Hujjat nomi
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-28 09:22:53
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ
ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:

1. Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг

2018 йил “___” _____ даги _________-сон қарорига

ИЛОВА

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг
тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур НизомЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига, автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофидаги автомобиль йўллари ва кўчаларнинг четида ташкил этиладиган тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талабларни белгилайди.

2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Мазкур жойлар тўхтаб туриш жойлари тўхаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизи (камида 2 та жой)ни ташкил этиши лозим.

3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофида вақтинчалик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ушбу жойларга Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига 1-иловага мувофиқ, “5.15. Тўхтаб туриш жойи” ва “7.17. Ногиронлар” йўл белгилари ўрнатилади.

4. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан “Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль” таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар – ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) – 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

2-боб. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ҳамда автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар

5. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ намунавий чизма асосида жиҳозланади.

6. Кўп қаватли автотранспорт воситалари тўхташ жойларида ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши учун жойлар 1-қаватда ёки лифтга яқин жойларда ажратилиши керак.

7. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларига кўк фонда 2х2 ўлчамли сариқ чизиқли ногиронлиги бўлган шахс автотранспорт воситасининг тўхтаб туриш жойини билдирувчи 1.24 “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойи” ётиқ чизиғи чизилади.

8. Ногиронлиги бўлган шахс автотранспорт воситаси учун ажратиладиган жойларга чизиладиган ётиқ чизиқ, ўрнатиладиган йўл белгиларининг ўлчамлари йўл ҳаракатини бошқаришнинг техник воситаларини қўллашни белгиловчи норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

9. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг ўлчамлари автомобиль ҳаракат йўналишига бурчак остида қўйилганда эни 3,5 метр, узунлиги 5 метр, ҳаракат йўналишига параллел қўйилганда эни 2,5 метр, узунлиги 7,5 метр бўлиши лозим.

10. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун ажратилган жойларга чизилган ётиқ чизиқлар ҳайдовчига яхши кўринадиган бўлиши зарур.

11. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун мўлжалланган жойларни жиҳозлаш ишлари автотураргоҳга ёки автомобиль йўлига эгалик қилувчи субъект томонидан амалга оширилади ва улар томонидан ўрнатилган йўл белгилари ҳамда йўл ётиқ чизиқларининг соз ҳолатда ва яхши кўринишга эга бўлиши таъминланиши лозим.

12. Автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари (соғлиқни сақлаш муассасалари, спорт соғломлаштириш мажмуалари, ижтимоий объект ва бошқалар) атрофида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ушбу жойлар мазкур Низомннинг 2-иловасига мувофиқ намунавий чизма асосида жиҳозланади.

13. Автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари мазкур Тартибнинг 8-бандига мувофиқ ўлчамларда бўлиши лозим.

3-боб. Якунловчи қоида

14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаҚўшма қарор01.10.2018 йилЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

So`rovnoma natijalari