Hujjat nomi
Андижон вилоятида жойлашган бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko‘maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-12 17:34:35
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Андижон вилоятида давлат мулки объектлари ва барча ишлаб чикариш қувватлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, объектларни сотиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, уларни хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулкка сотилган объектларда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Андижон вилоятида мулк шаклидан қатъий назар бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар хатловдан ўтказилганлиги ва улардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Қуйидагилар:

тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган тартибда бериладиган бўш турган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

ваколатли органларнинг қарорларига асосан бузиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари тасарруфидаги фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Андижон вилояти ҳокимлиги бир ойлик муддатда:

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари – объектларни балансида сақловчи ташкилотлар 1-иловада кўрсатилган давлат мулки объектлари бўйича ер участкалари, бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланишини, шунингдек уларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар;

ҳудудий танлов комиссияси билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-иловасига асосан объектларни тадбиркорларга ўрнатилган тартибда беришни, шу жумладан “нол” харид қийматда бериладиган объектлар бўйича инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган тартибда савдоларга чиқарилишини таъминласин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Хўжалик бошқаруви органлари ушбу қарорнинг 3-иловасига мувофиқ бўш турган, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари (кейинчалик – объектлар деб юритилади)дан самарали фойдаланиш мақсадида бир ойлик муддатда ўзларининг бошқарув органларини мажлисларида қуйидагиларни кўриб чиқилишини таъминласин:

а) жамиятнинг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорликлари ҳисобига объектларни қолдиқ (баланс) қиймати суммасида, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини ушбу қиймат миқдорига камайтириш ҳисобига Андижон вилояти ҳокимлигига уларни келгусида тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда бериш учун топшириш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

б) объектлардан жамиятлар ўз фаолияти йўналишида келгусида самарали фойдаланиш мақсадида Андижон вилоят ҳокимлиги билан биргаликда “Йўл хариталарини” ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Бунда жамиятларнинг объектларга эҳтиёжи бўлмаса, уларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб сотиш ва тўловларни 10 йил муддатгача тўлаш шарти билан сотиш тавсия этилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Андижон вилоят ҳокимлиги ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, 2-иловада кўрсатилган давлат мулки объектларини бузиш натижасида бўшайдиган ер участкаларидан самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига танлов асосида бериш, ижтимоий соҳа объектлари қуриш учун ажратиш ёки захира ер фондига ўтказиш чоралари кўрилишини таъминласин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. Андижон вилояти ҳокими – Ҳудудий танлов комиссияси раисига вилоятда жойлашган қурилиши тугалланмаган, бўш турган ва фойдаланмаётган объектларга нисбатан қуйидаги ваколатлар берилсин:

а) бино-иншоотларнинг умумий эгаллаган майдони 5000 квадрат метргача бўлган давлат мулки объектларини сотиш ёки “нол” қийматда бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

б) бино-иншоотларнинг умумий эгаллаган майдони 5000 квадрат метрдан юқори бўлса, ушбу объектларни сотиш ёки ёки “нол” қийматда бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш мақсадида Андижон вилоят халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқлаш учун киритиш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

в) тугатишга доир иш юритиш жараёнида сотилмаган ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилган умумий эгаллаган майдони 5000 квадрат метргача бўлган объектларни “нол” қийматга бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

г) тадбиркор субъектларига бериладиган объектларнинг бошланғич харид қийматини, “нол” харид қийматида сотиладиган объектларнинг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

д) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилиши натижаси бўйича мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

ж) сотувга қўйилган фойдаланишга яроқли бўш турган объектлар уч ой давомида сотилмаган тақдирда, ушбу объектларни уларнинг эгаларидан 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига бўлган баланс қиймати бўйича сотиб олиш ва кейинчалик уларни тадбиркорлик субъектларга янги инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида сотиш ҳамда унинг ҳисобига маҳаллий бюджет харажатларини қоплаш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

з) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларнинг бошқаруви органларига бўш турган объектларни баланс қийматида мулкдорнинг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорлигини камайтириш ҳисобига ҳокимликка бериш тўғрисида тавсия бериш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарорида белгиланганаввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектларни ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этиш механизми мулк ҳуқуқи, мулкнинг келиб чиқиш шакли ва эгаллаган майдони ўлчамларидан қатъий назар Андижон вилоятидаги барча хўжалик юритувчи субъектларига тадбиқ этилади;

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Ermatov Ilhomjon Xotamjon o'g'li 2018-06-18 11:23:10

Қ

Қарор "Давлат мулки ва давлат улуши бўлган бўш турган объектлар" га нисбатан қабул қилиниши керак. Илгари ва кейинга вақтларда хусусийлаштирилган объектларга мазкур қарорни қўллаш коррупцияга йўл очади.

Идоралараро комиссия ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарори қабул қилинганидан буён ишлаб турган, фаолият кўрсатаётган корхоналарни хам мулкдор бехабар "хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектларни ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари" рўйхатига ғаразли мақсадда киритиб олишмоқда. Гўёки махаллий хокимиятлар ихтиёрига олишиб тадбиркорларга "0 ноль" қийматда сотишга уриниш холлари кузатилмоқда.

Давлатнинг амалда бўлган Қонунлари асосида сотиб олинган хусусий мулк қандай бўлмасин адолатли Қонун асосида, қайтиб олиниши, "Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасига асосан бозор қийматида шартномага асосан халол тадбиркорларга 5-10 йил муддат давомида тўлаш шарти билан сотиш тартибини ишлаб чиқиш керак.

Қарорнинг ушбу бандни чиқариб ташлаш керак.

Raximova Yulduzxon G`ulomovna 2018-06-18 11:52:19

Қарорнинг ушбу 7-бандни тўлиқ чиқариб ташлаш керак.

  • Бу Президент олиб бораётган сиёсатга зид. Чунки хозирда бизни бутун дунё хамжамияти кузатиб бораяпти бу қарор билан хусусий мулк хуқуқи оёқости бўлмаслиги, коррупция тегирмонига сув қуйилмаслиги керак. Агарда қарорнинг 7-банди қабул қилинса чет эллик инвесторларда Ўзбекистонга бўлган ишонч мустахкамланаётган бир пайтда уларда шубха уйғонади, сабаби битта бугун ўз халқининг хусусий мулкига қилинган харакатлар эртага уларга нисбатан хам содир этилиши мумкинлигидир
Ermatov Ilhomjon Xotamjon o'g'li 2018-06-18 12:15:01

Чет эллик инвесторга нисбатан ушбу харакатлар содир этилди, яъни Андижон вилояти Хонабод шаҳри, Ишчилар кўчаси 1-уй манзилида жойлашган, собиқ «Тарандубитель» чарм-атторлик ишлаб чиқариш бирлашмасининг бино ва иншоотлари ва қарийб 4 гектарлик ер майдонига эгалик ҳуқуқи берилган «SIBUZ INVEST» МЧЖ (https://kun.uz/news/2018/01/16/andizonda-horizij-investor-mulkini-kim-tortib-oldi-bunga-aki-bormi-uzi) нисбатан қилинган харакатлар тўғрисида интернет нашрлари орқали билдик.

Бу қарорнинг 7-банди ушбу харакатларни содир этганларнинг харакатларини қўллаб қувватлайди.


Идоралараро комиссия томонидан таъсирчан солиқ меҳанизмини қўллаш бўйича хулоса берилган бўш турган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига нисбатан мол-мулк солиғини ҳисоблашда, объектнинг кадастр қиймати солиқ солинадиган база сифатида ҳисобга олинади;

Идоралараро комиссияга бевосита Андижон вилояти ҳокими раҳбарлик қилади;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Идоралараро комиссия томонидан таъсирчан солик механизмни қўллаш тўғрисида қарор кабул қилинган объектларга нисбатан, уларни олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш сотиб олувчи томонидан Идоралараро комиссиясига объект фаолиятини тиклаш буйича “йўл харита” тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2 ойлик муддатда Идоралараро комиссия томонидан таъсирчан солиқ меҳанизмини қўллаш бўйича хулоса берилган бўш турган объектлар мулкдорларига нисбатан мол-мулк солиғини ҳисоблаш мақсадида, объектнинг кадастр қийматини шакллантириш ва ҳисобини юритиш бўйича тартиб ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9. Андижон вилоятининг ҳар бир туманида (шаҳрида) 4-иловагамувофиқ намунавий таркибда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари тузилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ишчи гуруҳлар зиммасига қуйидаги асосий вазифа ва функциялар юклансин:

бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган объектларни доимий мониторинг қилиш ва аниқлаш, уларни рўйхатини шакллантириш;

фаолият кўрсатмаётган объектларнинг эгалари билан биргаликда “йўл харита”лари ва объектлар фаолиятини тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Идоралараро комиссияга киритиш, янги иш ўринларини яратиш ва ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)ни ташкил этиш;

“йўл харита”лари ва объектлар фаолиятини тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини тақдим этмаган ёки ушбу лойиҳаларни ўз вақтида бажармаганкорхоналарга нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган чораларни қўллаш бўйича Идоралараро комиссиясига таклифлар киритиш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларига:

фаолиятсиз объектлар негизида мулкдорлар (бошқа ташаббускорлар) томонидан “йўл хариталари” (инвестиция лойиҳаси) тақдим этилмаганлик ёки амалга оширилмаганлик тўғрисидаги Идоралараро комиссия хулосаси белгиланган тартибда етказилгандан кейинги ойнинг 10-санасига қадар, солиқ тўловчилар – фаолиятсиз объектлар мулкдорлари томонидан солиқ хисоб-китобларининг тегишли шакллари тақдим этилмаган тақдирда, Идоралараро комиссия хулосаси асосида уларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларини оширилган ставкалар бўйича хисоблаш ва ҳисобланган суммани солиқ тўловчининг шахсий карточкасига киритишни бир томонлама амалга ошириш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

фаолият кўрсатмаётган объектлар эгаларининг солиқ ва мажбурий тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликларини мулкка, биринчи навбатда фаолият кўрсатмаётган объектларга қаратган ҳолда судлар орқали ундиришни йўлга қўйишни амалга ошириш хуқуқи берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, фаолият кўрсатмаётган объектларга нисбатан қарздорликни ундиришга қаратиш белгиланган тартибда суд қарорлари қабул қилингандан кейин амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

11. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р.Холмуродов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К.Абдураҳмонов зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение проекта нормативно-правового акта на утверждение01.07.2018Госкомконкуренции
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari