Hujjat nomi
Касб-ҳунар таълими раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining Kasb-hunar ta’limi markaz
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-23 18:18:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИнинг

ҚАРОРИ

Касб-ҳунар таълими раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларининг:

касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини оширишни тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги институт, ўқув ва малака ошириш марказларида (кейинги ўринларда малака ошириш таълим муассасалари деб юритилади) ва Марказ ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) босқичма-босқич амалга оширилишини йўлга қўйиш;

касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув жараёнини Институт томонидан илмий-методик таъминланиши ҳамда Марказ томонидан мувофиқлаштирилишини назарда тутувчи малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини бошқаришнинг янги вертикалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

Касб-ҳунар таълимини инновацион ривожлантиришга йўналтирилган раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Марказ, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади;

Институт, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига инновацион, илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш орқали илмий-методик таъминотни амалга оширади.

4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019 йилда касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим фанлари педагог ўқитувчиларининг малакасини оширишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори асосида ташкил этилишини таъминласин.

5. Марказ, тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идоралар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда:

касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакаларини ошириш бўйича малака талабларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

малака ошириш курслари учун ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, доимий равишда такомиллаштириб борилишини таъминласин;

малака ошириш жараёнида амалий машғулотларни ташкил этиш учун зарур бўладиган хом-ашё материаллари ва ўқув лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин;

малака ошириш жараёнига илғор хорижий давлатларнинг ҳамда маҳаллий корхоналарнинг малакали мутахассис ва экспертларини жалб қилишни ташкил этсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Jiyanov Bahriddin Ibragimovich 2018-06-29 12:20:23

Ушбу банддаги 1 ва 2 хат бошидаги вазифаларни кўпроқ институт ва малака ошириш таълим муассасалари вазифалари сифатида келтириш лозим. Шунингдек, Марказ, тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идоралар ва ташкилотларга малака ошириши режалаштирилган раҳбар ва педагог кадрларни малака ошириш курсларига ўз вақтида қатнашишини таъмилаш борасида вазифа киритиш керак.

Qabul qilinmadi 2018-07-09 09:30:56
1. Касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакаларини ошириш бўйича малака талаблари иш берувчилар вакколатида бўлганлиги сабабли вазифа марказ ва тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идоралар ва ташкилотларга қўйилган. 2. Малака ошириш курсларига ўз вақтида қатнашишини таъминлаш мазкур қарор лойиҳаси билан тасдиқланиши кўзда тутилган Касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомнинг 18 бандига мувофиқ касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларга юклатилган.

6. Марказ:

бир ой муддатда Институтнинг раҳбар, илмий, методик, профессор-ўқитувчилар ва бошқа маъмурий ходимларни аттестациядан ўтказсин ва малакали мутахассислар таркибидан янги ташкил этилган бошқарма ва бўлимларига ишга қабул қилинишини таъминласин.

2018 йил 1 декабрга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг маълумотлар базасини ўз ичига олган, малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича дастурий таъминот яратилишини таъминласин;

2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёни якуни ва давлат аттестация комиссияси хулосасига кўра малака тоифаларини бериш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бир ҳафта муддатда Институти тўғрисидаги низомни соҳани инновацион ривожлантиришга йўналтирилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази билан биргаликда Институт профессор-ўқитувчиларининг хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш чораларини кўрсин.

7. Тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар:

тегишли малака ошириш марказларида касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий малакаларини оширишлари, ўқув ва амалий машғулотларни малакавий талаблар доирасида ташкил этилиши учун зарур шарт-шароитларни яратсин;

касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни ва амалий машғулотларини малака талаблари асосида сифатли ўтказиш чораларини кўрсин;

касбий малака ошириш якунида эгалланган ўзлаштириш даражаси бўйича академик маълумотни Институтга белгиланган тартибда тақдим этилишини ҳамда Институтда ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси комиссиясида ўз вакили иштирокини таъминласин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Jiyanov Bahriddin Ibragimovich 2018-06-29 13:09:32

Ушбу банддаги вазифаларга Марказ ҳам масъул бўлса, чунки малака ошириш муассасалари вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ўзаро алоқа қилишида бироз қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин.

Qabul qilinmadi 2018-07-09 14:18:26
Малака ошириш таълим муассасалари тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузурида ҳисобланади. Шунинг учун ўзининг ташкилоти учун зарур шарт – шароитлар яратиш вазифаси белгиланмоқда. Институт мувофиқлаштириш вазифаларини амалга оширади.

8. Белгилаб қўйилсинки:

Институт ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади;

малакавий ишларни бажариш бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда давлат аттестация комиссияси ишларида қатнашишга жалб этиладиган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идоралар, ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналар етакчи мутахассисларига белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади.

9. Марказ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

10. Марказ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Умид кўчаси
16-уй манзилида жойлашган Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан, шунингдек, Тошкент шаҳар, Университет кўчаси 2-уй манзилида жойлашган Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Компьютер технологиялари академик лицейининг 2 қаватли В Блоки биноси ва бинога алоҳида кириш қисмини ташкил этиш учун 1100 кв.м майдонини Институтга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежининг 2 ва 3-босқич ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Институтнинг биноларида ижара тўловисиз жойлашади.

11. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан таълим тизими учун ажратиладиган маблағлар;

тўлов-контракт асосида тингловчиларни ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолияти ва шартномалари асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, дидактик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

касб-ҳунар таълимини инновацион ривожлантириш ва ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун хорижий инвестиция лойиҳалари ва давлат грант маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Институтнинг фаолияти

ва унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар учун "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағларини назарда тутсин.

13. Институтга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.

14. Марказ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Н.Арипов


Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “____”______

_____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда касб-ҳунар таълими муассасаларининг (кейинги ўринларда КҲТ муассасалари деб аталади) раҳбар кадрлари (директорлари, директорларининг ўринбосарлари, психологлар ва бошқа раҳбар ходимлар) ва педагог кадрлари (махсус фанлар ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари педагоглари)нинг малакасини оширишни ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг асосий мақсадлари, вазифалари, шакллари, услублари ва тартибларини белгилайди.

2. Касб-ҳунар таълими тизимида малака ошириладиган ва педагогик қайта тайёрланадиган лавозимлар ва мутахассисликлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан тасдиқланади.

3. Касб-ҳунар таълими раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни, уларнинг идоравий мансублигидан қатъий назар бошқаришнинг янги вертикалини жорий этиш орқали ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва методик таъминотини яратиш Марказ ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) томонидан амалга оширилади. Агар қонун ҳужжатлари бошқача ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса.

Институт малака ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги фаолиятини Марказ ҳамда тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналар (кейинги ўринларда вазирликлар, идора ва ташкилотлар деб аталади) билан ҳамкорликда олиб боради.

Касб-ҳунар таълими раҳбар ва педагог кадрларининг малакаси ошириш жараёнининг касб соҳаси ва мутахассислик бўйича амалий машғулотларни вазирликлар, идора ва ташкилотлар ҳузурида ташкил этилган институт, ўқув ва малака ошириш марказларида (кейинги ўринларда малака ошириш таълим муассасалари деб аталади) ташкил этилади.

4. Касб-ҳунар таълими тизимининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини бошқариш иловадаги схема асосида ташкил этилади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

буюртма – Марказ, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари ва бошқа КҲТ муассасалари педагог кадрларининг фаолиятини тизимли таҳлил қилиш асосида, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курсларидан ўтишнинг белгиланган даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва тоифалар, тайёрлов йўналишлари ёки умумкасбий фанлар, айрим ҳолларда ўқитиш модуллари бўйича шакллантирилган тингловчиларнинг рўйхати;

буюртмачи - Марказ, тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар, идора ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади), шунингдек, нодавлат КҲТ муассасалари ва жисмоний шахслар;

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курси - бошқарув, касбий ва педагогик билим ва кўникмаларини доимий равишда янгиланиши ва мунтазам ўсиб боришини малакавий талаблар, ўқув режалари, дастурлар ва инновацион технологиялар асосида педагогик фаолиятни юритиш учун малака талабларига мувофиқ
ўқув-таълим жараёнига талаб қилинадиган сифатни таъминлашни назарда тутадиган ўқитиш шакли;

КҲТ муассасалари кадрлари - давлат ва нодавлат КҲТ муассасаларида, умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи раҳбар ва педагог кадрлар;

тингловчи - тегишли таълим муассасаси директори буйруғи билан малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсига қабул қилинган раҳбар ва педагог кадр;

касбий ва педагогик салоҳият диагностикаси - малака ошириш курсларига жалб этиладиган КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малака даражаси индикаторлари асосида уларнинг дастлабки касбий ва педагогик билим ва маҳоратларини баҳолаш жараёни;

малака даражаси индикаторлари - КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малака талабларга асосланган касбий ва педагогик салоҳияти ҳамда компетенциясини баҳолаш мезонлари;

академик маълумотнома - малака ошириш таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқув жараёни якунида малака ошириш курслари тингловчиларининг касб соҳаси ва мутахассислик бўйича амалий машғулотларни ўзлаштириш даражаси тўғрисида бериладиган маълумотнома;

оралиқ назорат - малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ўқув модулларини тингловчилар томонидан ўзлаштиришни, амалиёт ва мустақил ишларни баҳолаш;

битирув малакавий иши – раҳбар, мутахассислик ўқитувчилари (малакавий иш) ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг (амалий имтиҳон) малака ошириш ҳамда педагогик қайта тайёрлаш курсларининг якунида маъруза ва амалий машғулотларда, мустақил фаолиятда олинган билим
ва амалий кўникмаларини қўллаб билиш маҳоратини намойиш этадиган мустақил ижодий иш;

якуний назорат - рейтинг тизими асосида академик маълумотнома, оралиқ назорат, портфолио, якуний тест синовлари ва битирув малакавий иш ҳимояси натижаларига қўйилган баҳолар йиғиндиси.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Jiyanov Bahriddin Ibragimovich 2018-06-29 13:18:19

"академик маълумотнома" -ушбу маълумотнома малака ошириш давомида ортиқча ҳужжат айланишига олиб келиши мумкин. Малака ошириш тизимига ижобий таъсир қилиши аниқ бўлса, ушбу тушунчани "малака маълумотнома" сифатида алмаштирилса янада ўринли бўлар эди.

Qabul qilinmadi 2018-07-09 14:18:56
"Академик маълумотнома" тингловчиларнинг малака ошириш курсларида касб соҳаси ва мутахассислик қисми бўйича машғулотларни ўзлаштириш даражаси тўғрисида бериладиган маълумот. "Академик маълумотнома" оралиқ баҳолашни ўз ичига олади. Мазкур маълумотнома шаклини “Малака маълумотномаси” деб номланиши тингловчи малака даражасини аниқлашда ноаниқликларни келтириб чиқариши мумкин.

2-боб. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг тузилмаси ва уни бошқариш

6. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг тузилмаси ва уни бошқариш қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:

малака оширишга ва касбий ўсишга интилишни рағбатлантириш (мотивация) механизмини шакллантириш;

“Ҳаёт давомида таълим олиш” эҳтиёжини, изланиш ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда КҲТ муассасаларида мустақил малака ошириш шакллари билан малака ошириш курслари уйғунлигини таъминлаш;

фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси, инновацион технологиялар ва илғор хорижий тажрибалар асосида касбий амалий тайёргарлик самарадорлигини ошириш;

таълимни раҳбар ва педагог кадрларнинг бошқарув, педагогик ва касбий компетенцияларини ривожлантиришга қаратиш;

таълим мазмуни, тингловчилар эҳтиёжи ва контингенти бўйича малака ошириш дастурларини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш, амалий тайёргарлик устуворлигига қаратиш;

малака ошириш дастурларини иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик тенденцияларни ҳисобга олиб, доимий равишда янгилаб бориш асосида уларнинг самарадорлигини таъминлаш;

малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, ахборот-коммуникация ва инновацион педагогик технологияларнинг таълим жараёнига кенг қўлланилишини таъминлаш;

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курслари натижадорлигини кадрларнинг касбий ва педагогик салоҳиятини ошириб боришнинг доимий мониторингини юритиш асосида ошириш;

вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг таълим жараёнида фаол иштироки ҳамда замонавий жиҳозланган ишлаб чиқариш корхоналарининг ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасидан фойдаланишни таъминлаш.

7. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимига қуйидагилар киради:

Марказ;

вазирликлар, идора ва ташкилотлар;

ҳудудий бошқармалар;

институт;

малака ошириш таълим муассасалари.

8. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида Марказ:

раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига умумий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

буюртма асосида ташкил этиладиган малака ошириш курсларини Давлат бюджетидан молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига таклиф киритади;

кейинги календарь йили учун Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курсларини, ойлар, малака ошириш шакллари ва ўқиш йўналишлари бўйича буюртма (режа-дастур)ни шакллантиради ва тасдиқлайди;

Институтва малака ошириш таълим муассасалари томонидан буюртманинг бажарилиши юзасидан умумий назоратни амалга оширади;

вазирликлар, идора ва ташкилотлар билан биргаликда:

малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли
ўқув-меъёрий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;

Институтва малака ошириш таълим муассасаларининг ахборот-ресурс маркази ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

малака ошириш ва қайта тайёрлашкурслари битирувчиларининг тайёргарлиги ва компетенциясига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлайди.

9. Вазирликлар, идора ва ташкилотлар:

ҳузуридаги малака ошириш таълим муассасаларида касбий тайёргарлик ўқув жараёнини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади;

амалий машғулотлар ва амалиётларни тўлақонли ташкил қилиниши учун зарур бўлган хом-ашё ва материаллар ажратади;

малака ошириш таълим муассасаларида ўқув жараёнининг малака талаблари асосида сифатли ташкил этилишини таъминлайди;

тингловчилар билим ва кўникмаларини баҳолаш жараёнида иштирок этади;

меҳнат бозорнинг талабларидан келиб чиққан холда малака ошириш курслари самарадорлигини ошириш ҳамда янги мутахассисликка талаб ортиши муносабати билан айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви юзасидан Марказга таклифлар киритади.

10. Ҳудудий бошқармалар:

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари фаолиятининг тизимли таҳлилини амалга оширади ва электрон маълумотлар базасига киритиб боради;

малака ошириш даврийлиги ва эҳтиёжга асосланиб, тегишли вазирликлар, идора ва ташкилотлар билан келишган ҳолда раҳбар ва педагог кадрларнинг эгаллаб турган лавозимига қараб кейинги календарь йили учун малака ошириши кўзда тутилган ходимлар рўйхатини шакллантиради;

малака оширувчи кадрлар касбий ва педагогик салоҳияти диагностикасини амалга оширишни ташкил қилади;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг ўқув режа, дастур, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларини тайёрлашда, ўқув курсларнинг давомийлиги ҳамда ташкил этиш шакллари бўйича Марказга таклифлар киритади.

11. Институт:

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг ягона меъёрий-услубий базасини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича бош муассаса ҳисобланади;

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантиришни мувофиқлаштиради ва ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади;

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;

малака оширишга жалб қилинадиган раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий ва педагогик салоҳияти диагностикасини ўтказади;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг интерактив усулларидан ва ахборот-коммуникация технологиялари фойдаланган ҳолда КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг намунавий ва ишчи ўқув режа, дастур ҳамда ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқади;

малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг самарали шаклларини жорий этишнинг илмий-методик ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқади;

таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим
ва ахборот-коммуникация технологияларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида раҳбар ва педагог кадрларнинг бошқарув, педагогик ва касбий билим, кўникма ҳамда малакаларини ошириш чораларини кўради;

раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасидаги хорижий тажрибаларни, шунингдек, энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини оммалаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этади;

малака ошириш таълим муассасалари томонидан ўқув режа
ва дастурларнинг бажарилишини назорат қилади;

илғор педагогик технологияларнинг шакл ва усулларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнига жорий этишга кўмаклашади;

тегишли йўналишлар бўйича етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиб, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида он-лайн шаклида малака ошириш тизимини ташкил этишни таъминлайди;

профессор-ўқитувчиларининг йўналишлар бўйича илмий изланишлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратади;

педагогика соҳасида эришилган илмий-тадқиқот натижаларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнига ўз вақтида жорий этишни таъминлайди;

масофадан ўқитиш усуллари асосида КҲТ муассасалари раҳбар
ва педагог кадрлари учун ташкил этиладиган малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқади,

малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнининг зарур даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради;

малака ошириш соҳасида конференция, форумлар ва илмий-амалий анжуманлар ўтказади;

малака ошириш натижалигига кўра педагогларга тоифа беришни ташкил этади;

малака ошириш таълим муассасалари билан биргаликда:

ўқув жараёнига фан ва технологияларнинг инновацион ютуқлари, тегишли ишлаб чиқариш соҳаларининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда малакани ошириш курсларининг ўқув режа ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни таъминлайди;

дарс берадиган профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш, ўқув жараёнига хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни жалб этиш ишларини ташкил этади;

намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида малака оширишнинг барча шакллари бўйича ишчи ўқув режа ва дастурларни, илғор ўқитиш усуллари
ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда йўналишлар бўйича тарқатма материаллар ишлаб чиқади;

малака ошириш натижадорлигини мунтазам ўрганиб боради ва ўрганиш натижалари юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқади.

12. Малака ошириш таълим муассасалари:

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касб соҳаси
ва мутахассислик бўйича малакасини ошириш жараёнини ташкил қилади;

малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқади;

таҳлилий ва ижодий фикрлашга ҳамда мустақил таълим олишни рағбатлантиришга кўмаклашувчи илғор ўқитиш услублари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда соҳа мутахассисликлари бўйича тарқатма материалларни ишлаб чиқади;

амалий машғулотларни ва амалиётларни замонавий техника
ва технологиялар билан жиҳозланган базаларда ташкил қилади;

замонавий ёндашувлар ва технологиялар соҳасидаги хорижий тажрибани умумлаштиради ва ўқитиш жараёнига жорий этади;

фан ва амалиётнинг алоқасини таъминлайди, соҳадаги илғор технологияларни малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг таълим жараёнига ўз вақтида жорий этиш механизмини амалга оширади;

интернетнинг глобал тармоғидан фойдаланган ҳолда интерфаол таълим услубларининг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини таъминлайди;

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш бўйича таълим жараёнининг зарур даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради;

тингловчиларнинг эгаллаган амалий кўникмаларини баҳолайди

ва Институтга академик маълумотнома тақдим этади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Jiyanov Bahriddin Ibragimovich 2018-06-29 13:33:02

Малака ошириш курслари намунавий ўқув режа ва дастурларини, ишчи ўқув режа ва дастурлари тайёрлаш жараёнларига янада аниқлик киритиш лозим. Чунки Институт ва малака ошириш таълим муассасаларига тўғридан-тўғри вазифалар белгилаб берилмаган.

Qabul qilinmadi 2018-07-09 14:19:26
Ушбу низомнинг 11 банди институтнинг вазифаларига бағишланган бўлиб, 6 хатбошида “таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг интерактив усулларидан ва ахборот-коммуникация технологиялари фойдаланган ҳолда КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг намунавий ва ишчи ўқув режа, дастур ҳамда ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқади”, деб белгилаб берилган. Ушбу банднинг 18 хатбошида малака ошириш “таълим муассасалари билан биргаликда:.... “намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида малака оширишнинг барча шакллари бўйича ишчи ўқув режа ва дастурларни, илғор ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда йўналишлар бўйича тарқатма материаллар ишлаб чиқади;”, деб таъкидланган. Низомнонг 12 бандида малака ошириш таълим муассасалари вазифалари қайд этилган.

3-боб. КҲТ муассасалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг мақсади ва вазифалари

13. КҲТ муассасаларида фаолият юритувчи раҳбар ва педагог кадрларнинг бошқарув, касбий ва педагогик билим ва кўникмаларини доимий равишда янгиланиши ва малака талаблари, ўқув режалари, дастурлар ва инновацион технологиялар асосида малакасинимунтазам ўсиб боришини таъминлаш ҳамда тизимда юқори салоҳиятли ходимлар салмоғини ошириш малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг мақсади ҳисобланади.

14. Қуйидагилар раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билимлари, кўникмалари
ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини амалга ошириш, замонавий талабларга мувофиқ касб-ҳунар таълими сифатини таъминлаш учун зарур даражада амалий касбий тайёргарлигини ошириш;

малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тўғридан-тўғри ва воситали шаклларини амалиётга жорий этиш;

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, хорижий тилларни самарали ўзлаштириш ҳамда доимий равишда ҳар томонлама ўз-ўзини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш асосида раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш;

республикада амалга оширилаётган Инвестиция лойиҳалари асосида юқори технологик ва инновацион жараёнларда ишлаш қобилиятини шакллантирувчи таълимнинг янги мазмун ва шаклларидан фойдаланиш;

илм-фан ва технологиянинг энг сўнгги ютуқлари асосида ҳамда буюртмачининг тегишли соҳадаги (мутахассислик) ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича касбий таълим дастурларини кенгайтириш, замонавий таълим технологияларини қўллаш;

касб-ҳунар таълими тизими кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этишда хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда, Институт ва малака ошириш таълим муассасалари педагог ўқитувчиларини (тренерларни) тайёрлашни тубдан қайта кўриб чиқиш, хорижий экспертларни жалб этиш, ўқитиш сифатини доимий мониторинг қилиш;

интернет глобал тармоғидан фойдаланган ҳолда, курс тингловчиларини таҳлилий ва ижодий фикрлашга йўналтириш мақсадида малака ошириш
ва қайта тайёрлашнинг самарали шаклларини (масофадан ўқитиш, он-лайн фикр алмашиш ва бошқалар) жорий этиш;

таълимнинг ишлаб чиқариш билан ўзаро самарали ҳамкорлиги, интеграциясини таъминлаш, ишлаб чиқариш таълими усталарининг корпоратив усулда малака оширишини ташкил қилиш мақсадида касбий ўсишига йўналтирилган амалий ўқитишнинг интерактив услубларидан фойдаланиш, амалий машғулотларни тегишли йўналишда жиҳозланган касб-ҳунар коллежлари ёки замонавий техника ва технологияларга эга бўлган корхона ва ташкилотлар базасида ўтказишни жорий этиш;

таълим муассасалари фаолиятининг ҳолати ва динамикасини холисона таҳлил қилиш, ижодкорлик ва инновацион ёндашув асосида таълим муассасасини ривожлантириш истиқболларини белгилаб олиш қобилиятини ривожлантириш;

педагог кадрларда ўқитишда (дарс беришда) касбий лаёқат ва маҳоратни, эрудицияни ошириш, психологик-педагогик тайёрлаш ҳамда риторика
ва нотиқлик маҳоратини ривожлантириш, мустақил фикрлаш кўникмаларини сингдириш ва қобилиятини ривожлантириш ҳамда янги билимларни шакллантириш;

илмий-педагогик ижодкорлик методологияси ҳамда касбий педагогика фан ва соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича билимларни сингдириш;

ўқув-тарбиявий ва маънавий-ахлоқий ишларни амалга ошириш, назорат қилиш ва ўқувчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларини мустаҳкамлаш;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ташаббускорлигини, тадбиркорлигини, илмий тадқиқотларга интилишини ва ижодий маҳоратларини рағбатлантириш;

касб-ҳунар таълими мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда ўқув-услубий ишларни олиб бориш кўникмалари ва маҳоратларини сингдириш;

ўз фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, ахборот ресурсларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва ўзаро тажриба алмашиш муҳитини яратиш кўникмаларини шакллантириш;

Ёшларга оид Давлат сиёсати, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосларини, узлуксиз таълим, жумладан, касб-ҳунар таълимига оид
меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги билимларни эгаллаш, давлат талабларида қўлланиладиган асосий атамалар ва таърифларни ўзлаштириш.

4-боб. Малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш

15. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими тўрт босқичда амалга оширилади.

16. Биринчи босқичда Марказ томонидан ҳар йили декабрь ойида келгуси йил учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш буюртмаси шакллантирилади ва дастури тасдиқланади. Бунда:

ҳудудий бошқармалар КҲТ муассасаларининг тегишли вазирликлар, идора ва ташкилотлар билан келишилган ҳолдаги буюртмалари асосида ҳар йили 10 октябрга қадар келгуси йилда малака оширишга (даврийлик ва эҳтиёжга асосан) ва қайта тайёрлашга (эҳтиёжга асосан) юбориладиган кадрлар контингентини аниқлайди ва мазкур кадрларни тоифалар, тайёрлов йўналишлари ёки умумкасбий фанлар ёки айрим ҳолларда ўқитиш модуллари бўйича электрон базасини шакллантиради;

йил давомида малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтиши кўзда тутилган кадрларнинг касбий ва педагогик маҳорати малака талабларига мувофиқ белгиланган малака даражаси индикаторлари асосида Институт томонидан баҳоланади. Диагностика бир йилда бир марта октябрь-декабрь ойларида ўтказилади;

кадрларни диагностика асосида саралаш Марказ томонидан тасдиқланган кадрлар салоҳияти диагностикасини ўтказиш тартиби асосида махсус ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

17. Диагностикадан муваффақиятли ўтганлар учун декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида тингловчиларнинг табақалаштирилган малака ошириш ва қайта тайёрлаш шакллари, тоифалари, ўташ муддатлари ва жойи белгиланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш режа-дастури (кейинги ўринларда дастур деб аталади) Марказ томонидан тасдиқланади. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурига киритилган кадрлар кейинги босқичга қўйилади.

18. Ҳудудий бошқармалар дастурга асосан тегишли раҳбар ва педагог кадрларнинг ўз вақтида ўқиш жойига етиб боришларини таъминлайдилар.

19. Олий таълим муассасасини битирган ёш педагоглар уч йиллик педагогик стажга эга бўлгандан кейин малака оширишга жалб этилади.

20. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги Институт ва тегишли таълим муассасаси директори буйруғи курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади. Бунда:

малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари бошланиши санасидан бошлаб уч кун мобайнида келмаган тингловчилар, келмасликнинг сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди;

раҳбар ва педагог кадрлар малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра ўз вақтида келмаган бўлса, уларга ўқишнинг тегишли йўналиши бўйича навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Jiyanov Bahriddin Ibragimovich 2018-06-29 13:50:09

Малака ошириш йиллик режа жадвалини электрон шаклда юритиш, яъни малака ошириши режалаштирилган раҳбар ва педагог кадрларни малака ошириш таълим муассасалари малака ошириш курси бошланишидан 1 ҳафта олдин янгиланган рўйхатини олиш имконини яратиш лозим.

Qabul qilinmadi 2018-07-09 14:19:49
Белгиланган тартибга мувофиқ малака ошириш йиллик режа жадвали бир йилда бир марта шакллантирилади, унинг электрон шакли институт сайтида жойлаштирилади ва бошқа ўзгартиришлар киритилмайди.

21. Диагностика натижасида паст кўрсаткичга эга бўлган кадрлар учун саёз билим соҳаси бўйича ўз ҳисобидан Институтда ва малака ошириш таълим муассасаларида ташкил этиладиган қисқа муддатли курсларни ўташлари тавсия этилади.

22. Институт сайтида КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг виртуал шахсий кабинети очилади ва портфолиоси шакллантирилади ҳамда бутун меҳнат фаолияти давомида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнининг электрон мониторинги юритилади.

23. Иккинчи босқичда тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги малака ошириш таълим муассасаларида КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касб соҳаси ва мутахассислик бўйича малакасини оширишга мўлжалланган ўқув жараёни қуйидаги тартибда ташкил этилади:

раҳбар кадрлар, мутахассислик фанлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари ўқув режасига мувофиқ касб соҳаси ва мутахассислик модуллари асосида малака оширади;

машғулотлар илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган, амалий машғулот ва амалиёт ўтказиш учун зарурий хом-ашё ва материаллар билан таъминланган базаларда юқори малакали мутахассис ва педагоглар томонидан амалга оширилади;

малака ошириш курслари тингловчиларининг билими, кўникмаси
ва касбий маҳорати малака ошириш таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ва Марказ билан келишилган мезонлар асосида баҳоланади.

24. Иккинчи босқични муваффақиятли якунлаган тингловчиларга ўзлаштириш кўрсаткичлари акс эттирилган академик маълумотнома берилади ва кейинги босқичга қўйилади.

25. Академик маълумотнома шакли Марказ томонидан тасдиқланади ҳамда малака ошириш таълим муассасалари томонидан тингловчиларга тақдим этилади ва белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

26. Белгиланган малака талабларини ўзлаштира олмаганлиги натижасида академик маълумотнома тақдим этилмаган малака ошириш курслари тингловчилари кейинги босқичга қўйилмайди ва бир йил мобайнида ўз ҳисобидан қайта малака ошириши талаб этилади. Имкониятдан фойдаланмаган ёки такроран салбий натижа кўрсатган тингловчилар билан асосий иш жойларидаги меҳнат шартномаси қонунчиликда ўрнатилган тартибда бекор қилинади.

27. Кўп тармоқли касб-ҳунар коллежлари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тегишли касб соҳаси бўйича малака ошириш таълим муассасаларида ташкил этилади.

28. Тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар, идора

ва ташкилотлар ҳузурида малака ошириш таълим муассасалари ташкил этилмаган тақдирда раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш Институтда ва Марказ билан келишилган ҳолда таянч этиб белгиланган касб-ҳунар коллежлари базаларида ёки турдош малака ошириш таълим муассасаларида ташкил этилиши мумкин.

29. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш жараёнининг учинчи босқичи Институтда қуйидаги тартибда ташкил қилинади:

таълим соҳасидаги инновация ва инновацион технологиялар, педагогика, психология, методика, маънавият ва маърифат ҳамда касб-ҳунар таълимига оид меъёрий ҳужжатлар ўқув модуллари асосида ўқитилади;

мустақил ишлар ва педагогик амалиёт ташкил этилади ҳамда битирув малакавий иш ҳимоя қилинади;

тингловчининг бошқарув, инновацион, педагогик, психологик ва методик маҳоратлари оралиқ назорат (модуллар бўйича ўзлаштириш ва мустақил иш) ва якуний тест синовлари орқали баҳоланади;

касбий малака ошириш бўйича тақдим этилган академик маълумотнома, учинчи босқичдаги ўзлаштириш баллари, тингловчининг шахсий портфолиоси бўйича тўплаган баллари йиғиндиси, якуний тест синовлари ва битирув малакавий иши ҳимояси (якуний назорат) натижалари асосида тингловчига малака оширганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги сертификат берилади.

30. Малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат малака оширганлик даражасига мувофиқ тингловчига малака тоифасини кўтаришга даъвогар бўлишга ёки сақлаб қолишга асос ҳисобланади ва давлат аттестацияси комиссиясига қўйилади.

Давлат аттестацияси тўртинчи босқич ҳисобланади ва белгиланган тартибда ташкил этилади.

31. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг барча йўналишлари ва шакллари бўйича намунавий ўқув режа ва дастурлар Марказ томонидан вазирликлар, идора ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда ҳар беш йилда, ишчи ўқув режа ва дастурлар ҳар йили Институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланади.Раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг намунавий ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш тартиби Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ Марказ томонидан белгиланади.

Малака оширишнинг таълим дастурлари мазмунини шакллантиришда қуйидагилар ҳисобга олинади:

Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг узлуксизлиги;

касб-ҳунар таълимининг меъёрий ҳужжатлари ва тизимнинг ривожланиш истиқболлари;

маънавият, ватанпарварлик ва ёшларга оид давлат сиёсати;

инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш ва уларни таълим тизимига жорий этиш услубларининг илғор хорижий тажрибалари;

тегишли мутахассисликлар бўйича амалий касбий маҳоратни ривожлантириш;

мутахассисликлар ва ўқув предметлари бўйича янги билимлар;

фан, ишлаб чиқариш инновациялари ва замонавий технологиялар;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш
ва уларни касб-ҳунар бўйича ўқитиш жараёнига жорий этишнинг
ташкилий-услубий жиҳатлари;

таълим ва тарбия жараёнини таҳлил қилиш, режалаштириш, ташкил қилиш, унинг амалга оширилишини назорат қилиш, такомиллаштириш усуллари;

касб-ҳунар таълимида психологик ёндашувлар;

амалий касбий таълим методикаси;

ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш методикаси;

таълим муассасасини бошқаришда молия, маркетинг ва менежмент;

дастурлар мазмунининг белгиланган малака ошириш турлари

ва шаклларига мувофиқлиги.

32. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, амалий машғулот, интерактив семинарлар, тренинг, маҳорат дарси, кўчма машғулот, амалиёт, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш, лаборатория иши, битирув малакавий ишини (курсни тугатиш ишини) ҳимоя қилиш.

33. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим жараёни сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

Марказ томонидан тасдиқланган Йўриқнома асосида Институт ва малака ошириш таълим муассасалари амалга оширадиган ички (оралиқ ва якуний) назорат;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган ташқи назорат;

таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи, жамоат ташкилотлари ва кадрларнинг буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назорати.

5-боб. Кадрлар малакасини оширишнинг шакллари.

34. Касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг икки (тўғридан-тўғри ва воситали) шакллари мавжуд бўлади.

35. Касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг тўғридан-тўғри шаклини ташкил этишда қуйидаги усуллар қўлланилиши мумкин:

кадрларнинг асосий ишидан ажралган ҳолда Институтда ва малака ошириш таълим муассасаларида малака ошириши;

кадрларнинг асосий ишидан қисман ажралган ҳолда Институтда ёки малака ошириш таълим муассасаларида 2+2 тузилмаси бўйича
(1 ҳафта - бевосита Институтда, 1 ҳафта - малака ошириш таълим муассасаларида, 2 ҳафта - иш жойида мустақил тайёрланиш йўли билан) ёки 1+3 тузилмаси бўйича (1 ҳафта бевосита Институтда ва малака ошириш таълим муассасаларида, 3 ҳафта иш жойида мустақил тайёрланиш йўли билан) масофавий малака ошириши (асосан ижтимоий йўналишда);

мустақил равишда баллар тўплаб бориш асосида малака ошириш;

якка тартибдаги шахсий режа бўйича ўқитиш шаклида малака ошириш;

асосий ишидан қисман ажралган ҳолда Институтда "Устоз-шогирд" услуби бўйича малака ошириш.

36. Кадрлар малакасини оширишнинг тўғридан-тўғри шаклида қўлланадиган усуллар Марказ томонидан тасдиқланадиган йўриқнома асосида тартибга солинади ва умумий ҳажми 144 соатни ташкил этади.

37. Марказ директорининг буйруғи билан ҳудудий бошқармаларда Институт вакиллари иштирокида кадрларни малака оширишнинг тўғридан-тўғри шаклларига тавсия қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади. Ишчи гуруҳ кадрлар салоҳияти диагностикасининг қуйидаги натижаларига мувофиқ ҳар бир кадр учун малака оширишнинг тўғридан-тўғри шаклларида қўлланиладиган усулларни аниқлайди ва Институт сайтига жойлаштиради:

а) диагностика натижалари бўйича етарли бошқарув, касбий ва педагогик билим даражасига эга бўлмаган кадрлар малака ошириш курсларига қўйилмайди ва уларга ўз ҳисобидан тўлов-шартнома асосида тегишли билим соҳалари бўйича қўшимча тайёргарлик кўриш мақсадида қисқа муддатли курслар тавсия этилади;

б) диагностика натижасида 55 фоиздан 70 фоизгача балл тўплаган кадрлар учун асосий ишидан ажралган ҳолда Институт ва малака ошириш таълим муассасаларида кундузги шаклда малака ошириши тавсия этилади;

малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига
36 соат этиб белгиланади.Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади;

в) диагностика натижасида 70 фоиздан 85 фоизгача балл тўплаган кадрлар учун асосий ишидан қисман ажралган ҳолда Институтда ёки малака ошириш таълим муассасаларида 2+2 тузилмаси бўйича
(1 ҳафта - Институтда, 1 ҳафта – малака ошириш таълим муассасаларида ва
2 ҳафта иш жойида мустақил тайёрланиш йўли билан) ёки 1+3 тузилмаси бўйича (1 ҳафта бевосита Институтда ва малака ошириш таълим муассасаларида, 3 ҳафта иш жойида мустақил тайёрланиш йўли билан) масофавий шаклда малака ошириш тавсия этилади;

г) диагностика натижасида 85 фоиздан юқори балл тўплаган кадрлар учун мустақил равишда баллар тўплаб бориш асосида малака ошириш тавсия этилади;

д) диагностика натижасида 85 фоиздан юқори балл тўплаган ва шу билан биргаликда кўп йиллик иш стажига эга, давлат ва жамоатчилик ишларида иштирок этиб келаётган, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда қатнашган салоҳиятли тингловчилар учун якка тартибдаги режа бўйича ўқитиш шаклида малака оширилади;

е) айрим кам сонли касблар бўйича ишлаб чиқариш таълими усталари учун асосий ишидан ажралмаган ёки қисман ажралган ҳолда малака ошириш таълим муассасаларида "Устоз-шогирд" услуби бўйича малака ошириш мумкин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Jiyanov Bahriddin Ibragimovich 2018-06-29 13:54:52

г) ва д) бандларини умумлаштириш лозим

Qabul qilindi 2018-07-09 09:53:38
г) диагностика натижасида 85 фоиздан юқори балл тўплаган кадрлар учун мустақил равишда баллар тўплаб бориш асосида малака ошириш, шу билан биргаликда кўп йиллик иш стажига эга, давлат ва жамоатчилик ишларида иштирок этиб келаётган, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда қатнашган салоҳиятли тингловчилар учун якка тартибдаги режа бўйича ўқитиш шаклида малака ошириш тавсия этилади;

38. Институтда ва малака ошириш таълим муассасаларида кадрлар малакасини оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари Марказ томонидан тасдиқланган намунавий режалар ва дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган мақсадли ишчи ўқув режалар ва ишчи дастурлар асосида амалга оширилади;

асосий ишдан ажралган ҳолда малака ошириш таълим муассасалари ва Институт базасида ўқитишнинг тўлиқ курсини ўташни (аудитория машғулотларини, амалий машғулотларни, мустақил равишда тайёрланишни) назарда тутади.

39. Малака ошириш курсларидан ўтишнинг даврийлиги КҲТ муассасаларининг раҳбар кадрлари учун 3 йилда бир мартани, КҲТ муассасаларининг педагог кадрлари учун эса 5 йилда бир мартани ташкил қилади;

ўқитишнинг кўрсатиб ўтилган шакллари бўйича Касб-ҳунар таълими тизими кадрлари белгиланган даврийликдан ташқари ўз хоҳишига кўра, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари ва жисмоний шахслар Институт ва малака ошириш таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида малака оширишлари мумкин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Jiyanov Bahriddin Ibragimovich 2018-06-29 14:05:41

Педагог кадрларни малака ошириш даврийлигини 3 йилда камида бир марта деб ўзгартириш керак, таълим йўналишларидан келиб чиқиб ҳолда.

Qabul qilinmadi 2018-07-09 09:54:18
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида низом (31 банд) да, раҳбар ва педагог кадрларнинг малака оширишлари даврийлиги мос равишда 3 ва 5 йил этиб белгиланган. Бундан ташқари ЎзСТАНДАРТ агентлиги томонидан тасдиқланган Давлат таълим стандартлари, Давлат талаблари, Малака талабларининг амал қилиш муддати ишлаб чиқаришдаги техника ва технологияларнинг ўзгариши, такомиллашувини эътиборга олиб 5 йил этиб белгиланган. Юқоридагиларни эътиборга олиб педагог кадрларнинг малака ошириш даврийлигини 5 йилда бир марта этиб белгилаш билан бошқа турдаги малака ошириш курслари ва тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлаштирилган бўлади.

40. Тўлов-шартнома бўйича малака оширишнинг сарф-харажатлари миқдори Марказ томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган калькуляция асосида белгиланади.

41. Институтда малака ошириш курсларидаги ўқув гуруҳлари Институт директори буйруғи билан 15-25 кишидан этиб шакллантирилади. Институтда шакллантирилган ўқув гуруҳи малака ошириш жараёнининг иккинчи босқичида тоифалар, тайёрлов йўналишлари ёки умумкасбий фанлар, айрим ҳолларда ўқитиш модулларига мувофиқ 5-10 кишидан иборат этиб бир нечта ўқув гуруҳларида ташкил этилиши мумкин.

“Устоз-шогирд” услубидаги малака ошириш курсларида ўқув гуруҳлари 3-5 кишидан иборат этиб шакллантирилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Jiyanov Bahriddin Ibragimovich 2018-06-29 14:12:05

Ўқув гуруҳлари фақат Институтда 15-25 кишидан иборат этиб белгиланадими? Аниқлик киритиш лозим. Чунки малака ошириш таълим муассасаларида фақат тингловчи ҳисоби тўловлар тўланса, 15 киши учун тўланадиган тўлов таълим муассаса учун зарар ҳисобланади. Шу сабабли 25-30 нафар кишидан иборат ўқув гуруҳлари шакллантириш мақсадга мувофик.

Qabul qilinmadi 2018-07-09 09:54:44
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тўғрисида низом” (25-банд)да тингловчилар сонини 25 нафардан, 2014 йил 15 августдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида низом (40 банд) да тингловчилар сонини 25 нафардан, 2015 йил 20-августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисида низом (32 банди)да 15-20 нафардан белгиланган. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари гуруҳларидаги тингловчилар сонини белгилашда бундан олдинги тажрибалар ҳамда касб-ҳунар таълимининг хусусияти ҳисобга олинган. Яъни ҳар бир тоифа, тайёрлов йўналишлари ёки умумкасбий фанлар, айрим ҳолларда ўқитиш модуллари бўйича гуруҳларни 25-30 нафардан этиб шакллантириш имкониятлари контингентнинг етарли бўлишидан боғлиқ.

43. Диагностика натижасида 85 фоиздан юқори балл тўплаган раҳбар

ва педагог кадрлар ҳам қандай шаклда малака оширишидан қатъий назар якуний аттестацияда қатнашиши шарт.

44. Касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг воситали шаклини ташкил этишда қуйидаги усуллар қўлланилиши мумкин:

КҲТ муассасасининг Педагогик кенгаши қарорига биноан ижодий таътил бериш;

очиқ ўқув машғулотлари ўтказиш;

маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ўтказиш;

асосий ишидан ажралмаган ҳолда ташкилотда ишлаб чиқариш стажировкасини ўташ;

илмий, илмий-услубий ва илмий-амалий семинарларда, конференцияларда, август ўқишларида ва шу кабиларда маърузалар билан қатнашиш йўли билан амалга оширилади.

45. Касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг воситали шаклини ташкил этишда қўлланиладиган усуллар кадрлар томонидан ихтиёрий равишда танланади ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) кадрларга ижодий таътил янги ўқув адабиётини (дарслик ёки ўқув қўлланмаси) яратиш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш, педагогларнинг касбий фаолияти йўналиши билан боғлиқ илмий ишни (монография, диссертация
ва бошқаларни) тугаллаш учун КҲТ муассасасининг Педагогик кенгаши қарори асосида ҳудудий бошқарма буйруғи билан берилади;

б) очиқ ўқув машғулотлари жадвали КҲТ муассасалари томонидан тасдиқланади ва эълон қилинади. Очиқ ўқув машғулотларга тегишли соҳасидаги тажрибали педагоглар, олимлар ва мутахассислар таклиф этилади. Ушбу машғулотлар натижалари КҲТ муассасасининг Педагогик кенгашида муҳокама қилинади ва тегишли баён билан расмийлаштирилади ҳамда очиқ ўқув машғулотлари ўтказган педагоглар шахсий портфолиосида қайд этилади;

в) маҳорат дарслари ва семинар-тренинглар КҲТ муассасалари тажрибали педагоглари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тегишли ишлаб чиқариш корхоналари етакчи мутахассислари, хорижий давлатлар етакчи таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари томонидан ташкил этилади. Маҳорат дарслари ва семинар-тренингларни ўтказган ёки иштирок этган КҲТ муассасалари кадрлари тўғрисидаги асословчи ҳужжатлар шахсий портфолиосига киритилади;

г) стажировка шаклида тажриба орттириш – асосий ишидан ажралмаган ҳолда иш берувчи корхона ва ташкилотларда, замонавий техника
ва технологиялар билан ишлашнинг амалий кўникмаларига ўргатиш, шунингдек таълимни ишлаб чиқариш билан изчил интеграциялашни назарда тутади. Стажировка тамом бўлгандан кейин кадрларга стажировка муддати кўрсатилган ҳолда уларнинг стажировкадан ўтганлиги тўғрисида тажриба орттирилган муассаса раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган маълумотнома берилади;

стажировка дастури ва ўтиш жадвали КҲТ муассасаси томонидан тегишли иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

ишлаб чиқариш таълими усталари учун ҳар ўқув йилида 36 соатлик стажировкадан ўташлари уларнинг шахсий портфолиосида инобатга олинади;

д) раҳбар ва педагог кадрларнинг илмий ва илмий-услубий семинарларда, конференцияларда, август ўқишларида қатнашиши таълим муассасаларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга ҳамда ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган муҳим масалалар бўйича илмий ёки илмий-услубий маърузалар (ахборотлари)дан иборат бўлади.

Малака оширишнинг воситали шаклларидан ўтилганлик тўғрисидаги асословчи ҳужжатлар тингловчи портфолиосини шакллантиришда ҳисобга олинади.

6-боб. Педагогик қайта тайёрлашни ташкил этиш ва амалга ошириш

46. Педагогик қайта тайёрлаш касб-ҳунар таълими муассасаларида ва ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқитувчи лавозимида ишлаётган нопедагог мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳисобланади.

Педагогик қайта тайёрлаш касб-ҳунар таълими муассасалари эҳтиёжларига мувофиқ Марказ томонидан тасдиқланган дастур асосида белгиланган тартибда Институтда амалга оширилади.

47. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ педагогик қайта тайёрлаш бўйича таълим дастурлари мазмуни Марказ томонидан белгиланади. Қуйидагилар педагогик қайта тайёрлаш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:

таълим дастурлари мазмунининг касблар ва лавозимларга нисбатан касбий малакавий талабларга мувофиқлиги;

педагогик қайта тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларининг изчиллиги ҳамда Олий ва касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари билан ўзаро боғлиқлиги;

ўқитишнинг замонавий педагогик технологиялари ва воситаларини қўллаш;

қайта тайёрлашнинг белгиланган турлари ва шаклларига мувофиқлиги.

48. Касб-ҳунар таълими тизими кадрларини педагогик қайта тайёрлаш Институт томонидан ташкил этилади ва унинг ҳажми 576 соатни, ҳафталик юкламанинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соатни ҳамда давомийлиги камида 16 ҳафтадан иборат бўлади.

49. КҲТ муассасалари ўқитувчиларини педагогик қайта тайёрлаш ўқитишнинг қуйидаги шаклларида амалга оширилади:

асосий ишидан ажралган ҳолда ўқиш;

асосий ишидан қисман ажралган ҳолда 8+8 ёки 4+12 тизимда (уйғунлаштирилган услуб) масофавий таълим шаклида ўқиш.

50. Педагогик қайта тайёрлаш аудиториядаги машғулотлар, амалий машғулотлар, педагогик амалиёт ва мустақил тайёргарликдан иборат бўлади.

51. КҲТ муассасалари ўқитувчиларини асосий ишидан ажралган ҳолда педагогик қайта тайёрлаш Институт базасида ўқитишнинг (аудиториядаги, амалий машғулотлар, педагогик амалиёт ва мустақил тайёргарликнинг) тўлиқ курсини ўтказишини назарда тутади.

52. Асосий ишидан қисман ажралган ҳолда (уйғунлаштирилган услубда) 8+8 тузилмасида педагогик қайта тайёрлашда курснинг умумий давомийлигининг камида 50 фоизи, 4+12 тузилмасида 25 фоизи аудитория машғулотларига ажратилади. Аудитория машғулотлари Институтда ташкил этилади.

53. Педагогик қайта тайёрлаш ўқув гуруҳлари 15-25 кишидан иборат бўлади.

54. Ўрта махсус маълумотли ишлаб чиқариш таълим усталари учун уларни педагогик фаолиятга тайёрлаш мақсадли курслар алоҳида ўқув режа ва дастурлар асосида ташкил этилиши мумкин.

55. КҲТ муассасалари педагог кадрлари ҳамда нодавлат таълим муассасаларининг педагог кадрлари ва жисмоний шахслар, ўз хоҳишларига кўра тасдиқланган дастурдан ташқари Институтда педагогик қайта тайёрлаш курсларида тўлов-шартнома асосида иштирок этишлари мумкин.

56. Педагогик қайта тайёрлашнинг масофавий таълим шакли бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар фаолияти, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва бошқариш тегишли факультет деканати таркибида ажратилган тьютор штати томонидан амалга оширилади.

Тингловчилар билан доимий алоқа боғлаш, тингловчиларга зарур услубий ёрдам кўрсатиш, якка тартибдаги машғулотни бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш ва тингловчилар билимларини баҳолаш тьюторнинг вазифаларига киради. Тьютор якка тартибдаги топшириқнинг тингловчи томонидан бажарилиши холисона баҳоланиши учун тўлиқ жавоб беради.

Тьютор билан алоқа электрон почта, телефон, ижтимоий тармоқлар
ва бошқа электрон шакллар бўйича амалга оширилади. Шунингдек, тьютор билан алоқа ҳар ҳафтада камида бир марта Институт томонидан, қатнашиш шаклида амалга оширилиши мумкин.

Ҳар бир тьюторга 15 - 25 нафар тингловчи бириктирилади.

Педагогик қайта тайёрлашнинг масофавий таълим шакли Марказ томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида ташкил этилади.

7-боб. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар

59. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган тингловчиларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар берилади:

малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат камида
4 ҳафта (144 соат) ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган тингловчилар учун;

қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом - камида 16 ҳафта (576 соат) ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган тингловчилар учун;

Қайта тайёрлашга иккинчи олий таълимни олиш сифатида қаралмайди. Қайта тайёрлаш натижасида бериладиган ҳужжат (диплом) фақат муайян касб соҳасида педагогик фаолият кўрсатиш ҳуқуқини беради.

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом ва малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

60. Малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсларидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги диплом (сертификат)нинг мавжуд бўлиши КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари томонидан эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги ва педагог кадрлар учун малака тоифаси олиш бўйича давлат аттестациясидан ўтиш учун мажбурий шарт ҳисобланади. Педагог кадрларга лавозим тоифалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёни якуни ва давлат аттестация комиссияси хулосасига кўра малака тоифаларини бериш тартиби асосида амалга оширилади.

61. Малака ошириш курсларидан четлаштирилган ёки якуний аттестациясидан ўта олмаган тингловчилар 1 йил мобайнида ўз ҳисобидан малака ошириши талаб этилади. Имкониятдан фойдаланмаган ёки такроран салбий натижа кўрсатган тингловчилар билан асосий иш жойларидаги меҳнат шартномаси қонунчиликда ўрнатилган тартибда бекор қилиниши тавсия этилади.

8-боб. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув жараёнига жалб қилинадиган Институтнинг ва малака ошириш таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркиби

63. Институтда ва малака ошириш таълим муассасаларида кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича ўқитувчилик фаолияти учун олий таълим муассасаларининг юқори илмий салоҳиятга эга бўлган профессор-ўқитувчилари ва таркибий ходимлари билан бирга, касб-ҳунар таълими тизимида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар,

илмий-тадқиқот муассасалари, давлат муассасалари, тасарруфида касб-ҳунар таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идора ва ташкилотлар ва бизнеснинг етакчи мутахассислари, шунингдек хорижий давлатлар олимлари ва мутахассислари штатли асосда, ўриндошлик бўйича ва меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладилар.

64. Институтнинг ва малака ошириш таълим муассасаларининг

профессор-ўқитувчилари таркибига қуйидаги талаблар қўйилади:

касб-ҳунар таълими мақсади, вазифалари, мазмуни, турлари, тамойиллари ва ривожланиш истиқболларини билиши;

тегишли мутахассислик бўйича юқори амалий касбий маҳоратининг мавжудлиги;

педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг
илмий-педагогик асосларини, педагогика фанининг асосий йўналишларини, андрогогика фани ва унинг асосий тамойилларини, фанлараро алоқаларини, риторика ва нотиқлик маҳорати асослари, узлуксиз таълим атамалари
ва тушунчаларини, шунингдек, раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат ва малака талабларини билиши;

юксак индивидуал сифатларнинг (талабчанлик, холисоналик, ватанпарварлик, батартиблик, ҳаққонийлик, ҳушмуомилаликнинг) мавжудлиги;

таълим беришда (ўқитишда) касбий маҳорат ва эрудициянинг мавжудлиги;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ташаббускорлигини, ижодий маҳоратини, таҳлилий тафаккурини, тадбиркорлигини, ўз фаолиятида илмий тадқиқотларга
ва инновацияларга интилиш қобилиятларини ривожлантириш кўникмаларининг мавжудлиги;

раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат ва малака талаблари асосида тингловчилар билан
ўқув-тарбия ишларини олиб бориш, назорат ва тингловчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларининг мавжудлиги;

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш
ва уларни қайта тайёрлаш ўқув жараёни мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва ўқув услубий ишларни олиб бориш кўникмалари
ва маҳоратларининг мавжудлиги.

65. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун жалб этиладиган Институт ва малака ошириш таълим муассасалари

профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

66. Институт ўқитувчилари ва тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган нормативлари таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.

9-боб. КҲТ муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни молиялаштириш

67. КҲТ муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

Институтни жорий таъминлашга ҳамда тасдиқланган дастур (буюртма)га мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг маблағлари;

шартнома асосида таълим хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг кадрлар малакасини ошириш
ва уларни қайта тайёрлаш учун мақсадли бадаллари;

КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш учун жалб этиладиган хорижий грантлар маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ҳайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

68. Марказ (ёки ваколат тақдим этилган ҳолда – Институт) ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган калькуляциялар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тасдиқланган дастурлар асосида тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги малака ошириш таълим муассасалари билан КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш юзасидан шартномалар тузади.

69. Касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларининг тасдиқланган дастурига киритилган тингловчилар учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.

Асосий ишидан ажралган ҳолда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига бошқа ҳудудлардан келадиган тингловчилар Институт томонидан турар жой билан таъминланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқиш жойига бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборадиган томон ҳисобидан қопланади.

Тасдиқланган дастурдан ташқари малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқиш истагини билдирувчиларнинг, жумладан малака ошириш курсларидан четлаштирилган ёки якуний аттестациясидан ўта олмаган тингловчиларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида қайта ўқишлари бўйича асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши ҳамда ўқиш жойига бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари тўланиши масалалари КҲТ муассасалари раҳбарияти томонидан тегишли вазирликлар, идора ва ташкилотлар билан келишилган тартибда кўриб чиқилади.

70. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни молиялаштириш ушбу Низом талабларига мувофиқ Институтни сақлаш харажатлари бўйича Институтнинг харажатлар сметасида ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг малака ошириш таълим муассасаларидаги ўқув жараёни учун Марказнинг марказлашган харажатлар сметаси таркибида назарда тутиш орқали республика бюджети маблағлари ҳисобига, белгиланган тартибда амалга оширилади.

71. Институтда ва малака ошириш таълим муассасаларида малака ошириш ва қайта тайёрлашга ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек хўжалик ва молия интизомига риоя этилиши юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

10-боб. Якунловчи қоидалар.

72. КҲТ муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича Институтни ва малака ошириш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва давлат томонидан аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3504-сонли қарорининг касб-ҳунар таълими тизимининг педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги шаклари ва усулларини жорий этиш, замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини бошқаришнинг янги вертикалини ташкил этиш тўғрисидаги топшириғи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш2018 йил 1 апрельКасб-ҳунар таълими маркази тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда

So`rovnoma natijalari