Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-18 15:43:20
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-03 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда;
2018 йил, №_____, _____-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 17-моддасининг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиши”;

олтинчи–ўн олтинчи хатбошилари тегишинча еттинчи–ўн еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.

2) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади”.

3) 29-моддасининг учинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“фермер хўжаликларининг кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашадилар”;

иккинчи–ўн учинчи хатбошилари тегишинча учинчи–ўн тўртинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.

2-модда.Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2018 йил, №_____ , _____-модда) 53-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади”.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг
Президенти
Ш.Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ҳужжат муҳокамасини ўтказишҲужжат муҳокамасини ўтказиш18.06.2018-03.07.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

So`rovnoma natijalari