Hujjat nomi
“Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель)
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiYo`riqnoma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-13 17:42:00
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-28 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 8-бандда “икки иш куни мобайнида” деган сўзлар “кейинги иш кунидан кечиктирмай,” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. 10-банд ва 39-банднинг иккинчи хатбошиси “ваколатхоналари)” деган сўздан кейин “ҳамда товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Банкларда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб компьютерда дастурий тарзда ёки қўлда ёзилган ҳолда юритилиши мумкин. Қўлда ёзиладиган китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, филиал раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг имзоси ва филиал муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16.Норезидент юридик шахслар (иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари, товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

а) мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;

б) агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси. Товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ўрнига клиринг иштирокчисига бериладиган фойдаланувчининг индивидуал рақами кўрсатилган маълумотнома;

в) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;

г) норезидент юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади;

д) товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг консуллик ёки нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;

е) товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс ва биржа брокери ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси.”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. 44-банд қуйидаги бешинчи ва олтинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

“Агар мижознинг 2-сонли Картотекасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан электрон кўринишда тақдим этилган инкассо топшириқномалари мавжуд бўлса, унда хизмат кўрсатувчи банкнинг электрон хабарномасига асосан ушбу электрон инкассо топшириқномаларини тегишли давлат солиқ хизмати органлари электрон шаклда чақириб олишлари лозим. Банкнинг электрон хабарномасида мижознинг тўлиқ номи, СТИРи, ҳисобварақрақами ва ўтаётган банк коди кўрсатилиши лозим.

Мазкур Йўриқноманинг 45-банди биринчи хатбошисида назарда тутилган далолатноманинг асосий ҳисобварақ очаётган банк филиал бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва муҳр қўйилган нусхаси олингандан кейин мижоз томонидан ёпилаётган асосий ҳисобварақдаги маблағларни ушбу ҳисобварақ очилаётган банкда очилган вақтинчалик ҳисобвараққа ўтказилгунга қадар мижоз ҳисобварағининг дебет айланмаси бўйича операциялар бажарилмайди.”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari