Hujjat nomi
Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-09-07 18:18:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-09-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 282-сон буйруғи (рўйхат рақами 2399, 2012 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 518-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасалари
типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. Алимов

Тошкент ш.,

2015 йил “___”________,

____-сон


Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил ____ июлдаги

____ -сон буйруғига

ИЛОВА

Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“тиббий пункт – корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳамда жамоат жойларида аҳолига, ходимларга, талабаларга, ўқувчиларга, мактабгача ёшдаги болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, лаборатория текширувлари учун қон ва бошқа суюқликларни олиш, шунингдек ҳайдовчиларни йўналишга чиқиш олдидан тиббий текширувдан ўтказадиган тиббиёт муассасаси;”

иккинчи – бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи – олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“тиббий кўрик – аҳолининг профилактикаси учун, шу жумладан тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларнинг ишга жойлашишида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий текширувдан ўтказиш;”;

иккинчи – олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи – еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. 6-бандда:

“Тиббиёт муассасалари” деган сўзлардан кейин “тиббий кўрик,”деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Рухсат берилган тиббий ихтисосликлар доирасида муассасада физиотерапевтик муолажалар, нефрология ихтисослигида гемодиализ
муолажаси, терапия, педиатрия ва гастроэнтерология ихтисосликларида гельминтларга қарши муолажалар ҳамда тегишли тайёргарликдан ўтганда барча ихтисосликлар бўйича гирудотерапия (касалликларни зулук қўйиш орқали даволаш) муолажалари амалга оширилиши мумкин.”.

4. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“I – II даражадаги хавфлилик гуруҳига кирувчи микроорганизмлар ҳамда қорин тифи, салмонеллёз, дизентерия ва дифтерия қўзғатувчилари билан бактериологик текширувларни ўтказиш;”.

5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси билан келишилган.

Савдо саноат палатаси раиси А.Шайхов

2015 йил “____”___________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari