Члены совета:

3.

Ортиков А.Ж.

-

заместитель министра экономики

4.

Захидов Б.Э.

-

заместитель председателя Центрального банка

5.

Ташкулов А.Ж.

-

заместитель министра юстиции

6.

Набиев Д.Х.

-

первый заместитель министра высшего
и среднего специального образования

7.

Маруфова Г.М.

-

заместитель председателя Комитета женщин

8.

Таджиев О.Ф.

-

первый заместитель председателя Центрального совета Союза молодежи Узбекистана

9.

Жавлонов Ш.С.

-

председатель Республиканского совета
по координации деятельности органов самоуправления граждан

10.

Ташмухамедова Д.Г.

-

директор Научно-практического исследовательского центра «Оила» при Кабинете Министров Республики Узбекистан

11.

Мамаджонов А.К.

-

начальник Ташкентского главного управления народного образования

12.

Тургунбаев У.Б.

-

директор государственной специализированной общеобразовательной школы с углубленным изучением точных предметов Министерства народного образования Республики Узбекистан

Примечание: При переходе лиц, входящих в состав Попечительского совета, на другую работу в его состав включаются лица, вновь назначенные на эти должности.”;

и) 3-иловада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Жамғарма умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона фондлари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар
ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга йўналтирилган мақсадли молия ресурсларини жамлайди.”;

5-банддаги “умумтаълим мактабларининг кутубхона фондлари учун дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кутубхона фондлари учун чет тиллари бўйича дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни” сўзлари “умумий ўрта
ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона фондлари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

6-бандда:

иккинчи-тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларини умумтаълим фанлари бўйича ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган бюджет ва ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит
ва грант маблағлари, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг айрим тоифадаги ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда бюджет деб юритилади) маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш учун умумтаълим фанларидан ўқув-методик мажмуаларни сотиб олиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари
ва ўқитувчиларини ижара тизими асосида таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни сотиб олиш
ва етказиб беришни молиялаштириш;”;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

“айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни сотиб олиш ва етказиб беришни молиялаштириш;”;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги “молиялари” сўзи “даромадлари” сўзи билан алмаштирилсин;

7-банднинг учинчи хатбошидаги “Жамғармада кредит ва грантлари жамланган Осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтлари вакили Васийлик кенгаши йиғилишларида” сўзлари “Жамғарманинг Васийлик кенгаши йиғилишларида халқаро молия институтлари вакиллари” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ҳукумат комиссияси билан келишилган ҳолда кейинги ўқув йили учун тақдим этилган умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрдан чиқариш ва сотиш квоталарини тасдиқлаш;”;

олтинчи ва еттинчи хатбошилардаги “дарсликлар” сўзлари “дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар” сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хатбошидаги “дирекцияси харажатлари бюджет ташкилотлари учун ўрнатилган тартибда” сўзлари “дирекциясининг сақлаш харажатлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

10-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармасининг дарсликлари
ва ўқув-методик мажмуалари йиллик балансини тузиш;”;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги ўқувчиларини бюджет маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни сотиб олиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари
ва ўқитувчиларини ижара тизими асосида таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни сотиб олиш
ва етказиб беришни молиялаштириш;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

“айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни сотиб олиш ва етказиб беришни молиялаштириш;”;

олтинчи-ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги “умумтаълим мактаблари ҳисобига дарслик ижараси учун ота-оналардан” сўзлари “умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳисобига дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ижараси учун ота-оналар ҳамда ўқитувчилардан” сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамғарма ва бюджет маблағлари ҳисобидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаларини умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш бўйича молия, халқ таълими ва ўрта махсус таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш;”;

ўнинчи хатбошидаги “ўқув методик қўлланмаларни” сўзлари
“ўқув-методик мажмуаларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

12-бандда:

учинчи хатбошидаги “дарсликларнинг” сўзлари “дарсликлар
ва ўқув-методик мажмуаларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “эркин маблағларини вақтинчалик” сўзлари “вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “дарсликларни” сўзлари “дарсликлар,
ўқув-методик мажмуалар ва бадиий адабиётларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.”;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очилган Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.”;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона фондларини умумтаълим фанларидан зарур дарсликлар
ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминланганлиги бўйича ҳар йили инвентаризациядан ўтказади ва натижаларини жамлаб Жамғармага маълумот тақдим этади.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона фондларини умумтаълим фанларидан ўқув-методик мажмуалар билан таъминланганлигини ўрганиш асосида кейинги календарь йили учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга бўлган эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичларини чакана савдо тармоғи орқали, кутубхона фонди ҳисобидан бепул таъминланиш ва ижара асосида таъминланиш кесимида ҳар йили
1 июнга қадар Жамғарманинг ижроия дирекциясига тақдим этади. Бунда кейинги календарь йили учун ўқувчиларнинг истиқбол контингенти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқланади.

Якуний эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан аниқланади
ва кейинги ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича таълим тили, номи, синфлар ва босқичлар кесимида дарсликлар ҳамда ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқариш ва сотишга прогноз квоталар шакллантирилгандан сўнг Жамғармага тақдим этилади.”;

16-банддаги “вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “вазирлиги” сўзи билан алмаштирилсин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Ўрнатилган тартибда шакллантирилган ва тасдиқланган квоталарга асосан чоп этиш ва қайта чоп этишга мўлжалланган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари бюджет
ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан:

биринчи синф ўқувчилари, “Меҳрибонлик” уйлари, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар;

ўқувчи ва ўқитувчиларни ижара тизими асосида бирламчи таъминлашга дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш
ва етказиб бериш харажатлари молиялаштирилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларни молиялаштиришга маблағлар ажратилади:

ижара тўловларидан тушган маблағлар доирасида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига умумтаълим фанларидан ижара тизими учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдо корхоналари учун уларнинг айланма маблағларини тўлдиришга мақсадли ссудалар ажратиш;

Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган смета харажатларига кўра амалга ошириладиган бошқа харажатларни қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг таклифларига кўра умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона фондларига бадиий адабиётларни харид қилиш
ва етказиб бериш харажатлари бюджет ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.”;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан харажатлар сметасида назарда тутилмаган маблағларни нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдоси корхоналари ҳамда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни етказиб беришни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмагани учун жарималар ва/ёки пеняларни қўллашдан олинган маблағларни сарфлаш тақиқланади ва мазкур маблағлар Жамғармага қайтарилиши лозим.”;

191-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. Умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ва бадиий адабиётларни нашр этиш бўйича тасдиқланган квоталарга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ва бадиий адабиётларни харид қилиш тендер (танлов) ларсиз Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар, шунингдек бадиий адабиётларни умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларигача етказиб бериш ва кейинчалик уларни утилизация қилиш учун олиб чиқиш тендер (танлов) сиз Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни, шунингдек бадиий адабиётларни харид қилиш ва етказиб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан тузилган шартномалар бўйича харажатларни Жамғарма ҳисобидан молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.”;

22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“22. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ҳаракати, уларнинг ижара тўловлари ва бошқа тушумлар бўйича бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлашган
молия-бухгалтерия хизматлари ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан олиб борилади, бунда Жамғармага тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик шу ташкилот раҳбари
ва ваколатли бухгалтерия ходими зиммасига юклатилади.

23. Ҳудудий ғазначилик бўлинмалари ижроия дирекциянинг ҳудудий вакиллари талабномаларига асосан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ёки туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларининг мос ғазна ҳисобварақларидан кўчирмалар тақдим этади.”;

24-бандда:

иккинчи хатбошидаги “туман ва шаҳар мактаблари” сўзлари “умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “органлари билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларга” сўзлари “бўлимлари ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи
ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги “мактаблар” сўзи “умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“25. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Жамғарма ижроия дирекциясининг ҳудудий вакиллари ҳар ярим йилда бир маротаба тегишли ҳудудлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ҳаракати ҳамда сақланиши тўғрисида умумлаштирилган ҳисоботларни, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жамғарманинг ижроия дирекциясига тақдим этишади.”;

27-банддаги “ҳисоб рақамларини” сўзлари “молиявий фаолиятини” сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“28. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар, шунингдек бадиий адабиётлар билан таъминлаш ва уларни харид қилиш учун Жамғарма томонидан молиялаштирилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги зиммасига юклатилади.”;

29-банддаги “умумтаълим мактаблари ҳамда халқ таълимининг жойлардаги бошқарув идоралари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлашган молия-бухгалтерия ва ўрта махсус таълим муассасалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

30 ва 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“30. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарув идоралари дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг, шунингдек бадиий адабиётларнинг ўз вақтида ва талаб даражасида етказилиши бўйича назорат олиб борадилар.

31. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг ижара хақи тўловлари тушумларини, уларнинг ўрнатилган тартибда сақланиши
ва фойдаланилишини таъминлаш ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан ижара хақлари бўйича дастлабки ҳисоб-китоб ҳужжатларининг юритилишини назорат қилиш тегишли ҳудудий халқ таълими бўлимлари ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда Жамғарма ижроия дирекциясининг ходимлари томонидан амалга оширилади.”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарорининг 1-бандида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари
ва ўқитувчиларини чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш, уларни белгиланган муддатларга риоя этилган ҳолда қайта нашр этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.”;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Бунда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардан бўлган ўқувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш ва етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини ижара тизими асосида чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарори билан тасдиқланган Фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари 2-бўлими “б” кичик бўлимининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5.

Ўқув адабиётлари

Умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари учун дарсликлар (оригинал асар)

-

7,5

Умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари учун дарсликлар таржимаси

-

- оригинал асар муаллифига

-

4,5

- таржимонга

-

3

Умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари учун дарсликлар ва уларнинг таржимаси экспертизаси

-

3

Ўқув ва методик қўлланмалар, луғатлар, диктантлар тўпламлари ва хрестоматиялар, маърузалар матнлари (оригинал асар)

-

6,0

Ўқув ва методик қўлланмалар, луғатлар, диктантлар тўпламлари ва хрестоматиялар, маърузалар матнлари таржимаси

- оригинал асар муаллифига

3,5

- таржимонга

2,5

Ўқув адабиётлари:

кўргазмали қўлланмалар, жадваллар, альбомлар, ўйинлар, хариталар, плакатлар

-

2,0


”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил “____” _________даги

ПҚ-_____-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сон қарори.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуаси раҳбари бошчилик қиладиган Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида” 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 5-илованинг рус тилидаги матни.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида” 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 11-сон, 107-модда).

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш2018-06-25Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari