Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-02 11:10:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 7 (етти) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

Юсупов Боҳодир Турсунович

­

Қишлоқ хўжалиги вазири

Вахабов Аброл Джаббарович

­

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Эргашев Абдимухтор Эргашевич

­

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

­

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

­

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири

Абдуалимов Эшмирза Ўролович

­

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

­

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси30.06.2018Юридик бошқарма
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш02.07.2018Юридик бошқарма
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш02.07.2018-16.07.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш18.07.2018Юридик бошқарма

So`rovnoma natijalari