Hujjat nomi
Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-09-07 18:37:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-09-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт
асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал
талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 281-сон буйруғи (рўйхат рақами 2396, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 500-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. Алимов

Тошкент ш.,

2015 йил “___”________,

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил ____ июлдаги

____ -сон буйруғига

ИЛОВА

Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт
асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал
талабларга киритилаётган қўшимчалар

1. V боб номидаги “Ички касалликлар (терапия)” сўзларидан кейин “гастроэнтерология” сўзи қўшилсин.

2. VII боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нефрология ихтисослик турли бўйича”.

3. 11 банд қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

Гемодиализ муолажасини ўтказиш белгилаганда:

гемодиализ аппарати тўплами;

совутгич (2 дона);

дезинфекцияловчи суюқликлар учун кюветлар;

сийдик қопи катетери(2 дона);

корнцанг (2 дона);

тиббиёт қайчиси (2 дона);

пинцет (2 дона);

зонд (2 дона);

цапка (2 дона);

буйраксимон лоток (2 дона).

4. 12 банд қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

Гемодиализ муолажасини ўтказиш белгилаганда:

гемодиализ аппарати тўплами;

совутгич (2 дона);

дезинфекцияловчи суюқликлар учун кюветлар;

сийдик қопи катетери(2 дона);

корнцанг (2 дона);

тиббиёт қайчиси (2 дона);

пинцет (2 дона);

зонд (2 дона);

цапка (2 дона);

буйраксимон лоток (2 дона).

5. Қуйидаги янги таҳрирдаги XXXVI боб ва 63-банд билан тўлдирилсин:

XXXVI боб. Тиббий пункт бўйича

63. Тиббий фаолиятининг ҳажми маслаҳат ва диагностика ҳамда биринчи ёрдамдан иборат бўлган тиббий пункт
типидаги тиббиёт муассасасида қуйидаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлари бўлиши лозим:

а) корхона, ташкилот, муассасаларда ҳамда жамоат жойларида аҳолига, ходимларга, талабаларга, ўқувчиларга, мактабгача ёшдаги болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда хайдовчиларни рейсга чиқишдан олдин тиббий текширувдан ўтказиш:

тиббий пункт:

мазкур Минимал талабларнинг 1-иловасига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда фойдаланиладиган дори
воситалари ва тиббиёт анжомлари билан таъминланган шкаф;

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

мутахассис врач ва хамшира учун стол-стуллар;

кушетка (1 донадан кам бўлмаслиги лозим);

музлатгич;

хоналар учун бактериацидли чироқ;

бикс (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган штатив (1донадан кам бўлмаслиги лозим);

стерилизация ва дистилляцияга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари*;

организмдаги биологик актив суюкликлардаги психоактив моддаларни аниқловчи тест синамалари (хайдовчиларни рейсга чиқишдан олдин тиббий текширувдан ўтказиш тиббий пункти учун);

тонометр ва фонендоскоп.

б) лаборатор текширувлар учун қон ва бошқа суюқликларни олиш бўйича тиббий пункт:

мазкур Минимал талабларнинг 1-иловасига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда
фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт анжомлари билан таъминланган шкаф;

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

мутахассис врач ва хамшира учун стол;

стуллар;

кушетка (1 донадан кам бўлмаслиги лозим);

музлатгич;

центрифуга;

қон олиш учун вакутайнер-пробиркалар;

скарификаторлар;

пробиркалар учун штатив;

қон транспортировкаси учун махсус контейнер (сумка);

хоналар учун бактерицидли чироқ;

бикс (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган штатив (1донадан кам бўлмаслиги лозим);

стерилизация ва дистилляцияга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари*;

организмдаги биологик актив суюкликлардаги психоактив моддаларни аниқловчи тест синамалари (хайдовчиларни рейсга чиқишдан олдин тиббий текширувдан ўтказиш тиббий пункти учун);

тонометр ва фонендоскоп.

*Тиббий пунктларда бир маротаба ишлатиладиган тиббий анжомлар қўлланилганда стерилизация ва дистиляцияга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналар талаб этилмайди.

6. XXXVI боб тегишлича XXXVII
боб, 63-67 бандлар 64-68 бандлар, деб ҳисоблансин.

7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси билан келишилган.

Савдо саноат палатаси раиси А.
Шайхов

2015 йил “____”___________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari