Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ўзгартириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotJizzaх viloyati hokimligi
Hujjat muallifiJizzaх viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-06-28 18:45:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-13 18:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги

“Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ўзгартириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги

“Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда ҳамда) 6, 24-моддаларига мувофиқ, шунингдек, қишлоқларни тузиш ва тугатиш, қишлоқлар чегарасини ўзгартириш, аҳоли пунктларини бирлаштириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал килиш тартиби тўғрисида"ги Қонуннинг 3, 5 ва 13-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги
ПФ-4944-сон “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан маҳаллалар тузиш ва қайта ташкил қилиш бўйича халқ депутатлари Бахмал, Зафаробод, Ш.Рашидов, Фориш ва Янгиобод туман кенгашлари томонидан чиқарилган қарорлари маъқуллансин.

2. Таркибида аҳолиси мавжуд бўлмаганлиги сабабли Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг 75/21-сонли қарорига биноан тумандаги “Ховос” ва “Сармич” қишлоқ фуқаролар йиғинлари фаолияти тугатилганлиги белгилаб қўйилсин.

3. Янгиобод туман ҳокимининг 2011 йил 1 апрелдаги 136-сонли қарорига асосан Янгиобод қишлоқ аҳоли пункти ва Сайдон қишлоқ аҳоли пунктига Янгиобод шаҳарчаси мақоми берилганлиги, шу муносабат билан Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини деб юритилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, Янгиобод туманидаги “Юқори Сармич” ва “Пастки Сармич” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти тугатилиб, янги маҳалла фуқаролар йиғини қайта ташкил қилинсин.

5. Шароф Рашидов тумани ҳокимининг 2017 йил 2 мартдаги 407-сонли қарорига биноан “Зиёкор”, “Қулама”, “Пахтаобод”, “Куёвбоши”, “Файзобод”, “Оқолтин”, “Хайробод”, “Учтепа”, “Қангли”, “Равот”, “Қўшбармоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва “Тоқчилик” шаҳарча фуқаролар йиғинлари фаолияти тугатилганлиги;

“Маданият”, “Тараққиёт”, “Янги-Диёр”, “Бобур”, “Ёшлик” ва “Тинчлик” номида янги маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил қилинганлиги;

“Раваллиқ-1” маҳалла фуқаролар йиғини “Яккақайрағоч” ва “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини “Оқтош ота” маҳалла фуқаролар йиғини деб номланиши белгиланганлиги қайд этилсин.

6. Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг 2017 йил 10 майдаги 20/96-сонли қарорига биноан тумандаги “Боғдон” шаҳарча фуқаролар йиғини, “Осмонсой”, “Эгизбулоқ”, “Фориш”, “Қораобдол”, “Гараша” қишлоқ фуқаролар йиғинлари фаолияти тугатилганлиги, таркибида аҳоли мавжуд “Учқулоч” шаҳарча фуқаролар йиғини, “Ўхум”, “Қизилқум”, “Омонкелди”, “Арнасой” ва “Дарбоза” қишлоқ фуқаролар йиғинлари янги маҳалла фуқаролар йиғини қайта ташкил қилинганлиги белгилансин.

7. Зафарободтумани ҳокимининг 2014 йил 25 мартдаги 322-сонли қарорига биноан “Зафаробод” шаҳарча фуқаролар йиғинлари ва алоҳида юридик мақомга эга “Чўлигулистон” қишлоқ фуқаролар йиғинлари фаолияти тугатилганлиги, С.Синдоров номли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Чўлигулистон” қишлоқ аҳоли пункти алоҳида юридик мақомга эга “Чўлигулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилганлиги қайд этилсин.

8. Зафарободтумани ҳокимининг таклифига асосан “Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида янги “Зарафшон” қишлоқ аҳоли пункти ташкил этилсин.

9. Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг 2017 йил 12 октябрдаги

14/4-сонли қароридаги “Тойпоқсой” маҳалла фуқаролар йиғини “Нурафшон”, “Бўрон” маҳалла фуқаролар йиғини “Бунёдкор”, “Дўсмат” маҳалла фуқаролар йиғини “Навбаҳор”, “Шодмон” маҳалла фуқаролар йиғини “Шодлик”, “Қатортол” маҳалла фуқаролар йиғини “Мустақиллик”, “Аламли” маҳалла фуқаролар йиғини “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғини деб номланиши белгилансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда ҳамда) 6, 24-моддаларига мувофиқ, шунингдек, қишлоқларни тузиш ва тугатиш, қишлоқлар чегарасини ўзгартириш, аҳоли пунктларини бирлаштириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал килиш тартиби тўғрисида"ги Қонуннинг 3, 5 ва 13-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши15 кунУшбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

So`rovnoma natijalari