Hujjat nomi
Қашқадарё вилоятида жойлашган кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат активларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko‘maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-19 10:30:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Қашқадарё вилоятида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам қувватли ҳамда фаолиятсиз корхоналар хатловдан ўтказилганлиги ва унинг натижаси бўйича улардан келгусида самарали фойдаланишга доир таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қашқадарё вилоятида кам қувватли ҳамда фаолиятсиз корхоналар, фойдаланилмаётган давлат активларидан самарали фойдаланиш мақсадида:

оммавий савдоларда хусусий мулкка сотиладиган давлат улушлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

тугатиш ёки банкротлик таомилини қўллаш ташаббуси билан чиқилган паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” АЖ устав капиталидаги 5,04 фоиз давлат улуши бўйича акциядор функциясини бажариш учун Қарши шаҳар ҳокимлигига берилсин.

4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда 1-иловага мувофиқ оммавий савдоларда сотиладиган давлат улушларини баҳолаш ва савдоларга қўйиш жадвалларини тасдиқласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рузиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил "____"________даги

_____-сонли қарорига

1-илова

Оммавий савдоларда хусусий мулкка сотиладиган давлат улушлари

РЎЙХАТИ

Жамият номи

Тармоқ

Устав фонди (минг сўм)

Давлат улуши (%)

1

Карши шахар "Таъмирлаш монтаж" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

4 500,00

25,00

2

"Дехконобод савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

4 255,00

25,00

3

Миришкор тумани "Дугма савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

7 660,00

25,00

4

"Жейнов савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

1 205,50

25,00

5

"Мираки очик савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

3 081,00

25,02

6

"Миришкор савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

2 833,50

25,00

7

"Нишон нон ишлаб чикариш" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

1 865,00

25,00

8

Шахрисабз "Тайёрлов савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

16 420,00

25,00

9

"Шахрисабз туман савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

2 010,50

25,00

10

"Шахрисабз шахар савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

6 348,00

66,67

11

Яккабог "Тайёрлов савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

1 627,00

25,59

12

"Вилоят кооперация курилиш материаллар таъминоти" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

188 257,08

25,00

13

"Карши агросаноат" МЧЖ
(Карши агро таъминот)

Қашқадарё вилоят хокимлиги

4 654,00

25,00

14

"Коммунал хизмат курсатиш корхонаси" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

13 000,00

100,00

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил "____"________даги

_____-сонли қарорига

2-илова

Тугатиш ёки банкротлик тамойилларини қўллаш ташаббуси билан чиқилган паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Жамият номи

Тармоқ

Устав фонди
(минг сўм)

Давлат улуши (%)

1

"Карши санитар тозалаш" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

40 251,00

25,00

2

"Муборак туман савдо" МЧЖ

Қашқадарё вилоят хокимлиги

3 647,00

25,00

Изоҳ:

Ўзбекистон Респбликаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида" Низомлар талабларига асосан корхоналар тугатилади

* - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-2010-сонли қарорига асосан "Карши санитар тозалаш" МЧЖнинг бинолари бузилган;

** - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартаги ПҚ-3635-сонли қарорига асосан "Муборак туман савдо" МЧЖнинг бино ва иншоотлари кичик саноат зонаси ташкил этиш учун давлат ҳисобига ўтказилган

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение проекта нормативно-правового акта на утверждение04.07.2018Госкомконкуренции

So`rovnoma natijalari