Hujjat nomi
“Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь)
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-19 10:44:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

рақамли банк - инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартибларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;”;

учинчи-саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги “лицензиялаш департаменти” деган сўзлар “лицензияловчи департамент” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги учинчи жумла чиқариб ташлансин.

2. 19-банднинг еттинчи хатбошисидан “ва дивидендлар” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“28. Банкнинг раҳбар ходимларига қуйидагилар киради:

банк кенгашининг раиси ва аъзолари;

бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари;

бошқарув аъзолари,

бош банкнинг бош бухгалтери;

банк филиалларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг бош бухгалтерлари. Ушбу бандда келтирилган шахсларга нисбатан (банк кенгаши раиси ва аъзоларидан ташқари) “Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талаблари”га (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ малака талаблари белгиланади.”.

4. 29-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 67-банддаги “Лицензиялаш департаменти Кредит ташкилотлари, кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда банклар ва кредит бюроларини рўйхатга олиш комиссиясига” деган сўзлар “Лицензияловчи департамент Банк назорати қўмитасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 74-банднинг “д” кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. 74-банднинг “д” кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

8. 771-банднинг иккинчи хатбошидаги “ўн беш” деган сўзлар “ўн” деган сўз билан алмаштирилсин.

9. 107-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari