Hujjat nomi
Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича НАМУНАВИЙ НИЗОМ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNamunaviy nizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko‘maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko‘maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-09-14 17:15:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-09-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунига мувофиқходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар (ташкилотлар)да тижорат сири режими белгиланиши ва унга риоя этилиши тартибини белгилайди.

1- боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур низомнинг мақсади мавжуд ёки эҳтимолий ҳолатларда даромадларни оширишга, асоссиз харажатлардан қочишга, товарлар, ишлар, хизматлар бозорида мавқеъни сақлашга ва бошқача тижоратга оид наф олишга имкон берувчи корхоналар (ташкилотлар) ва унинг конфидентларининг тижорат сири муҳофазасини таъминлаш ҳисобланади.

2. Низом корхоналар (ташкилотлар)нинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотга, у акс эттирилган жисмнинг туридан қатъи назар, татбиқ этилади.

3. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган ва тижорат сирини ташкил этиши мумкин бўлмаган маълумотларга;

давлат сирлари ташкил этадиган маълумотларга, чунки уларнинг ҳимояси тартиби ва ташкил қилиниши давлат сири тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган талаблар билан тартибга солинади;

ҳаммага маълум бўлган, корхоналар (ташкилотлар) томонидан кенг қўлланиладиган маълумотларга.

4. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

“тижорат сири” грифи – ҳужжатлар, ахборот акс этган ҳажмли жисмлари, йиғма жилдлар (иш жилдлари) кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларга қўйиладиган ва (ёки) кузатув ҳужжатларида акс этган ахборотнинг махфийлиги ҳақида далолат берувчи реквизит;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома - корхоналар (ташкилотлар) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотлар билан танишиш ва улардан хизмат мақсадларида фойдаланиш учун ходимга расмийлаштирилган рухсатнома;

тижорат сири- учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг маҳфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;

тижорат сирининг маҳфийлиги - тижорат сирининг тарқалиб кетиши, ошкор этилиши ва ундан рухсатсиз фойдаланилиши хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати;

тижорат сири бўйича комиссия - корхона (ташкилот)да тижорат сири режимини ўрнатиш ва унга риоя этиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учункорхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия;

конфидент - тижорат сирини унинг мулкдори билан тузилган шартнома асосида эгалик қилишга ва фойдаланишга олган юридик ёки жисмоний шахс;

тижорат сирига масъул шахс – корхона (ташкилот) тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмасининг хизмат йўриқномасига мувофиқ тижорат сирини муҳофаза қилиш функциялари юклатилган ходими;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар – тижорат сирини ташкил этувчи ахборот акс этган моддий жисмлар:

тижорат сирини ташкил этувчи ахборотни акс эттирган илмий-тадқиқот ва тажриба – конструкторлик ишланмалари ҳақидаги қоғоз ҳужжатлари, шу жумладан ҳисоботлар (бундан буён – ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар);

тижорат сирини ташкил этувчи ахборот акс этган ҳажмли жисмлар (бундан буён –АҲЖ);

тижорат сири рўйхати - корхона (ташкилот) бўлимлари ва таркибий бўлинмаларидаги маълумотларнинг бутун ҳажмидан саралаб олинган, тижорат сири режими ўрнатилган, тижоратда қимматга эга бўлган ахборот;

тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма - корхона (ташкилот)нинг “тижорат сири” грифини қўйишни, тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, беришни амалга оширувчи хавфсизлик хизмати;

тижорат сирини ошкор этиш - тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг учинчи шахсларга бундай ахборот мулкдорининг ёки конфидентнинг розилигисиз ёхуд меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномага хилоф равишда, мумкин бўлган ҳар қандай шаклда (оғзаки, ёзма, бошқа шаклда, шу жумладан, техника воситаларидан фойдаланган ҳолда) маълум бўлиб қолишига олиб келадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;

тижорат сири режими - тижорат сиридан фойдаланишни чеклайдиган ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа чора-тадбирлар тизими;

тижорат сирининг мулкдори - тижорат сирига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишни амалга оширувчи ва унга нисбатан тижорат сири режимини ўрнатган юридик шахс. Ушбу Низом доирасида тижорат сирининг мулкдори корхона (ташкилот) ҳисобланади;

ахборот акс этган ҳажмли жисмлар (АҲЖ) - тижорат сирини ташкил этувчи ахборот жойлаштирилган ёки ёзиладиган СD ва DVD дисклари, флеш – карталари ва ҳажмли қаттиқ дисклар (ташқи);

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши – тижорат сири акс этган моддий жисмларнирўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлашга масъул шахс ёки хизмат вазифаларини бажариш учун тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома берилган шахс томонидан уларнинг йўқотилишига олиб келган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.

2- боб. Тижорат сири режими ўрнатилиши

5. Тижорат сири режимини ўрнатилиши ва унинг сақланиши бўйича таркибий бўлинмалар ва мансабдор шахсларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизми 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.

6. Тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштириш ва ушбу Низом талабларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилиш корхона (ташкилот) раҳбарига, бўлимлар ва таркибий бўлинмаларнинг мансабдор шахсларига юклатилади.

7. Корхона (ташкилот) раҳбари корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича ташкилий, ҳуқуқий, техник чораларни кўради. Корхона (ташкилот) раҳбари тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа чораларни ҳам кўришга ҳақли.

8. Тижорат сири режими Ўзбекистон Республикасининг тижорат сири тўғрисидаги қонунчилиги ва ушбу Низомда белгиланган чоралар корхона (ташкилот)да кўрилгандан сўнг ўрнатилган деб ҳисобланади.

9. Корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг тижорат сири тўғрисидаги қонунчилиги ва ушбу Низом асосида амалга оширилади.

Корхона (ташкилот)да тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши ушбу Низомга 2-иловага асосан ҳаракатлар Схемаси бўйича амалга оширилади.

10. Корхона (ташкилот) раҳбари корхона (ташкилот)да тижорат сири режимини ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

ушбу Низомнинг бажарилиши бўйича ишни ташкил қилади ва унинг устидан назоратни амалга оширади;

тижорат сири Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарорлар қабул қилади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсат бериладиган шахсларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

тижорат сирини муҳофаза қилиш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини назорат қилади;

ўз ваколатлари доирасида тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади.

11. Корхона (ташкилот) раҳбари корхона (ташкилот) ва унинг конфидентлари тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича чораларнинг кўрилиши ва амалга оширилиши учун жавоб беради.

12. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, рухсат берилган шахсларга беришни амалга ошириш учун жавобгарлик тижорат сирига масъул шахсга юклатилади.

13. Корхона (ташкилот)да тижоратда қимматга эга бўлган ахборот кам ҳажмда бўлса, тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш, уларнинг ҳисобини юритиш, сақлаш, рухсат берилган шахслар ва конфидентларга бериш мазкур функцияларни амалга ошириш учун махсус тайинланган шахс ёки бевосита корхона (ташкилот) раҳбари томонидан амалга оширилади.

14. Корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот билан муомалада бўлиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ходим томонидан бажарилиши учтидан услубий раҳбарлик ва назорат корхона (ташкилот)нинг хавфсизлик хизмати мансабдор шахси томонидан амалга оширилади. Хавфсизлик хизмати корхона (ташкилот)нинг корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма корхона (ташкилот)нинг хавфсизлик хизмати ичидаги таркибий бўлинма ҳисобланади ва қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича муносабатларни ҳуқуқий ва ташкилий тартибга солиш бўйича ишларга раҳбарлик қилади;

тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича талабларни устувор ҳужжатларда мустаҳкамлаш мақсадида уларни ишлаб чиқишда корхона (ташкилот)нинг бошқа бўлимлари ва таркибий бўлинмалари билан биргаликда иштирок этади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилишни, уларга гриф қўйишни, рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни ва сақлашни амалга оширади;

конфидентлардан тижорат сирини қабул қилиш ва беришни амалга оширади;

бошқа бўлимлар ва таркибий бўлинмалар билан биргаликда тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан боғлиқ ишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ишларнинг барча турларида ушбу Низом талаблари бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади;

Тижорат сири бўйича комиссия билан биргаликдакорхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши, тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг, “тижорат сири” грифлийиғма жилдлар (иш жилдлари) йўқотилиши фактлари бўйича хизмат текширувлари ўтказади;

Рўйхатни ва тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилишитартибини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва янгилашда корхона (ташкилот)нинг бошқа бўлимлари ва таркибий бўлинмалари билан биргаликда иштирок этади;

тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши масалалари бўйича корхона (ташкилот) ходимлари ўқитилишини ташкил этади ва ўтказади;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар, “тижорат сири” грифлийиғма жилдлар (иш жилдлари)ни сақлаш амалга ошириладиган жойлардаги сейфлар, металл шкафлар ҳисобини юритади.

15. Тижорат сирига масъул шахс ўзининг вазифаларига мувофиқ:

гриф қўйишга келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилишни амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар “тижорат сири” грифини беришни амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олишни ўтказади;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳисобини ва сақланишини амалга оширади;

Рўйхатни ишлаб чиқишда ва янгилашда бошқа бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар билан биргаликда иштирок этади;

тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг қатъий бажарилишини таъминлайди;

корхона (ташкилот)нинг тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг конфидентларга берилиши бўйича ишни амалга оширади.

16. Тижорат сири бўйича комиссия корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи билан махсус ташкил этилган тузилма ҳисобланади ва корхона (ташкилот) таркибий бўлинмалари мансабдор шахслари (уларнинг ўринбосарлари)дан камида 3та шахсдан иборат бўлади. Унинг таркибига раис, унинг ўринбосари, Тижорат сири бўйича комиссия аъзолари ва котиб киради.

Тижорат сири бўйича комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

таркибий бўлинмалардан келиб тушадиган тижоратда қимматга эга ахборотни тижорат сирига киритиш ҳақидаги буюртманомаларни экспертиза қилиш;

Тижорат сири рўйхатини шакллантириш;

Тижорат сири рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини белгилаш;

тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш;

“тижорат сири” грифини белгилаш ва олиб ташлаш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг мавжудлигини хатловдан ўтказиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни ва “тижорат сири” грифлийиғма жилдлар (иш жилдлари)ни архив сақловига ажратиб олиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни ва “тижорат сири” грифлийиғма жилдлар (иш жилдлари)ни ажратиб йўқ қилишга олиш;

Тижорат сири рўйхатига киритилган тижорат сиридан фойдаланишга рухсат бериш тизими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Тижорат сири йўқотилиши олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Тижорат сири бўйича комиссиянинг раиси корхона (ташкилот) раҳбарига тижорат сири режими ўрнатилиши, ўзгартирилиши ва тугатилиши масалалари бўйича мунтазам равишда ҳисобот бериб туради.

Тижорат сири бўйича комиссиянинг тижорат сири режимини ўрнатилиши ва унга риоя этилиши масалалари бўйича қарорлари, агар Тижорат сири бўйича комиссиянинг мажлисида унинг аъзоларининг камида 50 фоизи ва раиси иштирок этган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.

3- боб. Корхона (ташкилот)нингТижорат сири

рўйхатини шакллантириш

17. Корхона (ташкилот)да тижорат сири муҳофазасининг ўрнатилиши ахборот тижоратда қимматга эга эканлиги аниқлангандан ва у Тижорат сири рўйхатига киритилгандан сўнг амалга оширилади.

18. Рўйхат қуйидаги мақсадларда шакллантирилади:

ахборотнининг тижоратда қимматга эга эканлигини аниқлаш ва унинг тижорат сирига киритилганлик фактини мустаҳкамлаш;

тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини белгилаш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга “тижорат сири”ни белгилаш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсат олган шахслар таркибини аниқлаш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ва (ёки) тижорат сирининг ошкор этилиши ҳақидаги ишлар кўрилаётганда судда далил тариқасида фойдаланиш.

19. Бўлимлар ва таркибий бўлинмаларнинг тижорат сири режими ўрнатилган тижоратда қимматга эга бўлган ахборотлари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ҳақиқий ва салоҳиятли тижорат қимматига эга бўлиши;

ҳаммага маълум ёки ҳамма учун очиқ бўлмаслиги;

унинг маҳфийлиги муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланган бўлиши;

давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлмаслиги.

20. Рўйхатга қуйидаги маълумотлар киритилмайди:

давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкка доир ҳуқуқлар ва бу ҳуқуқлар бўйича битимлар тўғрисидаги;

юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари ҳақидаги ёзувлар тегишли давлат реестрларига киритилганлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардаги;

давлат унитар корхонасининг, давлат муассасасининг мол-мулки таркиби тўғрисидаги ва улар томонидан тегишли бюджет маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги;

атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ёнғин хавфсизлигининг ҳолати, санитария-эпидемиологик ва радиациявий вазият, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, ҳар бир фуқаронинг ва бутун аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳақидаги;

ходимларнинг сони ва таркиби, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари кўрсаткичлари, шунингдек бўш иш ўринлари бор-йўқлиги ҳақидаги;

иш берувчиларнинг иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий тўловлар бўйича қарздорлиги тўғрисидаги;

қонун ҳужжатлари бузилишлари ва бундай бузилишларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш фактлари тўғрисидаги;

давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича танловларнинг ёки кимошди савдоларининг шартлари ҳақидаги;

нотижорат ташкилотлар даромадларининг миқдорлари ва тузилиши, ушбу ташкилотларнинг мол-мулки миқдорлари ва таркиби ҳақидаги, уларнинг харажатлари, бу ташкилотлар ходимларининг (аъзоларининг) сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш, нотижорат ташкилотнинг фаолиятида фуқароларнинг текин меҳнатидан фойдаланилиши тўғрисидаги;

юридик шахс номидан ишончномасиз иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати ҳақидаги;

давлат статистика ҳисоботи сифатида тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар.

Ошкор этилиши шартлиги ёки фойдаланишни чеклашга йўл қўйилмаслиги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас.

21. Тижорат сири рўйхатини шакллантириш Тижорат сири бўйича комиссия томонидан корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.

22. Тижорат сири рўйхатини шакллантириш учун корхона (ташкилот) бўлимлари ва (ёки) таркибий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ходимлардан тижоратда қимматга эга бўлган ахборот мавжудлиги ҳақида буюртманомалар йиғилишини ва кўриб чиқилишини амалга оширадилар.

Саралаб олинганбуюртманомалар тижоратда қимматга эга бўлган ахборот акс этган моддий жисмлар билан бирга корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғида белгиланган муддатларда бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмаларнинг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада тузилган рўйхат асосида Тижорат сири бўйича комиссиянинг котибига берилади. Рўйхатнинг бир нусхаси Тижорат сири бўйича комиссияда қолади, иккинчиси эса, қабул қилинганлиги ҳақидаги белги қўйилиб, бўлим ва (ёки) таркибий бўлинмага қайтарилади.

23. Тижорат сири бўйича комиссия Тижорат сири рўйхатини шакллантириш тўғрисидаги буйруқда белгиланган муддатларда бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмаларнинг мансабдор шахслари томонидан тақдим қилинган тижоратда қимматга эга бўлган ахборотнинг экспертизасини амалга оширади. Буюртманомалар кўп миқдорда бўлган тақдирда, Тижорат сири бўйича комиссиянинг иши корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи асосида узайтирилиши мумкин.

24. Тижоратда қимматга эга бўлган ахборотни экспертиза қилиш якунлари бўйича Тижорат сири бўйича комиссия берилган тижоратда қимматга эга бўлган ахборотга ёки унинг бир қисмига нисбатан тижорат сири режимида муҳофазани қўллаш мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, унинг амал қилиш муддатлари ҳақида хулоса беради

Тижорат сири бўйича комиссиянинг хулосаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади, Тижорат сири бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади ва корхона (ташкилот) раҳбарига тақдим этилади.

25. Тижорат сири бўйича комиссиянинг хулосаси асосида тижоратда қимматга эга бўлган ахборот корхона (ташкилот)нинг Тижорат сири рўйхатига киритилади ва корхона (ташкилот) раҳбарининг унга нисбатан тижорат сири режими ўрнатиш ҳақидаги буйруғи билан тасдиқланади. Буйруқ бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмаларнинг ходимларига маълум қилинади.

Корхона (ташкилот)нинг Тижорат сири рўйхати Корхона (ташкилот)нинг Тижорат сири Намунавий рўйхати шакли (ушбу Низомга 4-илова) бўйича тузилади.

26. Тижорат сири рўйхатига киритилган тижоратда қимматга эга бўлган ахборотга нисбатан тижорат сири режими унга нисбатан тижорат сири режими ўрнатиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб амал қилишни бошлайди.

27. Корхона (ташкилот) раҳбарининг қарорига кўра Тижорат сири рўйхатининг нусхаси ёки ундан кўчирма тижорат сири конфидентларига юборилиши мумкин.

28. Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ва (ёки) тижорат сири режимини бекор қилиш Тижорат сири бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади.

29. Корхона (ташкилот) бўлими ва (ёки) таркибий бўлинмасининг мансабдор шахси ходимнинг буюртманомаси асосида, Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ва (ёки) тижорат сири режимини бекор қилиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, Тижорат сири бўйича комиссияга Тижорат сири рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклифни тақдим этади.

30. Тижорат сири бўйича комиссиянинг Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ва (ёки) тижорат сири режимини бекор қилиш тўғрисидаги хулосаси баённома билан расмийлаштирилади, унга Тижорат сири бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади ва корхона (ташкилот) раҳбарига киритилади.

Комиссиянинг Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ва (ёки) тижорат сири режимини бекор қилиш тўғрисидаги баённомаси ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тузилади.

31. Тижорат сири бўйича комиссиянинг хулосаси асосида тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ва (ёки) тижорат сири режимини бекор қилиш корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

32. Тижорат сири бўйича комиссиянинг хулосаси асосида тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартирилиши ва (ёки) тижорат сири режимининг бекор қилиниши корхона (ташкилот) раҳбари томонидан буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради, унинг асосида Тижорат сири рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

33. Корхона (ташкилот)нинг Тижорат сирини ташкил этувчи ахборот таркиби жиддий ўзгарганда, ушбу низом талабларига мувофиқ, Тижорат сири рўйхати янгидан шакллантирилади ва корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади

34. Тижорат сири режимининг амал қилиш муддати ўзгартирилганда ва (ёки) тижорат сири режими бекор қилинганда тижорат сирига масъул шахс томонидан қуйидагиларга тегишли ўзгартиришлар киритилади:

а) тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳисобини юритиш журналига;

б) тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатини ҳисобини юритиш журналига;

в) тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатини ҳисобга олиш карточкасига;

г) тижорат сири акс этган моддий жисмлар юзасига;

д) “тижорат сири” грифлийиғма жилд (иш жилди)га.

35. Корхона (ташкилот) раҳбарининг қарорига кўра, зарурат бўлганда Тижорат сири рўйхатига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар тўғрисидаги буйруқ нусхаси тижорат сири конфидентларига юборилиши мумкин.

4- боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмларга “тижорат сири” грифи

бериш тартиби

36. Тижорат сири акс этган моддий жисмларга “тижорат сири” грифи бериш (бундан буён- грифлаш) тартиби корхона (ташкилот)нинг тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмасида амалга оширилади.

37. Корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи билан тижорат сирига масъул шахсга тижорат сири акс этган моддий жисмларни грифлаш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш бўйича мажбуриятлар юклатилади.

38. Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сирига киритилган ахборот акс этган ва “тижорат сири” грифини бериш тақдим этиладиган моддий жисмлар қуйидаги реквизитлар кўрсатилган титул варағига эга бўлиши керак: номланиши, бир нусхадаги варақлар сони, тавсифи, нусхалар сони, тўлиқ номи, корхона (ташкилот)нинг жойлашган жойи.

39. Ҳар бир ҳужжат титул варағи билан бирга китоб ҳолига келтирилиши ва тикилиши, бетлари рақамланиб чиқилиши керак. Охирги варақнинг орқа томонидаги тикиш ипининг охирини маҳкамлайдиган ёпишқоқ варақчада тикиб чиқилган ва рақамлаб чиқилган бетларнинг сони кўрсатилади, таркибий бўлинма ва (ёки) бўлимнинг мансабдор шахси имзоси қўйилади, у корхона (ташкилот) девонхонасининг муҳри билан тасдиқланади.

40. АҲЖ кўринишидаги тижорат сирига киритилган ахборот акс этган моддий жисмларга ёрлиқлар ёпиштирилган бўлиши, “тижорат сири” грифи энг кам маълумотларини ўзида акс эттирувчи бейджиклар қистирилиши лозим.

41. Грифланиши лозим бўлган тижорат сири акс этган моддий жисмлар тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши ҳақидаги буйруққа мувофиқ Тижорат сири рўйхатига асосан тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши ҳақидаги буйруқ қабул қилинган санадан бошлаб бир кун ичида тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмага икки нусхада тузилган рўйхат асосида берилади. Ҳар бир таркибий бўлинма ва (ёки) бўлим бўйича алоҳида рўйхат қилинади.

Рўйхатлар Тижорат сири бўйича комиссияси раиси ва тижорат сирига масъул шахс томонидан тасдиқланади. Рўйхатнинг биринчи нусхаси корхона (ташкилот)нинг бўлими ёки таркибий бўлинмасида сақланади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмада қолади.

42. Тижорат сирига масъул шахс томонидан кўрсатилган моддий жисмни келгусида уни грифлаш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш учун топшириш пайтида айнанлаш учун Рўйхат моддий жисмнинг тўлиқ тавсифини бериши лозим. Рўйхат асосида тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси ушбу Низомга 6-иловага мувофиы шакл бўйича тузилади

43. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар тижорат сирига масъул шахс томонидан Тижорат сири бўйича комиссия котиби иштирокида уларнинг рўйхатга мослигини нуқтаи назаридан айнанланади.

Ҳар бир тижорат сири акс этган моддий жисм унинг рўйхати мавжудлиги бўйича, электрон жисмлар эса, уларда тижорат сирини ташкил этувчи ахборот мавжудлиги бўйича текширилади.

44. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар рўйхатга мос бўлмаган тақдирда, тижорат сирига масъул шахс томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмлар рўйхатда мавжуд эмаслиги ва (ёки) рўйхатда акс эттирилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар мавжуд эмаслиги далолатномаси ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади

Далолатноманинг биринчи нусхаси тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмада қолади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси Тижорат сири бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун юборилади.

45. Грифлаш учун қабул қилинган тижорат сири акс этган моддий жисмларга тижорат сирига масъул шахс томонидан “тижорат сири” грифи ёки унинг “КТ” қисқа таърифи қўйилади.

“Тижорат сири” грифи тегишли тамға ёрдамида, машина ёзуви ёки қўл ёзуви йўли билан қўйилиши мумкин.

46. Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг титул варағига қуйидаги реквизитлар қўйилади:

“Тижорат сири” номланиши;

унинг тўлиқ номланиши ва жойлашган жойи;

корхона (ташкилот) - тижорат сирининг мулкдорининг (конфидентнинг) номи;

тижорат сирининг амал қилиши бошланиш ва тамом бўлиш санаси;

тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилишҳақидаги буйруқ рақами ва санаси;

Тижорат сири Рўйхати бўйича тижорат сири объектининг рақами.

47. АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларга “тижорат сири” грифини, тижорат сири режимининг амал қилиши бошланиши ва тамом бўлиш санасини, тижорат сири режимининг ўрнатилишива унга риоя этилиши ҳақидаги буйруқ рақамини, Тижорат сири Рўйхати бўйича тижорат сири объектининг рақамини акс эттирувчи ёрлиқлар ёпиштирилган бўлиши лозим.

48. Агар тижорат сири акс этган АҲЖ ишчи бўлмаган юзаларига ҳисоб реквизитларини исталган мумкин тарзда қўйиш имконини берадиган габаритга эга бўлса, уларга қуйидагилар қўйилади:

“Тижорат сири” номланиши;

Тижорат сирининг мулкдорининг тўлиқ номланиши ва жойлашган жойи;

тижорат сирининг амал қилиши бошланиш ва тамом бўлиш санаси;

тижорат сири режимининг ўрнатилишиҳақидаги буйруқ рақами;

Тижорат сири Рўйхати бўйича тижорат сири объектининг рақами;

АҲЖнинг ҳисоб рақами;

АҲЖнинг ҳисобга қўйилиш санаси.

49. Тижорат сири режими бекор қилинганда тижорат сирига масъул шахс томонидан тижорат сири режими бекор қилинган барча моддий жисмларга тижорат сири режимининг ўрнатилганлигиҳақидаги грифнинг пастига унинг бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда тегишли белги қўйилади.

5- боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш тартиби

50. “Тижорат сири” грифи қўйилган ҳужжатлар, АҲЖ, йиғма жилдлар (иш жилдлари) кўринишидаги барча мавжуд тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳамда корхона (ташкилот)га янгидан келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмлар рўйхатга олиниши, ҳисоби юритилиши ва сақланиши лозим.

Ҳисоб юритишнинг асосий тамойили бўлиб, тижорат сири акс этган моддий жисмларга Тижорат сири рўйхатига мувофиқ рўйхатга олиш рақами берилишининг бир маротабалиги ҳисобланади.

Кирувчи, ички, чиқувчи тижорат сири акс этган моддий жисмларни, уларнинг нусхалари, пакетлари ва йиғма жилдлари (иш жилдлари)ни рўйхатга олишда тижорат сирига Тижорат сири рўйхатида аввал бошдан берилган ягона рақамдан фойдаланилади.

51. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳисоби юритилиши тижорат сирига масъул шахс томонидан ички реестрни юритиш асосида тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журнали шаклидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журналини юритиш ҳужжатлар кўринишидаги моддий жисмлар ва АҲЖ кўринишидаги моддий жисмлар учун алоҳида-алоҳида амалга оширилади.

52. Тижоратда қимматга эга бўлган ахборот кўп бўлмаган корхона (ташкилот)да тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мавжуд бўлмаганда тижорат сири акс этган моддий жисмларни ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари) грифлаш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, тижорат сирини конфидентларга бериш ҳамда улардан қайтариб олиш бўйича функциялар махсус тайинланган масъул шахсга юклатилади. Катта бўлмаган корхона (ташкилот) раҳбари мазкур функцияларни мустақил амалга ошириши мумкин.

53. Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журнали қуйидагиларни ўз ичига олади:

ёзувнинг тартиб рақами;

тижорат сири режимининг ўрнатилишиҳақидаги буйруқ рақами ва санаси;

“тижорат сири” грифи қўйилган иш жилдлари номланиши

иш жилди рўйхати (тижорат сири акс этган моддий жисмлар кўриниши ва сони, варақлар сони)

“тижорат сири” грифи қўйилган иш жилдлари билан ишлашга рухсат берилган шахсларнинг лавозими ва ФИШ;

тижорат сири режимининг амал қилиш муддати;

тижорат сири режимининг амал қилиш муддати узайтирилишиҳақидаги буйруқ рақами ва санаси;

тижорат сири режимининг бекор қилинишиҳақидаги буйруқ рақами ва санаси (мавжуд бўлса).

Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журнали ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.

54. АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар тижорат сирига масъул шахс томонидан АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳисобини юритиш журналида ҳисобга олинади.

55. АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳисобини юритиш журнали қуйидагиларни ўз ичига олади:

ёзувнинг тартиб рақами;

АҲЖ кўриниши;

АҲЖ рақами;

АҲЖдаги ахборотга нисбатан тижорат сири режимининг ўрнатилишиҳақидаги буйруқ рақами ва санаси;

АҲЖдаги ахборот рўйхати;

АҲЖдаги ахборот билан ишлашга рухсат берилган шахсларнинг лавозими ва ФИШ;

АҲЖга нисбатан тижорат сири режимининг амал қилиш муддати;

АҲЖга нисбатан тижорат сири режимининг амал қилиш муддати узайтирилишиҳақидаги буйруқ рақами ва санаси;

АҲЖга нисбатан тижорат сири режимининг бекор қилинишиҳақидаги буйруқ рақами ва санаси.

АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журнали ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.

56. АҲЖ тижорат сирини ташкил этувчи ахборот улардан ўчириб ташлангандан сўнг ҳисобдан чиқарилмайди ва тижорат сирини ташкил этувчи бошқа ахборотни ёзиш учун фойдаланилиши мумкин.

57. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журналлари рақамланиши, тикилиши ва муҳр билан мустаҳкамланиши лозим. Журналларда тузатувчи суюқликларни қўллаган ҳолда ўчиришлар ёки тузатишлар қилиш таъқиқланади.

Тижорат сирига масъул шахс томонидан моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журналларига киритилган бирор-бир тузатишлар ва ўзгартиришлар сана қўйилган ҳолда унинг имзоси билан тасдиқланади.

58. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журналлари корхона (ташкилот)нинг тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмасида тижорат сирига масъул шахснинг сейфида уч йил давомида сақланади.

59. Кўрсатиб ўтилган муддат ўтгандан сўнг тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш журналлари қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида корхона (ташкилот)нинг архивига сақлашга топширилади. Ҳисобни юритиш журналини қабул қилиш-топшириш далолатномасида ҳисобни юритиш журналининг номланиши, “тижорат сири” грифи, журнални юритишнинг бошланиш ва тугаш санаси кўрсатилади.

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси икки нусхада тузилади ва тижорат сирига масъул шахс ва корхона (ташкилот) архивнинг мансабдор шахси томонидан тасдиқланади. Бир нусха корхона (ташкилот) архивида, иккинчиси эса, тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмада қолади.

60. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналида ва тижорат сири акс этган моддий жисмларни бериш ҳисобга олиш карточкаларида ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар учун алоҳида-алоҳида амалга оширилади.

Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журнали ва ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларни бериш ҳисобга олиш карточкалари ушбу Низомга 10 ва 11- иловаларга мувофиқ шакллар бўйича юритилади.

АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журнали ва АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларни беришни ҳисобга олиш карточкалари ушбу Низомга 12 ва 13- иловаларга мувофиқ шакллар бўйича юритилади.

61. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналига ёзув киритилган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида тижорат сирига масъул шахс томонидан ҳар бир тижорат сири акс этган моддий жисмга йиғма жилд (иш жилди) шакллантирилади, унга тижорат сирининг ўрнатилиши ва ундан фойдаланилиши бўйича ҳужжатлар (тижорат сири режимининг ўрнатилиши тўғрисида буйруқ, бошқа буйруқлар, хабарномалар, хизмат хатлари, далолатномалар, шартномалар ва бошқалар) тикилади.

62. Йиғма жилд (иш жилди)га “тижорат сири” грифи қўйиб чиқилади, корхона (ташкилот)нинг тўлиқ номи, жойлашган жойи, Тижорат сири рўйхатидаги рақами, тижорат сири режимининг амал қилиши бошланиш ва тамом бўлиш санаси, иш жилди рақами, тижорат сири акс этган моддий жисмни сақлаш жойи кўрсатилади.

63. “Тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди) қўйилган ҳужжатларнинг ички рўйхатига эга бўлиши лозим. “Тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди)га янги ҳужжатларнинг келиб тушишига қараб ички рўйхатга тегишли ёзув киритилади.

“Тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди)даги ҳужжатларнинг ички рўйхати ушбу Низомга 14-иловага мувофиқ шаклда тузилади.

64. “Тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди)дан ҳужжатлар олинган ёки улар “Тижорат сири” грифи қўйилган бошқа йиғма жилд (иш жилди)га жойлаштирилган тақдирда, йиғма жилд (иш жилди)га унинг ўрнини босувчи маълумотнома жойлаштирилади, унда ҳужжатнинг янги жойлашган жойи кўрсатилади ва йиғма жилд (иш жилди)даги ҳужжатларнинг ички рўйхатига тегишли белги қўйилади.

“Тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди)дан олинган ҳужжатларнинг ўрнини босувчи маълумотнома ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади.

65. Зарурат бўлганда, “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди)дан олинган ҳужжатларнинг ўрнига унинг тижорат сирига масъул шахс томонидан тасдиқланган нусхалари тикилиши мумкин, бундай ҳолатда ўринни босувчи маълумотнома талаб қилинмайди.

66. Зарурат бўлганда, “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди)дан олинган ҳужжатлардан нусха олиш тижорат сирига масъул шахс томонидан фақат тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахсининг ёзма рухсати билан амалга оширилади.

67. “Тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди)дан нусха олинганлиги ва олинган ҳужжатлар ҳужжатнинг янги жойлашган жойи ҳақидаги белгилар тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналига тижорат сирига масъул шахс томонидан қўйилади.

68. “Тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни сақлаш назорат қилинадиган зонадаги жойларда – корхона (ташкилот)нинг тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмасидаги бунинг учун ажратилган жойларида амалга оширилади.

Жойлар уларда бўлган “тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари)нинг жисмоний сақланишини таъминлайдиган объект режими талабларига жавоб бериши керак.

69. “Тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари) тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмаси мавжуд бўлмаганда, алоҳида жойда, фақат махсус тайинланган масъул шахс ёки ташкилотнинг раҳбари фойдаланиши мумкин бўлган, қулф билан ёпиладиган ва очиладиган, махсус ажратилган шкафлар (сейфлар)да сақланиши лозим.

70. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари)дан “Тижорат сири” грифи олинган тақдирда улар корхона (ташкилот)нинг архивига топширилади.

71. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни архив сақловига топшириш учун ажратиб олиш, уларни йўқ қилиш учун ажратиб олиш, кейинчалик моддий жисмларни корхона (ташкилот)нинг раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим қилиш шарти билан Тижорат сири бўйича комиссия томонидан амалга оширилади

72. Тижорат сири бўйича комиссия томонидан архив сақловига топшириш учун ажратиб олинган моддий жисмларнинг рўйхати корхона (ташкилот)нинг раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг тижорат сирига масъул шахс “тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни архивга топшириш далолатномасини (бундан буён - архивга топшириш далолатномаси) икки нусхада тузади, у Тижорат сири бўйича комиссия аъзолари ва тижорат сирига масъул шахс томонидан имзоланади. Архивга топшириш далолатномасининг биринчи нусхаси тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмада, иккинчиси эса, корхона (ташкилот)нинг архивида сақланади.

73. Архивга топшириш далолатномаси тижорат сирига масъул шахс томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади. Ҳисобга олиш шаклларида улар томонидан архивга топшириш далолатномаси рақамини ва топшириш санасини кўрсатган ҳолда тегишли белги қўйилади.

74. Тижорат сири бўйича комиссия томонидан йўқ қилиш учун ажратиб олинган, архивга топширилиши лозим бўлмаган “тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг рўйхати корхона (ташкилот)нинг раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг тижорат сирига масъул шахс сақланиши лозим бўлмаган “тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни йўқ қилишга ажратиш далолатномасини (бундан буён - йўқ қилишга ажратиш далолатномаси) икки нусхада тузади, у Тижорат сири бўйича комиссия аъзолари ва тижорат сирига масъул шахс томонидан имзоланади. Йўқ қилишга ажратиш далолатномасининг биринчи нусхаси тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмада, иккинчиси эса, корхона (ташкилот)нинг корхона (ташкилот)нинг бўлими ёки таркибий бўлинмасида сақланади.

Йўқ қилишга ажратиш далолатномасининг ушбу Низомга 16-иловага мувофиқ шаклда тузилади.

75. “Тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар йўқ қилишга ажратиш далолатномаси тижорат сирига масъул шахс томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади ва ҳисобга олиш шаклларида улар томонидан йўқ қилишга ажратиш далолатномаси рақамини ва топшириш санаси кўрсатилгантегишли белги қўйилади.

76. “Тижорат сири” грифи қўйилган ҳужжатлар ва уларнинг қоралама қоғозлари, йиғма жилдлар (иш жилдлари) кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар йўқ қилиш тижорат сирига масъул шахс томонидан Тижорат сири бўйича комиссия аъзолари иштирокида, ёқиб юбориш, қоғозни йўқ қиладиган машиналар ёки матннинг тикланишини истисно этувчи бошқа мумкин бўлган йўл билан амалга оширилади. Бунда йўқ қилиш вақтида ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар матнининг бегона шахслар томонидан ўқилиши имконияти истисно қилиниши керак.

77. Яроқсиз ҳолга келган тижорат сирини ташкил этувчи ахборот акс этган АҲЖ синдириш ёки қийшайтириш воситасида кафолатланган тарзда жисмоний йўқ қилиниши лозим.

АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналида тижорат сирига масъул шахс ва илгари АҲЖни олганлиги ҳақида имзо қўйган шахснинг тилхати остида унинг йўқ қилинганлиги ва уни бериш карточкасида АҲЖ ҳисобидан чиқарилганлиги ҳақида тегишли белги қўйилади.

6- боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома бериш

ва рухсатнома беришни бекор қилиш тартиби

78. Корхона (ташкилот) ходимларига тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома бериш тижорат сирига рухсатнома берилган ходимлар рўйхати асосида амалга оширилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома берилган ходимлар рўйхати корхона (ташкилот) бўлимлари ва (ёки) таркибий бўлинмалари мансабдор шахслари томонидан тузилади ва корхона (ташкилот) раҳбарининг ходимларга тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлашга рухсатнома бериш тўғрисидаги тегишли буйруғи билан тасдиқланади.

79. Корхона (ташкилот) ходимларига тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома бериш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

уларни иш учун зарур булган тижорат сирини ташкил этувчи ахборот билан таъминлаш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома берилган ходимлар доирасини чеклаш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатномаси бўлмаган ходимларнинг у билан танишишини истисно этиш;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборот сақланиши таъминланиши учун корхона (ташкилот) мансабдор шахслари ва ходимларининг жавобгарлигини ошириш;

тижорат сири сақланиши устидан тижорат сирига масъул шахс томонидан назоратнинг кучайтирилиши.

80. Ходимга тижорат сири акс этган моддий жисмга рухсатнома бериш қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:

ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ мавжуд бўлганда;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг шахс томонидан сақланиши ва ошкор этилмаслиги тўғрисида мажбурият расмийлаштирилганда;

корхона (ташкилот) ходими томонидан тижорат сири режимининг таъминланиши норматив ҳужжатлар талаблари ўрганилганда

81. Ходимга тижорат сири акс этган моддий жисмга рухсатнома бериш, агар бу меҳнат мажбуриятларида назарда тутилмаган бўлса, ходимнинг розилиги билан амалга оширилади.

82. Ходим томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмлардан фойдаланган ҳолда хизмат мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш учун бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахси:

ходимни Тижорат сири рўйхати ва ушбу Низом билан тилхат остида таништириши;

ходимни ўрнатилган тижорат сири режими ва уни бузганлик учун жавобгарлик чоралари билан тилхат остида таништириши;

ходимга у ўрнатилган тижорат сири режими риоя этиши учун зарур шароитларни яратиши;

ходим томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмлардан фойдаланиш муддатлари устидан доимий назоратни амалга ошириши;

зарурат пайдо бўлганда тижорат сири акс этган моддий жисмлардан фойдаланиш муддатларини узайтириш ҳақидаги ходимнинг сўровини тижорат сирига масъул шахс билан келишиши лозим.

83. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлашга рухсатнома берилган ходим:

ходимни Тижорат сири рўйхати ва ушбу Низом билан тилхат остида танишиши;

корхона (ташкилот)да ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши;

корхона (ташкилот) раҳбарининг рухсатисиз тижорат сирини ошкор қилмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;

бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма ва тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мансабдор шахсларига “тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ёки йиғма жилд (иш жилди)нинг йўқолганлиги факти ёхуд унга маълум бўлиб қолган тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилганлиги факти ҳақида хабар бериши;

Тижорат сири бўйича комиссиянинг талаби бўйича хизмат вазифаларини бажариш учун фойдаланиладиган барча тижорат сири акс этган моддий жисмларни кўрсатиши;

меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахсига унинг фойдаланишида мавжуд бўлган “тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмларни ёкийиғма жилдлар (иш жилдлари)ни топшириши, шунингдек, корхона (ташкилот) раҳбарининг назорати остида уларни йўқ қилиши ёхуд кўрсатилган жисмлар ва ёкийиғма жилдлар (иш жилдлари)дан олиб ташлаши лозим.

84. Корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида меҳнат шартномаси (контракти)да қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ходим ва иш берувчининг тижорат сирининг ўрнатилиши ва муҳофазаси таъминланиши бўйича мажбуриятлари;

ушбу Низом талабларига риоя этилиши бўйича мажбуриятлар;

меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилингандан сўнг собиқ ходим унга хизмат вазифаларини бажариш даврида маълум бўлиб қолган тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт бўлган муддат.

85. Ходим меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариши муносабати билан фойдаланган ахборотига нисбатан тижорат сири режими ноқонуний ўрнатилиши устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

86. Корхона (ташкилот) ходимининг тижорат сири акс этган моддий жисмга рухсатномасини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг бекор қилиниши;

тижорат сирини ошкор қилмаслик ёки тижорат сири акс этган моддий жисмларни йўқотмаслик бўйича олинган мажбуриятларни бузиш.

87. Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сири акс этган моддий жисмга рухсатномани бекор қилиш учун қонунчилик ёки меҳнат шартномаси (контракти)га мувофиқ бошқа ҳолатлар ҳам асос бўлиши мумкин.

Ходимнинг тижорат сири акс этган моддий жисмга рухсатномасини бошқа ҳолатлар бўйича бекор қилиш бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахсининг қарорига кўра корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.

88. Меҳнат муносабатлари жараёнида ходимнинг тижорат сири акс этган моддий жисмга рухсатномасини бекор қилиш ходимни тижорат сирини ошкор қилмаслик бўйича у томонидан олинган мажбуриятлардан озод этмайди.

89. Корхона (ташкилот)нинг тижорат сири акс этган моддий жисмларга ходимга рухсатнома бериш тартибини бузганлик учун бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма ва тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мансабдор шахслари жавобгардир.

7- боб. Корхона (ташкилот)га келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш

90. Корхона (ташкилот)га келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларниқабул қилиш тижорат сирига масъул шахс томонидан амалга оширилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилишда қуйидагиларни текшириш амалга оширилади:

ҳужжатда кўрсатилган адресатнинг мувофиқлиги;

конвертлар (пакетлар)нинг бус-бутунлиги;

“тижорат сири” грифли қўйилган ҳужжатлар ва АҲЖнинг мавжудлиги.

91. Олинган конверт (пакет)да тижорат сири акс этган моддий жисмлар мавжуд бўлмаган, ҳужжатнинг айрим варақлари етишмаган ёхуд конвертда кўрсатилган рақам тижорат сири акс этган моддий жисмнинг рақамига мос келмаган тақдирда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатнома тижорат сирига масъул шахс томонидан имзоланади.

Далолатноманинг бир нусхаси корхона (ташкилот)да қолади, иккинчиси эса, конверт (пакет)нинг жўнатувчисига қайтарилади.

92. Олинган конверт (пакет)ларнинг бус-бутунлиги бузилганлиги факти ҳақида тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мансабдор шахсига маълум қилинади ва конверт (пакет)нинг жўнатувчисига хабар берилади.

93. Корхона (ташкилот)га келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш тижорат сирига масъул шахс томонидан амалга оширилади.

94. Корхона (ташкилот)га келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳар бирига тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинманинг рўйхатга олиш тамғаси қўйилади.

Рўйхатга олиш тамғаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинманинг номланишини;

ҳужжатнинг рўйхат рақами (“тижорат сири” грифини қўшган ҳолда);

келиб тушиш санаси;

ҳужжат ва иловалари варақлари сони.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинманинг рўйхатга олиш тамғаси ҳужжат биринчи варағининг ўнг пастки қисмига қўйилади.

95. Корхона (ташкилот)га келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмларнирўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш корхона (ташкилот)га кирувчи тижорат тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш журналида ва кирувчи тижорат сири акс этган моддий жисмларни ҳисобга олиш карточкасида амалга оширилади.

Корхона (ташкилот)га кирувчи тижорат тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш журнали ва кирувчи тижорат сири акс этган моддий жисмларни ҳисобга олиш карточкаси ушбу Низомга 17 ва 18-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича юритилади.

8- боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлаш тартиби

96. Тижорат сири акс этган моддий жисмни рухсатнома берилган ходимга бериш бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахсининг ёзма сўрови бўйича тижорат сирига масъул шахс томонидан амалга оширилади.

97. Тижорат сири акс этган моддий жисмни ходимга беришга сўров қуйидагиларни акс эттириши лозим:

тижорат сири акс этган моддий жисмдаги ахборотнинг номланишини;

тижорат сири акс этган моддий жисм сўраладиганмуддат;

ходимга тижорат сири акс этган моддий жисмга рухсатнома бериш тўғрисидаги буйруқнинг рақами ва санаси.

98. Тижорат сири акс этган моддий жисмни бериш ва уни қайтариш тижорат сири акс этган моддий жисм берилган ходимнинг ёзма тилхати остида тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналига ва ҳаракатининг ҳисоб карточкаларига тегишли ёзув киритилган ҳолда амалга оширилади.

99. Қуйидагилар таъқиқланади:

тижорат сири акс этган моддий жисмни унга рухсатнома берилган ходим томонидан бошқа ходимга берилиши;

тижорат сири акс этган моддий жисмни бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма ва тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мансабдор шахсларининг ёзма рухсатисиз иш жойидан ташқарига олиб чиқиш.

100. Рухсатнома берилган шахс томонидан хизмат вазифаларини бажариш учун тижорат сири акс этган моддий жисмдан фойдаланиш муддати бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахси билан келишилган, тижорат сирига масъул шахсга тақдим этилган хизмат хати асосида узайтирилиши мумкин.

101. Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмаларда ходимга тижорат сирини ташкил этувчи ахборот акс этган ҳужжатларнинг лойиҳалари тайёрланганда мазкур ҳужжатлар билан тижорат сирига рухсатнома берилмаган ходим томонидан танишилиши имкониятини истисно қилувчи чоралар кўрилиши керак.

102. Тижорат сири акс этган моддий жисмлардаги ахборотларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва грифлаш Ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

103. Тижорат сири ташкил этувчи ҳужжатлар лойиҳаларини ва ҳужжатларни ҳужжатлар айланишининг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда рўйхатга олишга йўл қўйилади.

104. АҲЖлар уларга тижорат сири ташкил этувчи ахборот ёзилгунга қадар инвентар ҳисоб китобида рўйхатга олинган ҳолда ҳисобга олинади

105. АҲЖларга тижорат сири ташкил этувчи ахборотни ёзиш учун махсус ажратилган персонал компьютердан фойдаланилиши керак.

Тижорат сири ташкил этувчи ахборотни сақлаш учун фойдаланиладиган персонал компьютерларнинг инвентар ҳисоби юритилиши керак.

106. Тижорат сири акс этган моддий жисмдан нусхалар олиш зарурат бўлганда фақат бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахсининг ёзма рухсати билан амалга оширилади.

107. Тижорат сири акс этган моддий жисмнинг кўпайтирилган нусхалари ҳужжат аслининг рўйхат рақами билан ҳисобга олинади.

Кўпайтирилган нусхалар сони ҳақида тижорат сири акс этган моддий жисмнинг орқа томонида ва уни рўйхатга олишнинг ҳисоб шаклларида белги қўйилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмнинг кўпайтирилган нусхалари ҳисоби аввал кўпайтирилган ва ҳисобга олинган нусхаларнинг охирги рақамидан бошлаб давом этади.

108. Корхона (ташкилот) бўлимлари ва (ёки) таркибий бўлинмалари ҳар хил юридик манзил бўйича жойлашган тақдирда, тижорат сири акс этган моддий жисмни бериш бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахсининг асослантирилган ёзма сўрови билан амалга оширилади ва тижорат сири акс этган моддий жисмни конвертлар (пакетлар)да жўнатиш йўли билан амалга оширилади.

109. Ҳар хил юридик манзил бўйича жойлашган корхона (ташкилот) бўлимлари ва (ёки) таркибий бўлинмалари тижорат сири акс этган моддий жисмни жўнатиш фельдъегерлик хизмати орқали амалга оширилиши мумкин.

110. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлашда танаффус вақтида ва у тугагандан сўнг тижорат сирининг сақланишини таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.

111. Ўтказилиши давомида корхона (ташкилот) тижорат сирини ташкил этувчи ахборот тарқатилаётган мажлислар, музокаралар ва бошқа тадбирларни ўтказишда унинг ошкор этилишини истисно этишга қаратилган чоралар кўрилади.

9- боб. Тижорат сирини хўжалик субъектларига бериш тартиби

112. Корхона (ташкилот) бўлимлари ва (ёки) таркибий бўлинмалари томонидан илмий-тадқиқот, тажриба – конструкторлик ва бошқа ишлар ўтказилганда тижорат сири муҳофазаси шартлари хўжалик субъекти (бундан буён – иш бажарувчи) ва корхона (ташкилот) ўртасидаги мазкур ишларни бажаришга шартнома билан белгиланади.

113. Корхона (ташкилот)нинг тижорат сири акс этган моддий жисмлар илмий-тадқиқот, тажриба – конструкторлик ва бошқа ишлар бажарувчиларига ишларни бажариш шартномаси асосида берилади, унда қуйидагилар белгиланади:

тижорат сири акс этган моддий жисм кўриниши;

тижорат сири акс этган моддий жисмдаги ахборот ҳажми;

иш бажарувчининг тижорат сири акс этган моддий жисмдаги ахборотнинг ва ишларнинг натижаларининг маҳфийлигини таъминлаш бўйича мажбурияти;

иш бажарувчининг ишлаш учун унга берилган тижорат сири ошкор қилинганда зарарларни қоплаш бўйича мажбурияти.

114. Илмий-тадқиқот, тажриба – конструкторлик ёки бошқа иш бажарувчилари тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлашга ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ қўйилади.

115. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни бажарувчиларга берилиши ва уларнинг қайтарилишининг ҳисобини юритиш ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ амалга оширилади.

116. Корхона (ташкилот)нинг иш бажарувчи томонидан тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши ёки тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилишига олиб келган, мазкур ахборотнинг маҳфийлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда, ушбу Низомда белгиланган ҳаракатлар амалга оширилади.

117. Иш бажарувчи томонидан тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши ёки тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилиши факти бўйича муҳокамалар тугагандан сўнг қуйидагилар ҳақидаги масалалар ҳал этилади:

ишларни давом эттириш ёки тўхтатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ва қабул қилинган қарорни ҳисобга олган ҳолда, ишларни ўтказиш шартномасини бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги;

хўжалик субъекти (иш бажарувчи)га нисбатан етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги даъво билан суд органларига мурожаат қилиш тўғрисидаги;

айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш.

10- боб. Тижорат сирини давлат органларига бериш тартиби

118. Корхона (ташкилот) томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмда ахборотни давлат органларига бериш ваколатли шахслар томонидан имзоланган ва ахборотни сўраб олишнинг мақсадлари ва асослари, шунингдек уни бериш муддатларини акс эттирувчи асосланган сўровлар асосида амалга оширилади.

119. Тижорат сирини ташкил этувчи ахборотни давлат органларига бериш ҳақ тўламасдан амалга оширилади.

120. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни топшириш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

121. Тижорат сири акс этган моддий жисмда ахборот берилаётган давлат органлари корхона (ташкилот) ва унинг конфидентлари тижорат сирининг маҳфийлиги таъминлашлари шарт.

122. Корхона (ташкилот)дан тижорат сири акс этган моддий жисмда ахборот олган давлат органлари ходимлари хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан уларга маълум бўлиб қолган тижорат сирини ошкор қилишга ва бошқа шахсларга, шу жумладан давлат органларига беришга, шунингдек, ундан ғараз ёки бошқа шахсий мақсадларда фойдаланишга ҳақли эмас.

123. Тижорат сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор шахслар ўрнатилган тартибда жавобгар бўладилар.

11- боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг сақланишини таъминланишини назорат қилиш

124. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари)нинг сақланишини таъминланишини назорат қилиш қуйидагилар воситасида амалга оширилади:

тижорат сири режимига ходимлар томонидан риоя этилишини кунлик назорат қилиш;

“тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни ҳар йили хатловдан ўтказиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари)нинг йўқолиши муносабати билан тижорат сири режими режадан ташқари текширувини ўтказиш;

корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши факти муносабати билан тижорат сири режими режадан ташқари текширувини ўтказиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мансабдор шахси ватижорат сирига масъул шахс алмашганда тижорат сири режими текширувини ўтказиш;

125. Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмаларнинг мансабдор шахслари ва тижорат сирига масъул шахс корхона (ташкилот) тижорат сири режимига риоя этилишини кунлик назорат қилишни амалга оширадилар.

126. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни ҳар йили хатловдан ўтказиш Тижорат сири бўйича комиссия томонидан корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.

127. Тижорат сири бўйича комиссия текширишни ўтказиш давомида қуйидагиларни аниқлайди:

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари) мавжудлиги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳисобини юритиш журналида, тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатини ҳисобини юритиш журнали ва ҳаракатини ҳисобга олиш карточкасидаги ҳисоб маълумотларига мослигини, шунингдек уларни юритиш тўғрилигини;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари) билан муомалада бўлиш тартибига риоя этилиши;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни кўпайтириш, йўқ қилиш ва архивга топширишга рухсатнома мавжудлигини;

тижорат сири акс этган моддий жисмлардан “тижорат сири” грифини олиш тўғрилигини;

тижорат сирига рухсатнома берилган ходимда бўлган тижорат сири акс этган моддий жисмлар мавжудлигини.

128. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни хатловдан ўтказиш тамомлангандан сўнг далолатнома тузилади, у Тижорат сири бўйича комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Далолатнома қуйидагиларни акс эттириши лозим:

хатловдан ўтказишга асос;

ким томонидан ва қачон хатлов ўтказилганлиги;

тижорат сири режими ўрнатилиши ва унга риоя этилиши ҳолати ва тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари)нинг мавжудлигига баҳо;

тижорат сири муҳофазасини кучайтириш ва сақланишини таъминлаш бўйича зарур тавсиялар.

Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни мавжудлигини текшириш далолатномаси ушбу Низомга 19-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади.

129. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар йўқотилган ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилган ҳолатлар аниқланганда корхона (ташкилот) раҳбари ва тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мансабдор шахсига маълум қилинади.

12- боб. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши
ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши фактлари

бўйича хизмат текширувларини ўтказиш тартиби

130. Корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши фактлари бўйича хизмат текширувлари ўтказилади.

131. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишига қуйидагилар киради:

уни тўлиқ ёки бир қисмини, шунингдек қоралама қоғозларини ва лойиҳасини талон-тарож қилиш;

уни тўлиқ ёки бир қисмини, шунингдек қоралама қоғоз вариантини йўқотиш;

уни ёки ундаги ахборотни қасддан йўқ қилиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмдан ахборотни рухсат берилмаган ҳолда нусха қилиш.

132. Бўлим ва (ёки) таркибий бўлинманинг мансабдор шахси корхона (ташкилот) раҳбарини корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши факти ҳақида хизмат хати асосида хабардор қилади ва хизмат текширувлари ўтказилиши ташаббуси билан чиқади.

133. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши ҳолати бўйича хизмат текширувларини Тижорат сири бўйича комиссия корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширади.

134. Тижорат сири бўйича комиссия қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

йўқолган тижорат сири акс этган моддий жисмга “тижорат сири” грифи берилиши тўғрилигини аниқлайди;

ошкор қилинган ахборот корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотга киритилиши тўғрилигини аниқлайди;

тижорат сири акс этган моддий жисм йўқотилиши ҳолатларини аниқлайди;

корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши содир бўлган ҳолатларни аниқлайди (вақт, жой, усули);

йўқолган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг жойлашган жойини аниқлашга қаратилган чораларни кўради;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ёки корхона (ташкилот)нинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши оқибатида етказилган ёки бўлиши мумкин бўлган моддий ва бошқа зарарни аниқлайди;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишига тааллуқли бўлган ходимларни аниқлайди;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолишига олиб келган ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишига ёрдам берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

135. Хизмат текширувларини ўтказаётган Тижорат сири бўйича комиссия аъзолари қуйидагиларга ҳақли:

корхона (ташкилот) бўлимлари ва (ёки) таркибий бўлинмалари жойлашган жойни кўздан кечиришни ўтказиш;

тижорат сири акс этган моддий жисм келиб тушиши ва ҳаракатини акс эттирувчи ҳисоб ҳужжатларини текшириш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишига йўл қўйган шахсларни сўроқ қилиш;

йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда ва йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг жойлашган жойини аниқлашда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар ходимларини сўроқ қилиш;

тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмадан тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши ҳолатларининг хизмат текширувларини ўтказишга алоқадор бўлган ахборот ва ҳужжатларни сўраш ва олиш.

136. Хизмат текширувларини якуни бўйича Тижорат сири бўйича комиссия корхона (ташкилот) раҳбарининг кўриб чиқиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ўтказилган хизмат текширувларининг натижалари ҳақида хулоса;

б) йўқолган тижорат сири акс этган моддий жисмга “тижорат сири” грифи берилиши тўғрилиги ёки ошкор қилинган ахборот корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотга киритилиши тўғрилиги ҳақида хулоса;

в) тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ёки корхона (ташкилот)нинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши оқибатида етказилган ёки бўлиши мумкин бўлган моддий ва бошқа зарарни аниқлаш натижаси бўйича хулоса;

г) хизмат текширувларини ўтказишга алоқадор бўлган ҳужжатлар.

137. Хулосалар икки нусхада тузилади Тижорат сири бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади. Хизмат текширувларининг натижалари бўйича хулосанинг бир нусхаси Тижорат сири бўйича комиссияда қолади, иккинчиси эса, корхона (ташкилот)нинг тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмасига тақдим этилади.

138. Хизмат текширувлари тамом бўлгандан сўнг Тижорат сири бўйича комиссия томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилиши ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишида айбдор шахслар аниқланади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилиши ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишида айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

139. Агар корхона (ташкилот) йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ёки ошкор этилган тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг конфиденти бўлса, у тижорат сири мулкдорини дарҳол ёзма шаклда хабардор қилиши керак.

140. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг мулкдор томонидан йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот учинчи шахсга ошкор этилиши ҳақида тижорат сири конфидентлари ёзма шаклда хабардор қилинади.

141. Тижорат сири мулкдори, тижорат сири учинчи шахсларга ошкор этилган, ноқонуний олинган ёки ноқонуний фойдаланилган тақдирда, ўз ҳуқуқларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилишга, унинг ҳуқуқлари бузилиши муносабати билан етказилган зарарлар қопланишини талаб қилишга ҳақли.

13- боб. Якунловчи қоидалар

142. Мазкур Низом, шунингдек унга киритиладиган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар корхона (ташкилот) раҳбари буйруғи билан тасдиқланади.

143. Тижорат сири режими ўрнатилиши ва унга риоя этилиши билан боғлиқ ва ушбу Низом билан тартибга солинмаган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормалари қўлланилади.

Низомга

1-ИЛОВА

Бўлимлар ва таркибий бўлинмалар, мансабдор шахсларининг

Тижорат сири режими ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ СХЕМАСИ

Низомга

2-ИЛОВА

Корхона (ташкилот)да тижорат сири режимининг ўрнатилиши
ва унга риоя этилиши бўйича ҳаракатлар

СХЕМАСИ

Босқич

Ҳаракатлар

Ижрочилар

1-босқич. Корхона (ташкилот)да тижорат сири режимининг белгиланиши, ўрнатилиши

ва унга риоя этилиши бўйича ишни ташкил этиш

Корхона (ташкилот)да тижорат сири режимининг белгиланиши бўйича ишни ташкил этиш тўғрисида буйруқ қабул қилиш.

Бўлинмалар, тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мансабдор шахсларини буйруқ билан тилхат остида таништириш.

Корхона (ташкилот) раҳбари.

Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар ва тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмалар мансабдор шахслари.

2-босқич.

Ахборотни тижоратда қимматга эга бўлган ахборот деб топиш ва корхона (ташкилот)-нинг тижорат сирини ташкил этувчи ахбороти Рўйхатини тузиш

1. Тижорат сири бўйича комиссия тузиш тўғрисида буйруқ қабул қилиш.

2. Корхона (ташкилот) таркибий бўлинмаларда мавжуд бўлган тижоратда қимматга эга ахборотни тижорат сирига киритиш ҳақидаги ёзма буюртманомаларни тўплаш.

3. Буюртманомаларни тижоратда қимматга эга ахборот акс этган моддий жисмлар билан бирга тижорат сири бўйича комиссияга рўйхат бўйича бериш.

4. Буюртманомаларни тижоратда қимматга эга ахборот акс этган моддий жисмлар билан бирга экспертиза қилиш ва уни тижорат сирига киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар шакллантириш.

Хулосани баённома билан расмийлаштириш.

Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини белгилаш.

5. Корхона (ташкилот)нинг Тижорат сири рўйхатини шакллантириш.

Уни Корхона (ташкилот) раҳбарига кўриб чиқиш учун киритиш.

6. Тижорат сири рўйхатига киритилган ахборотга нисбатан тижорат сири режимини ўрнатиш ҳақидаги буйруқ қабул қилиш.

Буйруқ ва Тижорат сири рўйхати билан унга алоқадор мансабдор шахсларни тилхат остида таништириш.

7. Тижорат сири рўйхати нусхасини ёки ундан кўчирмани корхона (ташкилот) раҳбари қарори бўйича конфидентларга юбориш.

Корхона (ташкилот) раҳбари.

Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар мансабдор шахслари ва уларнинг ходимлари.

Тижорат сири бўйича комиссия

Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар мансабдор шахслари ва

Тижорат сири бўйича комиссия котиби.

Тижорат сири бўйича комиссия аъзолари

Тижорат сири бўйича комиссия аъзолари ва раиси.

Корхона (ташкилот) раҳбари.

Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар мансабдор шахслари ва уларнинг ходимлари;

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма.

Корхона (ташкилот) раҳбари, тижорат сирига масъул шахс.

3-босқич.

Тижорат сири акс этган моддий жисмларга “тижорат сири” грифини бериш

1. Топшириладигантижорат сири акс этган моддий жисмлар рўйхатини тузиш ва уларни “тижорат сири” грифини бериш учун Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмага топшириш.

Тижорат сири акс этган моддий жисмлар рўйхатга мос эмаслиги аниқланганда далолатнома тузиш.

2. Тижорат сири акс этган моддий жисмларда реквизитлар мавжудлигини текшириш.

3. Тижорат сири акс этган моддий жисмларга “тижорат сири” грифини қўйиш.

Тижорат сири бўйича комиссия котиби

ватижорат сирига масъул шахс.

Тижорат сири бўйича комиссия котиби

ватижорат сирига масъул шахс.

Тижорат сири бўйича комиссия котиби

ватижорат сирига масъул шахс.

Тижорат сирига масъул шахс.

4-босқич.

Тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш

1. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни тижорат сири акс этган моддий жисмларни ҳисобини юритиш журналида ҳужжатлар ва АҲЖ учун алоҳида-алоҳида рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш.

2. Тижорат сири акс этган моддий жисмга алоҳида йиғма жилд (иш жилди) шакллантириш.

Йиғма жилд (иш жилди)га тижорат сири акс этган моддий жисмдаги реквизитларга мос келувчи реквизитларни қўйиб чиқиш.

Йиғма жилд (иш жилди)га “тижорат сири” грифини қўйиш

“Тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилд (иш жилди) ички рўйхатини тузиш.

3. Ҳар бир жисмга тижорат сири акс этган моддий жисмларни ҳисобга олиш карточкасини расмийлаштириш.

4. “Тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни корхона (ташкилот)нинг махсус бўлинмасидаги алоҳида ажратилган жойларида сақлаш.

Тижорат сирига масъул шахс.

5-босқич.

Ходимларга тижорат сири сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома бериш ва бекор қилишни расмийлашти-риш

1. Ходимларга тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома бериш учун фамилиялар ва лавозимларни кўрсатган ҳолда рўйхат тузиш.

Рўйхатларни буйруқ билан тасдиқлаш.

2. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлашга рухсатнома берилган одимни ушбу Низом ва Тижорат сири рўйхати билан тилхат остида таништириш.

Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар мансабдор шахслари.

Корхона (ташкилот) раҳбари.

Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар ходимлари.

6-босқич.

Корхона (ташкилот)га келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларниқабул қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш

1. Корхона (ташкилот)га келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларни текшириш: ҳужжатда кўрсатилган адресатнинг мувофиқлиги; конвертлар (пакетлар)нинг бус-бутунлиги; “тижорат сири” грифли қўйилган ҳужжатлар ва АҲЖнинг мавжудлиги

2. Тижорат сири акс этган моддий жисмга: тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинманинг номланишини; ҳужжатнинг рўйхат рақами (“тижорат сири” грифини қўшган ҳолда); келиб тушиш санаси;

ҳужжат ва иловалари варақлари сонини ўз ичига олувчи рўйхатга олиш тамғасини қўйиш.

3. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни: корхона (ташкилот)га кирувчи тижорат тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш журналида; кирувчи тижорат сири акс этган моддий жисмларни ҳисобга олиш карточкасида рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш.

Тижорат сирига масъул шахс.

7-босқич.

Тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлаш механизми

1. Тижорат сири акс этган моддий жисмни рухсатнома берилган ходимга бериш ёзма сўров бўйича бериш.

2. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналига ва ҳаракатининг ҳисоб карточкаларига тегишли ёзув киритилган ҳолда Тижорат сири акс этган моддий жисмни бериш ва уни қайтариш

3. Фойдаланиш муддати хизмат хати асосида узайтирииш.

4. Тижорат сири акс этган моддий жисмлардаги янги тайёрланган ҳужжатларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва грифлаш.

Бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахси,

Тижорат сирига масъул шахс.

Бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма ходими,

Тижорат сирига масъул шахс.

Бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахси,

Тижорат сирига масъул шахс.

Бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма ходими.

Бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахси.

Тижорат сирига масъул шахс.

8-босқич. Тижорат сирини хўжалик субъектларига бериш

(зарурат бўлганда)

1. Корхона (ташкилот) тижорат сири акс этган моддий жисмлардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот, тажриба – конструкторлик ва бошқа ишлар ўтказишга шартнома тузиш.

2. Илмий-тадқиқот, тажриба – конструкторлик ёки бошқа ишларни бажарувчиларнинг тижорат сири акс этган моддий жисмларга рухсатнома бериш.

3. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни бажарувчиларга берилиши ва уларнинг қайтарилишининг ҳисобини юритиш.

Хўжалик субъекти раҳбари (ишлар бажарувчиси).

Корхона (ташкилот) раҳбари.

Бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахси.

Тижорат сирига масъул шахс.

Хўжалик субъектиданишлар бажарувчиси.

Тижорат сирига масъул шахс.

Хўжалик субъектиданишлар бажарувчиси.

9-босқич.

Тижорат сирини давлат органларига бериш (асосланган сўровлар асосида)

1. Тижорат сири акс этган моддий жисмда ахборотни давлат органларига ахборотни сўраб олишнинг мақсадлари ва асослари, шунингдек уни бериш муддатларини акс эттирувчи асосланган сўровлар асосида бериш.

2. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни топшириш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади

Давлат органининг ваколатли шахси.

Корхона (ташкилот) раҳбари.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмамансабдор шахси.

Тижорат сирига масъул шахс.

10-босқич. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг сақланишини таъминланишини назорат қилиш

1. Тижорат сири режимига риоя этилишини кунлик назорат қилиш.

2. “Тижорат сири” грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғма жилдлар (иш жилдлари)ни ҳар йили хатловдан ўтказиш.

3. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва “тижорат сири” грифи қўйилган йиғма жилдлар (иш жилдлари)нинг йўқолиши муносабати билан тижорат сири режими режадан ташқари текширувини ўтказиш.

4. Корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши факти муносабати билан тижорат сири режими режадан ташқари текширувини ўтказиш.

5. Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма мансабдор шахси ватижорат сирига масъул шахс алмашганда тижорат сири режими текширувини ўтказиш.

Бўлим ва (ёки) таркибий бўлинма мансабдор шахслари.

Тижорат сирига масъул шахс.

Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар ходимлари.

Тижорат сири бўйича комиссия.

Тижорат сирига масъул шахс.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмамансабдор шахси.

Тижорат сири бўйича комиссия.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмамансабдор шахси.

Тижорат сири бўйича комиссия.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмамансабдор шахси.

Тижорат сири бўйича комиссия.

Тижорат сирига масъул шахс.

11-босқич.

Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши

ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши фактлари бўйича хизмат текширувлари-ни ўтказиш

1. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши факти ҳақида ахборот етказиш.

2. Йўқолган тижорат сири акс этган моддий жисмга “тижорат сири” грифи берилиши тўғрилигини аниқлаш.

3. Ошкор қилинган ахборот корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотга киритилиши тўғрилигини аниқлаш.

4. Тижорат сири акс этган моддий жисм йўқотилиши ҳолатларини аниқлаш.

5. Корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши содир бўлган ҳолатларни аниқлаш (вақт, жой, усули).

6. Принятие мер к определению местонахождения утраченного материального носителя коммерческой тайны.

7. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ёки корхона (ташкилот)нинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши оқибатида етказилган ёки бўлиши мумкин бўлган моддий ва бошқа зарарни аниқлаш.

8.Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишига тааллуқли бўлган ходимларни аниқлаш.

9. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолишига олиб келган ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишига ёрдам берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

10. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқолиши ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши факти ҳақида хулосаларни расмийлаштириш.

11. Тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилиши ёки корхона (ташкилот) ва унинг конфидентларининг тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишида айбдор шахсларни аниқлаш

12. Конфиденти - корхона (ташкилот) томонидан тижорат сири мулкдорининг тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши ҳақида дарҳол ёзма шаклда хабардор қилиниши.

13. Корхона (ташкилот) томонидан тижорат сири конфидентининг тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши ҳақида дарҳол ёзма шаклда хабардор қилиниши.

Бўлимлар ва (ёки) таркибий бўлинмалар мансабдор шахслари.

Корхона (ташкилот) раҳбари.

Тижорат сири бўйича комиссия.

Тижорат сири бўйича комиссия.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмамансабдор шахси. Корхона (ташкилот) раҳбари.

Тижорат сири бўйича комиссия.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмамансабдор шахси.

Тижорат сири билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмамансабдор шахси.

Низомга

3-ИЛОВА

Тижоратда қимматга эга ахборотни корхона (ташкилот)нинг тижорат сирига киритиш бўйича Тижорат сири бўйича комиссия

БАЁННОМАСИ

______ -сон 201__й. “__” __________

Қатнашдилар:

Комиссия раиси –________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

Комиссиянинг масъул

котиби –_________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

Комиссия аъзолари:__________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

__________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

______________________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

Кун тартиби: тижоратда қимматга эга ахборотни корхона (ташкилот)нинг тижорат сирига киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш

________________________________________________________________________

(корхона (ташкилот)нинг номи)

Эшитилди:_______________________________________________________________

(Маърузачининг фамилияси, исми - шарифи)

_________________________________________ни тижоратда қимматга эга ахборотни корхона (ташкилот)нинг тижорат сирига киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масала бўйича қуйидаги маълумотлар:

- ___________________________________________________

(________даги _______-сонли буюртманома);

- ___________________________________________________

(________даги _______-сонли буюртманома);

- ___________________________________________________

(________даги _______-сонли буюртманома);

Қарор қилинди:1.________________________________нинг _________даги _______-сон(корхона (ташкилот)нинг номи)

буйруғи билан тасдиқланган ________________________________да тижорат сири режими ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича Низомга мувофиқ қуйидаги тижоратда қимматга эга ахборотга нисбатан:

-___________________________________________________________________________

-___________________________________________________________________________

-___________________________________________________________________________

□ тижорат сири режими ўрнатилсин;

□ тижорат сири режимини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас.

2. Кўрсатилган ахборот билан ишлашга рухсатнома берилган ходимлар рўйхати тасдиқлансин:

Т/р

Лавозим корхона (ташкилот) бўлими ва (ёки) таркибий бўлинмаси номланишини кўрсатган ҳолда

Фамилияси, исми-шарифи

1

2

3

Комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари: ________________________________________

_____________________________________________________________________________

(Комиссия аъзосининг фамилияси, исми-шарифи)

_____________________________________________________________________________

Комиссия аъзосининг муҳокамада айтилган алоҳида фикри

Комиссия раиси:

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

Комиссиянинг масъул котиби

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

Комиссия аъзолари:

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

Низомга

4-ИЛОВА

____________________________

(корхона (ташкилот)нинг номи)

Раҳбарининг буйруғи билан

амалга киритилган

_____________________________________ корхонаси (ташкилот)ининг

(корхона (ташкилот)нинг номи)

ТИЖОРАТ СИРИ НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ

Т/р

Корхона (ташкилот)нинг тижорат сирини ташкил этувчи тижоратда қимматга эга ахборот

Тижорат сири режимининг амал қилиш муддати

Тижорат сири режимининг олиб ташланиши ҳақида маълумотлар

1

2

3

4

1

Корхона (ташкилот)нинг ривожланиш режалари

2

Моддий техник аҳволни ривожлантириш режалари

3

Товар айланмаси ва фойда ҳақида маълумотлар

4

Кредитлар, уларнинг сони, миқдори ва тўлов шартлари тўғрисида маълумотлар

5

Молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги ҳисоботнинг белгиланган шакллари бўйича ҳужжатлар ва Ўз.Р.нинг бюджет тизимига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланиши ва тўланиши тўғрилигини текшириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлардан ташқари, бухгалтерия ва молиявий маълумотлар,

6

Асосий фондлар қиймати

7

Маҳсулот ҳақиқий таннархи ҳақидаги маълумотлар

8

Тўловларнинг ўтказилиши шартлари.

9

Дебитор / кредитор қарздорлик бўйича маълумотлар

10

Мижозлар томонидан нақд пул тўлови схемаси, миқдори ва ҳажми

11

Турли хил бюджет ва ҳисобдорлик остидаги пул маблағларининг сарфи

12

Пул маблағларини ташиш, топшириш тартиби ва топшириш жойи

13

Ўтказиш каналлари, усуллари ва сиёсати. Ўтказиш бўйича рағбатлантириш усуллари ва истиқболлар.

14

Мижозлар базаси

15

Бозор сиёсати ва режалар

16

Савдо агентлари ва вакиллари таркиби ҳақида маълумотлар

17

Таҳлилий ахборот, шунингдек Корхона (ташкилот) ходимлари томонидан тайёрланган ёки эксклюзив иш сифатида бошқа ишлаб чиқувчилардан олинган маркетинг тадқиқотлари натижалари.

18

Харидлар бўйича ахборот, етказиб берувчилар ва улар билан ишлаш шартлари тўғрисида маълумотлар

19

Нарх сиёсати, нарх стратегияси

20

Янги товарларни сотувга чиқариш тўғрисида ахборот

21

Товар заҳиралари

22

Реклама чора-тадбирлари стратегияси ва дастури

23

Компанияни бошқариш ҳақидаги маълумотлар

24

Бинолар ва жойларнинг жойлашиши, ўлчамлари, тавсифи, фойдаланиш шартлари.

25

Транспорт-техника жиҳатидан таъминот даражаси ва ҳажми.

26

Компаниянинг ички ва ташқи тафтишлари ва аудити материаллари

27

Музокаралар олиб бориш фактлари, предметлари ва мақсадлари ҳақида маълумотлар

28

Мажлис предметлари ва мақсадлари ҳақида маълумотлар

29

Шартнома шартлари, контрагентлар билан тузиладиган шартномалар асосида ўтказиладиган ишлар мазмуни

30

Компанияларнинг -конфидентларнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахбороти

Низомга

5-ИЛОВА

Тижорат сири бўйича комиссиянинг

БАЁННОМАСИ

______ -сон 201__й. “__” __________

Қатнашдилар:

Комиссия раиси –_____________________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

Комиссиянинг масъул

котиби –_________________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

Комиссия аъзолари:_____________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

_______________________________________________________

(ФИШ, лавозими)

__________________________________________________________________

Кун тартиби:__________________________га нисбатан тижорат сири режимини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш

Эшитилди: _______________________________________________________________

(Маърузачининг фамилияси, исми - шарифи)

қуйидагиларга нисбатан тижорат сири режимини бекор қилиш тўғрисидаги масала бўйича:

- ___________________________________________________________________________

Тижорат сири рўйхатидаги рақами _____, тижорат сири режими корхона (ташкилот)нинг ________даги _______-сонли буйруғи билан ўрнатилган.

- ___________________________________________________________________________

Тижорат сири рўйхатидаги рақами _____, тижорат сири режими корхона (ташкилот)нинг ________даги _______-сонли буйруғи билан ўрнатилган.

Қарор қилинди:1. ________________________________нинг _________даги _______-сон (корхона (ташкилот)нинг номи)

буйруғи билан тасдиқланган ________________________________ корхонаси (корхона (ташкилот)нинг номи)

(ташкилоти)да тижорат сири режими ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича Низомга ва ________________________________ корхонаси Тижорат сири рўйхатини тасдиқлаш(корхона (ташкилот)нинг номи)

тўғрисидаги буйруққа мувофиқ, қуйидаги сабабларга кўра (бир ёки бир нечта сабаблар танлансин):

□ Тижоратдаги қийматининг йўқолиши;

□ Эълон қилиниши сабабли ҳаммага маълум бўлган ахборот тоифасига ўтиши, эълон қилиниш санаси _________________, эълон қилиниш манбааси ______________________;

□ тижоратсири режими амал қилишининг белгиланган муддати ўтиши.

қуйидаги ахборотга нисбатан тижоратсири режими бекор қилинсин:

-(Тижорат сири рўйхати бўйича рақами____________)

-(Тижорат сири рўйхати бўйича рақами____________)

-(Тижорат сири рўйхати бўйича рақами____________)

Комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари: ________________________________________(Комиссия аъзосининг фамилияси, исми-шарифи)

_____________________________________________________________________________

Комиссия аъзосининг муҳокамада айтилган алоҳида фикри

Комиссия раиси:

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

Комиссиянинг масъул котиби

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

Комиссия аъзолари:

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

____________________________________________________

Лавозими имзоимзонинг ёйилмаси

Низомга

6-ИЛОВА

Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг қабул қилиш-топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ

______ -сон 201__й. “__” __________

________________________________нинг _________даги _______-сон буйруғи билан(корхона (ташкилот)нинг номи)

тасдиқланган ________________________________ корхонаси (ташкилоти)нингтижорат(корхона (ташкилот)нинг номи)

сири режими ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича Низомга ва ________________________________нинг _________даги _______-сон буйруғи билан(корхона (ташкилот)нинг номи)

тасдиқланган ________________________________ корхонаси Тижорат сири рўйхатига(корхона (ташкилот)нинг номи)

мувофиқ лавозим, ФИШ, топширдим, лавозим, ФИШ эса, қуйидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг қабул қилдим:

-________ ёзувини акс эттирган ___________ корхонаси (ташкилоти)нинг тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг рўйхати;

- _________ та тижорат сири акс этган моддий жисмлар.

1._________ дона тижорат сири акс этган моддий жисмлар рўйхатда мавжуд эмас.

2. Рўйхатда акс эттирилган _________ дона тижорат сири акс этган моддий жисмлар мавжуд эмас.

Топширдим:

____________________________________________________

ЛавозимИмзоИмзонинг ёйилмаси

Қабул қилдим:

____________________________________________________

ЛавозимИмзоИмзонинг ёйилмасиНизомга

7-ИЛОВА

Тижорат сири акс этган моддий жисмлар рўйхатда мавжуд эмаслиги (рўйхатда акс эттирилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар мавжуд эмаслиги)

Далолатномаси

______ -сон 201__й. “__” __________

Мен ______________________________________________________________ томонимдан

Лавозими, ФИШ

__________________________________________________________________ иштирокида

Лавозими, ФИШ (лавозимлари, ФИШлари)

________________________________нинг _________даги _______-сон буйруғи билан(корхона (ташкилот)нинг номи)

тасдиқланган ________________________________ корхонаси (ташкилоти)нингтижорат(корхона (ташкилот)нинг номи)

сири режими ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича Низомга мувофиқ ва ________________________________нинг _________даги _______-сон буйруғи билан(корхона (ташкилот)нинг номи)

тасдиқланган ________________________________ корхонаси Тижорат сири рўйхатига(корхона (ташкилот)нинг номи)

мувофиқ________________________________ да грифланиши, рўйхатга олиниши,

(корхона (ташкилот)нинг номи)

ҳисоби юритилиши лозим бўлган тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилиш ва топшириш амалга оширилаётганда ________________________________нинг қуйидаги(корхона (ташкилот)нинг номи)

тижорат сири акс этган моддий жисмлар рўйхатда мавжуд эмаслиги ёки рўйхатда акс эттирилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар мавжуд эмаслиги аниқланди:

-_________________________________________________________________

-__________________________________________________________________

-__________________________________________________________________

-_________________________________________________________________.

____________________________________________________

ЛавозимИмзоИмзонинг ёйилмаси

____________________________________________________

ЛавозимИмзоИмзонинг ёйилмаси

____________________________________________________

ЛавозимИмзоИмзонинг ёйилмаси

Низомга

8-ИЛОВА

___________________________

корхона (ташкилот)нинг номи

ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Тижорат сири режимининг ўрнатилиши ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси

Иш жилди номланиши

Иш жилди рўйхати:

тижорат сири акс этган моддий жисмлар кўриниши ва сони, варақлар сони

Тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлашга рухсат берилган шахслар-нинг лавозими ва ФИШ

Тижорат сири режимининг амал қилиш муддати

Тижорат сири режими-нинг амал қилиш муддати узайтирили-ши ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси

Тижорат сири режимининг бекор қилини-ши ҳақида-ги буйруқ рақами ва санаси

Кўпай-тирил-ган нусхала-ри сони

1

2

3

4

5

6

7

8

9

____________________________________________________

Тижорат сиригамасъул шахсИмзоИмзонинг ёйилмаси

Низомга

9-ИЛОВА

___________________________

корхона (ташкилот)нинг номи

Ахборот ҳажмли жисмлари (АҲЖ)кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг ҳисобини юритиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

АҲЖ кў-ри-ни-ши

Номер СНИ

Тижорат сири режимининг ўрнатилиши ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси

АҲЖ кўриниши-даги тижорат сири акс этган моддий жисмдаги ахборотнингрўйхати ва ўлчами

Тижорат сири акс этган моддий жисмлар билан ишлашга рухсат берилган шахслар-нинг лавозими ва ФИШ

АҲЖга нисбатан тижорат сири режимининг амал қилиш муддати

АҲЖга нисбатан тижорат сири режимининг амал қилиш муддати узайтирилиши ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси

АҲЖга нисбатан тижорат сири режимининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси

Нусха-лар сони

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

____________________________________________________

Тижорат сиригамасъул шахсИмзоИмзонинг ёйилмаси

Низомга

10-ИЛОВА

___________________________

корхона (ташкилот)нинг номи

ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар

ҳаракатининг ҳисобини юритиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Сони (кирувчининг) ва келиб тушиш санаси

Ҳужжат қаердан келиб тушган ва қаерга юборилган

Ҳужжатнинг кўриниши ва қисқа мазмуни

Варақлар сони ва нусха рақами

Ҳужжат ижрого кимга топширилди, тилхат ва сана

Асосий ҳужжатнинг

илованинг

1.

2

3

4

5

6

7

Тижорат сирига масъул шахснинг ҳужжатни ижрочидан олганлиги ҳақида тилхати ва санаси

Ҳужжат тикилган иш жилди ва томи рақами

Ҳужжат мавжудлиги текширилганлиги ҳақида белги

Ҳужжат йўқ қилинганлиги ҳақида далолатноманинг сони ва санаси

Изоҳ

8

9

10

11

12

Низомга

11-ИЛОВА

___________________________

корхона (ташкилот)нинг номи

ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатини ҳисобга олиш

КАРТОЧКАСИ

Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатини ҳисобини юритиш журнали бўйича рақами__________

Номланиши_____________________________________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari