Hujjat nomi
Бағдод тумани Тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ўтказилган сессия қарор лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Bog'dod tumani hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Bog'dod tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-18 15:04:34
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-04 08:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қарор лойиха

Тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга

Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгаши шуни такидлайдики Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи давомида энг асосий вазифамиз аҳолини рози қилиш эканлигини яна бир бор уқтириб барча сектор раҳбарларининг масъулиятини ошириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш вазифасини белгилаб берди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудни янада ривожлантириш “Ҳар бир хонадон – тадбиркор” шиори остида аҳолини тадбиркор қилиш, “Обод қишлоқ” дастури, “Ёшлар Дастури”ни ҳаётга тадбиқ этишда ҳар бир раҳбарнинг Ватанга садоқат ва муҳаббат билан хизмат қилиши ҳақида айтган фикрлари туман фаоллари учун дастуруламалдир.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Фарғона вилояти, жумладан Бағдод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сон қарори ижросини таъминлашда бир қатор камчиликлар аниқланди.

Ўрганишлар, Бағдод туманида сектор раҳбарлари бириктирилган ҳудудларда ишларни етарли даражада ташкил қилмаганлиги, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ идоралари раҳбарлари сектор раҳбари сифатида олдига қўйилган вазифаларни ва масъулиятни тўлиқ тушуниб етмаганлиги, ўз ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишга тўлиқ киришмаганлигини кўрсатди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш яъни, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва бюджетга солиқ тушумини таъминлаш, табдиркорликни айниқса, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш асосида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масалаларига айрим секторлар раҳбарлари етарлича эътибор қаратмаган.

Ҳусусан, секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудда саноат корхоналарини ташкил этилишига етарли эътибор қаратилмаганлиги, ташаббускорларни аниқлаш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиш ва ҳудудга салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилганлиги натижасида Бағдод туманида аҳоли жон бошига саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўртача вилоят кўрсаткичига нисбатан паст дажаражада қолмоқда.

Шу билан бирга, ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш жумладан, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, нотинч оилада тарбияланаётган, уюшмаган ва банд бўлмаган ёшлар билан ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3182-сон қарори ҳамда 2018 йил
12-13 июнь кунлари қилган ташрифларида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, тумандаги 4 та сектор фаолиятини тизимли ташкил этиш, биринчи навбатда, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6- ва
24-моддаларига асосан халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Бағдод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифаларини туман ҳудудида бажарилиши бўйича туман ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Секторлар раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳисоботлар бўйича:

а). Туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг ҳисоботи “Қониқарли” деб топилсин.

(Ҳисобот “қониқарсиз” деб топилса, тегишли чоралар кўрилади.)

(Ҳисобот “қониқарли” деб топилса, қуйидагича вазифалар қўйилади.)

Шу билан бирга, қуйидагиларга устувор аҳамият қаратиб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

- ____________________________________________________________

- ____________________________________________________________

- ____________________________________________________________.

б). Туман прокурори, 2-сектор раҳбарининг ҳисоботи “Қониқарли” деб топилсин. Шу билан бирга, қуйидагиларга устувор аҳамият қаратиб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

- ____________________________________________________________

- ____________________________________________________________

- ____________________________________________________________.

в). Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг ҳисоботи “Қониқарли” деб топилсин. Шу билан бирга, қуйидагиларга устувор аҳамият қаратиб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

- ____________________________________________________________

- ____________________________________________________________

- ____________________________________________________________.

г). Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг ҳисоботи “Қониқарли” деб топилсин. Шу билан бирга, қуйидагиларга устувор аҳамият қаратиб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

- ____________________________________________________________

- ____________________________________________________________

- ____________________________________________________________.

3. Тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг асосий эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва баёнларида белгиланган чора-тадбирлар ҳамда топшириқларнинг ижросини ўз вақтида ташкил этишда йўл қўйилган жиддий камчиликларга, кўрилаётган чоралар кутилаётган натижаларни бермаётганлигига, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг ижросини таъминлашга қаратилсин.

4. Қуйидагилар:

туманда 1724 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари 1-иловага;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 21950 млрд. сўм қийматидаги инвестиция лойиҳалари 2-иловага мувофиқ;

Бағдод тумани ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари томонидан ҳар ойда 1,0 млн. долл. Миқдорида ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага;

маҳаллий бюжетга қўшимча 16,6 млрд. сўм тушумлар прогнози
4-иловага;

бўш турган 89 та давлат мулки объектлари, 11 та илгари хусусийлаштирилган объектларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари
5-иловага;

туманда 45542 та хонадонга тегишли 2591 гектардан зиёд томорқаларга экин экиш режаси 6-иловага;

туманда чорвачиликни ривожлантириш, шу жумладан фермер хўжаликларидаги наслли чорвани кўпайтириш учун четдан 429 бош наслли чорва моллари олиб келиш режаси 7-иловага;

туманда 150 минг бош бройлер товуқларини етиштириш 8-иловага;

туманда 397 гектар майдонда 810 тонна балиқ етиштириш
9-иловага;

туманда 21 та давлат-хусусий шериклик асосидаги ва тўлиқ хусусий болалар боғчаларини ишга тушириш режаси 10-иловага;

ҳар бир сектор ҳудудида камида 1 тадан мини-футбол ва волейбол майдончаларини барпо этиш чоралари 11-иловага;

3750 млн. доллар миқдоридаги саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт прогноз кўрсаткичлари 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Туман 4 та сектор раҳбарларига:

ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда белгиланган кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ва ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳа объектларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;

уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, электр энергияси ва сув таъминоти ва бошқа соҳалардаги муаммоларни аниқлаш ва ўз вақтида уларни бартараф этиш, арзон уй-жойлар қуриш, худудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

ҳар бир секторда ҳафтада бир марта фуқаролар қабулини ва ойда бир марта тадбиркорлар кунини ташкил этиб, уларнинг муаммоларини ечиб бориш тизимини йўлга кўйиш;

имом хатиб ва маҳалла раисларини жалб қилган ҳолда диний оқимга кириб қолган ва бу борада жиноий жазони ўтаб чиққан шахслар билан суҳбатлар ўтказши, уларни иш жойлари билан таъминлаш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

6. Туман ҳокими С.Закиров:

- туман ҳокимлиги аппаратига ҳамда ҳоким номенклатурасидаги раҳбар лавозимларига юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, салоҳиятли, фидоий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, узлуксиз малакасини ошириш, раҳбар лавозимларига танлаш ва тайинлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларини танқидий қайта кўриб чиқсин.

7. Туман 4 та сектор раҳбарлари мазкур қарор билан тасдиқланган кўрсаткичларни ойма-ой бажарилишига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва формойишлари ижросини таъминлашга;

туман ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари экспорт ва янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий бюжет қўшимча тушумлар бўйича прогноз кўрсаткичларни тўлиқ бажарилишига ва кредит маблағларини ўз вақтида ажратилишига;

туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарихорижий инвестицияларни жалб қилиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳаларни ишга тушуришга;

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари аҳоли томорқаларига қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экилишига, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширилишига шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижроси ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг
10 санасигача халқ депутатлари туман Кенгашида танқидий муҳокама қилиниб, топшириқлар ижросини таъминламаган сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг тегишли ўринбосарлари ва масъул ходимларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриб борилсин.

9. Туман сектор раҳбарларига мазкур қарорнинг ижроси ҳақида ҳар ойда тегишлича вилоят ҳокими ва бошқа сектор раҳбарларига ахборот тақдим этиш, 9 ойлик ва йил якунлари бўйича эса халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида ҳисобот бериш вазифалари топширилсин.

10. Сиёсий партияларнинг вилоят Кенгаши раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик гуруҳлари ва депутатларнинг шахсий иш режаларини қайтадан танқидий руҳда кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин.

11. “Бағдод ҳаёти” газетаси мухаррири (Д.Полвонов)га ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

12.Мазкур қарор туман ҳокимликларининг расмий нашрларида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Бағдод туман 4 та сектор раҳбарлари ҳамда Кенгаш раисининг ўринбосари З.Убайдуллаев зиммасига юклатилсин.

Сессияга раислик қилувчи,

Кенгаш раиси ўринбосари: З.Убайдуллаев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга ғдод тумани Тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ўтказилган сессия қарор лойиҳаси ғдод тумани Тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ўтказилган сессия қарор лойиҳаси 1Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Бағдод туман 4 та сектор раҳбарлари ҳамда Кенгаш раисининг ўринбосари З.Убайдуллаев зиммасига юклатилсин.

So`rovnoma natijalari