Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳисоботлари ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Farg'ona shahar hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Farg'ona shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-19 21:51:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши шуни таъкидлайдики Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев вилоятимизга ташрифи давомида “энг асосий вазифамиз аҳолини рози қилиш” эканлигини яна бир бор уқтириб, барча сектор раҳбарларининг масъулиятини ошириш ва уларнинг фаолиятини янада жонлантириш вазифасини белгилаб берди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудни янада ривожлантириш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” шиори остида аҳолини тадбиркор қилиш, “Обод маҳалла” дастури, ёшларга оид давлат Дастурларини ҳаётга тадбиқ этишда ҳар бир раҳбарнинг Ватанга садоқат ва муҳаббат билан хизмат қилиши ҳақида айтган фикрлари шаҳар фаоллари учун дастуруламалдир.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Фарғона вилояти, жумладан Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сон Қарори ижросини таъминлашда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Ўрганишлар, Фарғона шаҳрида сектор раҳбарлари бириктирилган ҳудудларда ишларни етарли даражада ташкил қилмаганлиги, ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ идоралари раҳбарлари сектор раҳбари сифатида олдига қўйилган вазифаларни ва масъулиятни тўлиқ тушуниб етмаганлиги, ўз ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишга тўлиқ киришмаганлигини кўрсатди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, яъни хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва бюджетга солиқ тушумини таъминлаш, табдиркорликни, айниқса, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш асосида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масалаларига айрим секторлар раҳбарлари етарлича эътибор қаратмаган.

Хусусан, секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудда саноат корхоналарини ташкил этиш, ташаббускорларни аниқлаш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиш ва ҳудудга салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилган.

Шу билан бирга, ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, оилада соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, жумладан, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, нотинч оилада тарбияланаётган, уюшмаган ва банд бўлмаган ёшлар билан ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3182-сон қарори ҳамда вилоятимизга 2018 йил 12-13 июнь кунлари қилган ташрифларида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, шаҳардаги 4 та сектор фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш, биринчи навбатда, аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасига асосан халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Фарғона шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифаларини шаҳар ҳудудида бажарилиши бўйича шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар секторлар раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳисоботлар бўйича:

а) шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбарининг ҳисоботи “______________” деб топилсин.

(Ҳисобот “қониқарсиз” деб топилса, тегишли чоралар кўрилади)

(Ҳисобот “қониқарли” деб топилса, қуйидагича вазифлар қўйилади)

Шу билан бирга, қуйидагиларга устувор аҳамият қаратиб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш;

- иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда “Ҳар бир оила – тадбиркор” шиорини амалда ташкил этиш;

- хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишларни самарадорлигини ошириш, жумладан шаҳарда бўш турган объектларда инвестиция киритиш ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш;

- ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ўз жонига қасд қилиш, аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, “Обод маҳалла” дастури доирасида белгиланган ишларни ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўрсин.

б) шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбарининг ҳисоботи “______________” деб топилсин.

Шу билан бирга, қуйидагиларга устувор аҳамият қаратиб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

- бюджет қарздорлигини сўндириш, маҳаллий бюджет тушумига қўшимча манбаларни аниқлаш;

- иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда “Ҳар бир оила – тадбиркор” шиорини амалда ташкил этиш;

- хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишларни самарадорлигини ошириш, жумладан шаҳарда бўш турган объектларда инвестиция киритиш ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш;

- саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш чораларини кўрсин.

в) шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг ҳисоботи “______________” деб топилсин.

Шу билан бирга, қуйидагиларга устувор аҳамият қаратиб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

- хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишларни самарадорлигини ошириш, жумладан шаҳарда бўш турган объектларда инвестиция киритиш ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш;

- саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш;

- иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда “Ҳар бир оила – тадбиркор” шиорини амалда ташкил этиш чораларини кўрсин.

г) шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг ҳисоботи “______________” деб топилсин.

Шу билан бирга, қуйидагиларга устувор аҳамият қаратиб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

- хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишларни самарадорлигини ошириш, жумладан шаҳарда бўш турган объектларда инвестиция киритиш ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш;

- саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш;

- иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда “Ҳар бир оила – тадбиркор” шиорини амалда ташкил этишчораларни кўрсин.

3. Шаҳардаги 4 та сектор раҳбарларининг асосий эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва баёнларида белгиланган чора-тадбирлар ҳамда топшириқларнинг ижросини ўз вақтида ташкил этишда йўл қўйилган жиддий камчиликларга, кўрилаётган чоралар кутилаётган натижаларни бермаётганлигига, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг ижросини таъминлашга қаратилсин.

4. Қуйидагилар:

шаҳарда 4310 та янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари 1-иловага;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 233,7 млрд. сўм қийматидаги инвестиция лойиҳалари 2-иловага;

шаҳар ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари томонидан ҳар ойда 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага;

маҳаллий бюжетга қўшимча 126,3 млрд. сўм тушумлар прогнози
4-иловага;

бўш турган 132 та объектлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари 5-иловага;

шаҳарда 27 минг деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тегишли 632,1 гектардан зиёд томорқаларга экин экиш режаси 6-иловага;

шаҳарда чорвачиликни ривожлантириш, шу жумладан фермер хўжаликларидаги наслли чорвани кўпайтириш учун четдан 105 бош наслли чорва моллари олиб келиш режаси 7-иловага;

шаҳарда 225 минг бош бройлер товуқларини етиштириш
8-иловага;

шаҳарда 24 гектар майдонда 701 тонна балиқ етиштириш
9-иловага;

шаҳарда 23 та давлат-хусусий шериклик асосидаги ва тўлиқ хусусий болалар боғчаларини ишга тушириш режаси 10-иловага;

ҳар бир сектор ҳудудида камида 1 тадан болалар спорт майдончаларини барпо этиш чоралари 11-иловага;

7,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт прогноз кўрсаткичлари 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Шаҳар 4 та сектор раҳбарларига:

ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда белгиланган кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ва ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тизимли ҳамда самарали ишларни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳа объектларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;

уй-жой, коммунал, йўл хўжалиги, электр энергияси, сув таъминоти ва бошқа соҳалардаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ўз вақтида уларни бартараф этиш, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

шаҳардаги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, ажратиладиган банк кредитларини мақсадли сарфланишини назоратга олиш, иссиқлик таъминоти билан мавсумий таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларига кўмир ёқиғисини етказилиши, озиқ-овқат захираларини яратилиши, аҳоли хонадонларига маиший газ баллонлари, суюлтирилган газ, электр энергияси ва табиий газ етказиб берилишини таъминлаш бўйича доимий назоратни ўрнатиш;

ҳар бир секторда ҳафтада бир маротаба фуқаролар қабули ва ойда бир маротаба тадбиркорларбилан учрашув кунини ташкил этиб, уларнинг муаммоларини ечиб бориш тизимини йўлга қўйиш;

имом хатиб ва маҳалла раисларини жалб қилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган диний экстремистик оқимлар аъзолари билан суҳбатлар ўтказиш, уларни ижтимоийлашуви билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси юклансин.

6. Шаҳар ҳокими Ш.Эркабоев шаҳар ҳокимлиги аппаратига ҳамда ҳоким номенклатурасидаги раҳбар лавозимларига юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, салоҳиятли, фидоий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, узлуксиз малакасини ошириш, раҳбар лавозимларига танлаш ва тайинлаш, уларни хар томонлама қўллаб-қуватлаш масалаларини танқидий қайта кўриб чиқсин.

7. Шаҳар 4 та сектор раҳбарлари – мазкур қарор билан тасдиқланган кўрсаткичларни ойма-ой бажарилишига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини таъминлашга;

шаҳар ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари - экспорт ва янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий бюжетга қўшимча тушумлар бўйича прогноз кўрсаткичларни тўлиқ бажарилиши ва кредит маблағларини ўз вақтида ажратилишига;

аҳоли томорқаларига қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экилиши ҳамда чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширилишига;

шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналар ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳаларни ишга тушуришга шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижроси ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари шаҳар Кенгашида танқидий муҳокама қилиниб, топшириқлар ижросини таъминламаган сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг тегишли ўринбосарлари ва масъул ходимларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсирчан чоралар кўриб борилсин.

9.Шаҳар сектор раҳбарларига мазкур қарорнинг ижроси ҳақида ҳар ойда тегишлича вилоят ҳокими ва бошқа сектор раҳбарларига ахборот тақдим этиш, 9 ойлик ва йил якунлари бўйича эса халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида ҳисобот бериш вазифалари топширилсин.

10. Сиёсий партияларнинг шаҳар Кенгаши раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик гуруҳлари ва депутатларнинг шахсий иш режаларини қайтадан танқидий руҳда кўриб чиқиш вазифаси юклансин.

11. “Фарғона тонги” газетаси (Р.Орипов)га ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

12. Ушбу қарор шаҳар ҳокимлигининг расмий нашрларида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Фарғона шаҳар

4 та сектор раҳбарлари ҳамда Кенгаш раисининг ўринбосари А.Набиев зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳисоботлари ҳақида Бекор қилингунига қадар30Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши

So`rovnoma natijalari