Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-02 15:28:35
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги 472-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Д. Қўчқоров

Тошкент ш., 2017йил “___” _________, _____ - сон

Буйруққа

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Буюрмачиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалари тўғрисидаги ахборот шартномалар реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар учун ҳақ тўланмайди.

8-бандда “Буюртмачилар электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик бўлинмаларига "UzASBO" ДМ орқали тўловни амалга ошириш кунида юбориши мумкин.” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Дебитор қарздорликлар суммалари қолдиқлари ўз вақтида ёки ҳисобот ойи тугагунига қадар ўтказилмаган ҳолларда жорий ойнинг охирги иш кунида "ЎРМВ" АТда электрон тўлов ҳужжатини автомат тўлов хужжати шаклланиши натижасида тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади.

3. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Бюджет тизими бюджетлари, шунингдек БМЖ бюджетлари даромадларига кирим қилиш учун асос бўлмаган ЯҒҲга келиб тушган маблағлар ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланмаган тушумлар сифатида қабул қилинади. Агар уч иш куни мобайнида ушбу тушумларни аниқлаш ҳамда уларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиш имкони бўлмаса, учинчи иш кунида, бироқ жорий йилнинг 31 декабридан кечиктирилмаган муддатда "ЎРМВ" АТда маблағлар қайси банк ҳисоб рақамларидан ўтказиб берилган бўлса шу банк ҳисоб рақамларига қайтариш бўйича автомат тўлов хужжати шакллланиши орқали маблағлар аниқлик киритиш учун қайтарилади.

4. 42 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни, шунингдек ДМЖ ва БМЖ шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларнинг қайтарилиши ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма мурожаатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлағлари олувчиларнинг томонидан ғазначилик бўлинмаларига “УзАСБО” ДМ орқали электрон тақдим қилинган тўлов хужжатлари шунингдек давлат солиқ хизмати органлари томонидан ундириладиган тўловлар бундан мустасно.

5. 57-бандда:

учинчи, тўртинчи, бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин ва қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни танловни ташкил этганида харид комиссияси томонидан тасдиқланган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни таловни ташкил этганида харид комиссияси томонидан тасдиқланган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ сумманитендерда ташкил этиганда харид комиссиясининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси;

агар инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари билан буюртмачиларига тендерни ўтказмасдан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган тақдирда, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қатъи назар танлов ўтказиш орқали амалга оширилади ва харид комиссияси томонидан тасдиқланган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси.

олтинчи, еттинчи хатбошилардаги “Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси” деган сўзлари “Қурилиш вазирлигисўзлар билан алмаштирилсин.

7. 712-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён қилинсин:

"UzASBO" ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) харид комиссиясининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини "UzASBO" ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. Капитал қўйилма буюртмачилари электрон хужжат шаклида "UzASBO" ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалар бўйича ишларни бошлаш учун зарур ҳужжатлар (қурилишнинг манзилли ва титул рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишилган танлов савдолари натижалари ҳисоботи, пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги нинг рухсати, давлат экология экспертизаси хулосаси) ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилиниши талаб қилинмайди.

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги “танлов (тендер)” сўзларидан сўнг “харид комиссиясининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш” сўзлари қўшилсин;

8. 73-банднинг иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар” сўзларидан сўнг “шунингдек электрон давлат харидлар орқали тузилган шартномалар” сўзлари қўшилсин.

9. 87-банднинг учинчи, тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин ва қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни танловни ташкил этганида харид комиссияси томонидан тасдиқланган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни таловни ташкил этганида харид комиссияси томонидан тасдиқланган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ сумманитендерда ташкил этиганда харид комиссиясининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси.

10. 88-банди чиқариб ташлансин.

11. 91-банднинг:

учинчи, тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин ва қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни танловни ташкил этганида харид комиссияси томонидан тасдиқланган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни таловни ташкил этганида харид комиссияси томонидан тасдиқланган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ сумманитендерда ташкил этиганда харид комиссиясининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси.

12. 93-банд чиқариб ташлансин.

13. 1091-банднинг:

Биринчи ва иккинчи хатбошидаги “танлов (тендер)” сўзларидан сўнг “харид комиссиясининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш” сўзлари қўшилсин;

14. Қуйидаги мазмундаги 1094-банд билан тўлдирилсин:

“1094.Буюртмачилар томонидан электрон дўкон ҳамда электрон аукцион орқали товарлар (ишлар, хизматлар) харидини амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси ва Молия вазирлиги ахборот тизимлари ўзаро маълумот алмашинуви орқали ғазначилик рўйхатидан ўтказилади.”

15. 124-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги “комиссия” сўзи “харид комиссиясининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномаларининг қонун хужжатларига номувофиқ тузилиши шунингдек харид қилинганда нархларни ошириб юбориш мавжудлиги, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан кредиторлик қарзлар суммасининг асоссиз ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат молиявий назорати бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим қилишга ҳақли.

15. 136-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Бунда "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар нақд пул маблағларини олиш учун чекларни "UzASBO" ДМда шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда банкларга фақат электрон шаклда юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда банкларга юборилган электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Нақд пул олиш маблағларини олиш учун чекларнинг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.

16. 160-бандда иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

17. 177-бандда икиинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

18. Қуйидаги мазмундаги 1793-банд билан тўлдирилсин:

“179-3 Буюртмачилар электрон давлат харидлари орқали товарни (ишни, хизматни) қабул қилгандан сўнг уч иш куни мобайнида шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни, бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси орқали ДМБАТга киритишга ва юборишга мажбур”

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-07-10 14:59:44

Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3015, 2018 йил 21 май)да "UzASBO" ДМ орқали дейилмасдан ҳаммани чалкаштириб "бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси (бундан буён матнда ЎзБТАД деб юритилади) орқали" дейишган. Энди шу нотўғри йўлни бу нормативга ҳам киритишдан маъно йўқ, менимча. Акс ҳолда ҳаммага қўшимча изоҳ бериб тушунтириб чиқишга тўғри келиб қолади.

19. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.

Марказий банк раиси

20___ йил “___”________

М. Нурмуратов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаДавлат бюджети соҳасида15Ўзбекисток Республикаси Молия вазирлиги

So`rovnoma natijalari