Hujjat nomi
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларида сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловнинг чекланган миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-09-14 16:32:35
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-09-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларида сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловнинг чекланган миқдорини тасдиқлаш тўғрисида

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Муминов Улугбек Урдушевич 2015-09-14 20:06:45
автотранспортни мусодара қилиш бўйича суднинг қарори бекор қилинганда тўхташ жойларида сақланаётган транспорт воситаси учун кўрсатилган хизматга ким хақ тўлайди? Транспот воситаси эгасими ёки нотўғри ҳукм чиқарган суд идорасими? Мана шунга ойдинлик киритиб кетинглар, илтимос.
Qabul qilinmadi 2015-09-28 16:28:20
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 302-моддасида "Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги сабабли фуқарога етказилган зарарни қоплаш Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади. Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт."-деб белгиланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 305-моддасида "Ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан, 2-бандида кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади."-деб белгиланган. Қоплаш тартиби «Давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплашда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 1095, 12.01.2002 й.)да кўрсатилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 149-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 207-модда) қарори ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 20 июлдаги ММ/15-04-19-12/75-1146-сонли хатига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган бир дона енгил автотранспорт воситаларини бир соат сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизмат учун тўловларнинг чекланган миқдори 275 (икки юз етмиш беш) сўм деб белгилансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Садриддин Насриддинович Жўраев 2015-09-17 12:21:54
бир дона енгил автотранспорт воситалари белгиланган, вахоланки амалда автотранспорт воситаларининг тиркамалари хам мавжуд ушбу воситага хам хужжат берилади. Шу сабабли транспорт воситалари турлари (мисол кишлок хужалигига оид ёки махсус траснпорт воситалари) ва уларнинг турларига караб белгиланса кўрсатиладиган хизмат объекти аник бўлиши максадга мувофик булади
Qabul qilindi 2015-09-28 17:26:26
Таклифингиз учун раҳмат, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 30 июлдаги ММ/15-04-19-12/75-1146-сонли келишув хатида фақатгина енгил автотранспорт воситалари кўрсатилганлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Келгусида, автобуслар, микроавтобуслар, йўловчилар ташиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар, юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар учун ҳам учун Молия вазирлиги билан келишган ҳолда таърифларни белгилаш чоралари кўрилади.

2. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида ва расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

3. Вилоят ҳокимлигининг компьютерлаштириш маркази (Ахунбабаев)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Т.Дадабаев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Б.Юсупов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari