Hujjat nomi
Тўрақурғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maхsus ta’lim vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-14 16:10:41
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-29 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Тўрақурғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг замонавий инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада такомиллаштириш, педагоглар салоҳиятини ошириш, хорижий тиллар бўйича чуқур билимга эга бўлган ёшларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) бевосита Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бошқарилиши белгилансин.

2.Белгилаб қўйилсинки:

  • мактаб-интернат ўқув режа ва дастурлари Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;
  • мактаб-интернатда чет тилларни ўқитиш, шунингдек, мактаб-интернат ҳузуридаги хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган марказда куннинг иккинчи ярмида ўтказиладиган тил ўрганиш машғулотлари (тўгараклари) 5 нафардан иборат кичик гуруҳларда олиб борилади;
  • мактаб-интернат битирувчиларига давлат намунасидаги умумтаълим маълумот тўғрисидаги ҳужжат ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан давлат намунасидаги сертификат мактаб-интернатнинг ўзида ўтказиладиган имтиҳон (тест) асосида ўқувчиларнинг чет тилини билиш даражасига мувофиқ берилади;
  • мактаб-интернат директори Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан лавозимига тайинланади;
  • мактаб-интернатни юқори кўрсаткичлар билан битирган ўқувчиларни олий таълим муассасаларининг хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига кириш имтиҳонларисиз квотадан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Alimqulov Sobirjon Rahimqulovich 2018-06-18 18:31:22

Тест тизими Ўзбекистонда ўзини оқламади, шунинг учун ижодий ишлар, баён, иншо ва бошқа турдаги баҳолаш тизимига кўпроқ эътибор бериш зарур.

3.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига:

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети (келишув асосида), Наманган давлат университетининг малакали профессор-ўқитувчилари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг тажрибали ўқитувчиларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилсин;
  • бир ой муддатда Ишчи гуруҳ томонидан мактаб-интернат учун махсус ўқув режа ва ўқув дастурлар ишлаб чиқилсин ҳамда амалиётга жорий этилиши таъминлансин.
[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

  • мактаб-интернатга республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам ўқувчилар жалб этилиши ҳамда уларнинг ўқиши ва яшаши учун қулай шароитлар яратсин;
  • мактаб-интернатга тил ўргатиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш, жорий этиш ҳамда тил ўқитиш усулларини ривожлантириш юзасидан доимий услубий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйсин.

Мактаб-интернатда:

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат шарқшунослик институтидан камида 2 нафардан тажрибали профессор-ўқитувчиларни ўқув йили давомида педагогик;
  • олий таълим муассасаларига ташриф буюрган хорижий мутахассис, волонтёрлар келишилган муддатларда педагогик, услубий консультантлик фаолиятини;
  • олий таълим муассасаларининг хорижий тилларни ўқитиш методикаси соҳаси бўйича тадқиқот олиб борувчи магистрант ҳамда докторантларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг йўлланмаси билан тадқиқот олиб бориш учун жалб этиш чораларини кўрсин.
[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Наманган вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги:

  • мактаб-интернатга жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларга қулай шароит яратиш мақсадида Наманган шаҳрида янги барпо этилган кўп қаватли арзон уйлардан 2 та икки хонали хизмат хонадонлари ажратсин;
  • мазкур хизмат хонадонлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинсин ва жиҳозлансин;
  • хизмат хонадонларини сақлаш харажатлари мактаб-интернат учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплансин.
[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Alimqulov Sobirjon Rahimqulovich 2018-06-18 18:33:32

Хизмат хонадонларини сақлаш харажатлари мактаб-интернат ксаба уюшмасидан ҳам вакиллар киритилсин, биридани иккинчисига ўтаётганда инвентарлар йўқолиб кетмасин.

6.Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълим вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Наманган вилоятида хорижий тилларга ихтисослашган хусусий мактаб ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернатда хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган олий таълим муассасалари томонидан онлайн таълимни жорий этиш учун зарур телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги интернет ҳамда миллий электрон таълим тармоғига улаш чораларини кўрсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Исҳоқхон Ибратнинг маърифатпарвар олим, мутаффаккир шахс сифатидаги ҳаёти ва фаолиятини, шунингдек, мактаб-интернатда ўқувчиларга яратилган шароитларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилинишини таъминласин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

  • мактаб-интернатга хорижий волонтёрлар ҳамда мутахассисларни қисқа ва узоқ муддатларга жалб этиш чораларини кўрсин;
  • мактаб-интернатга жалб этиладиган хорижий волонтёрлар ҳамда мутахассисларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;
  • Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси билан биргаликда Буюк Британиядаги тил ўргатишга ихтисослашган таълим муассасалари ва мактаб-интернат ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан мактаб-интернатга амалий ёрдам кўрсатсин.
[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

10. Ички ишлар вазирлиги мактаб-интернатга узоқ муддатга жалб этиладиган хорижий волонтёрлар ҳамда мутахассисларни уларнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

11. Молия вазирлиги мактаб-интернатга жалб этиладиган хорижий волонтёрлар ва мутахассисларга хақ тўлаш, келиб-кетиши ва вақтинчалик яшаши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилинишини таъминласин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Ҳ.Бозаровлар зиммасига юклансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тўрақурғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Тўрақурғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ15.07.2018Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari