Hujjat nomi
«Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-02 19:46:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, туман марказидан олис бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

«Обод қишлоқ» дастурининг 2019 йил учун мўлжалланган мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;

«Обод қишлоқ» 2019 йил дастури доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг молиялаштириш манбалари 2-иловага мувофиқ;

«Обод қишлоқ» дастури доирасида 2019 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун асосий турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

«Обод қишлоқ» дастури доирасида 2019 йилда қишлоқ пунктларда амалга ошириладиган иш йўналишлари 4-иловага мувофиқ;

«Обод қишлоқ» дастури доирасида 2019 йилда амалга ошириладиган ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари йиғма кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

«Обод қишлоқ» дастури доирасида 2019 йилда қишлоқ пунктларда арзон намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган уй-жойлар руйхати 6-иловага мувофиқ;

«Обод қишлоқ» дастури доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган қишлоқларнинг аниқлаштирилган асосий параметрлари ва молиялаштириш манбалари 7.1-7.4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. «Обод қишлоқ» дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) 8-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек, юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш;

қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича белгиланган параметрлар ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлашнинг бориши юзасидан тизимли мониторинг юритиш;

келгуси йиллар учун «Обод қишлоқ» дастурини тайёрлаш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириш ва дастур параметрларини ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар — буюртмачиларнинг таклифлари асосида тасдиқланган дастурнинг тегишли параметрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бажариладиган иш турлари ва ҳажмлари ҳамда молиялаштириш манбаларига келишилган ҳолда аниқлик киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Республика комиссиясининг Ишчи органи этиб белгилансин ҳамда унга келгуси йиллар учун «Обод қишлоқ» дастурини ишлаб чиқиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириш ва дастур параметрларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилсин.

Республика комиссияси (Раматов):

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқиб, ўн кун муддатда маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли вазирлик (идора)лар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган туман ва қишлоқлар кесимидаги манзилли рўйхатларни тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ташаббусларига кўра тегишли ташкилот ҳамда идоралар билан келишган ҳолда Дастурга қўшимча қишлоқларни киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. «Обод қишлоқ» дастурини шакллантиришда қишлоқларни танлаб олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва туман ҳудудий комиссиялари 9-иловага мувофиқ тузилсин.

Бунда, ҳудудий комиссиялар томонидан қишлоқларни танлаб олишда қишлоқларнинг туман марказидан олислигига, яшаётган аҳолининг турмуш даражаси, мавжуд ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари, уй-жой фонди, йўл-муҳандислик, коммуникация тармоқлари, ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси пастлиги ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тузилмаларининг фаолияти доимий равишда йўлга қўйилмаганлиги каби асосий муаммоларга эътиборларини қаратсинлар.

4. “Обод қишлоқ” дастурига киритилган объектлар бўйича:

буюртмачи этиб тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари ҳамда вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари тизимидаги буюртмачи хизматлари белгилансин;

бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларни танлов савдолари (тендер) ўтказмасдан, энг мақбул таклифлар орқали аниқлашга ҳамда қурилиш ва таъмирлаш ишларини бошлашга рухсат берилсин;

Мазкур танловларни ташкил этиш, жараёнларни назорат қилиш ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик вилоят ва туманлар ҳокимликлари зиммасига юклансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари вазирлик ва идоралар билан биргаликда танлаб олинган қишлоқларда жорий йилнинг октябрь ойида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бошлаш учун барча зарур чора-тадбирларни белгилаб олсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда келгуси йил Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш дастури параметрларини шакллантиришда «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2019 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва реконструкция ишлари учун зарурий марказлашган капитал қўйилмалар лимити кўзда тутсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» АЖ «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида ижтимоий соҳа объектлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникациялари қурилиши учун халқаро молия институтларининг кредит маблағларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ лойиҳа низомини Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари асосида «Обод қишлоқ» дастурини амалга оширишга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молиялаштирувчи ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари жалб этиш чораларини кўрсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил «Обод қишлоқ» дастурига киритилган ҳар бир қишлоқда махсус штабларни ташкил этиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган ҳар бир объектнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва мониторинг натижаларини ҳар ой якуни билан Республика комиссиясига тақдим этиб борсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, бошқа тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари «Обод қишлоқ» дастури доирасида қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бажариш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ асосий турдаги маҳаллий қурилиш материалларигатегишли балансларида назарда тутган ҳолда ишларни ташкил этсинлар.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида 2019 йилда амалга ошириладиган ижтимоий соҳа (мактаб, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари ва бошқа) объектлари қурилиши учун талаб этиладиган металлпрокат ва цемент маҳсулотларини имтиёзли нархларда ажратилишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК, «Ўзэлтехсаноат» АК, таркибида қурилиш материаллари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлган хўжалик бирлашмалари билан биргаликда «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бажариш учун маҳаллий қурилиш материаллари, буюмлари ва жиҳозларини етказиб беришни комплекс тарзда ташкил этсинлар.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, бошқа тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида қуйидаги ишларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаб олсинлар:

мавжуд уй-жойлар, бино-иншоотлар, инфратузилма объектлари, ичимлик суви тармоқлари, йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникацияларининг техник ҳолатини ўргансинлар ҳамда шу асосда уларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилишини;

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль йўллари қўмитаси «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2019 йилда туман марказидан қишлоқларгача бўлган йўлларни, қишлоқларнинг марказий кўчаларини ва асфальт билан қопланган йўлларни таъмирлаш, қишлоқларнинг асфальт қопламасиз ички йўлларини қум-шағал қоришма ётқизиш ва пиёдалар йўлакларига бетон қоплама ётқизишни назарда тутувчи лойиҳа ечимлари асосида амалга оширсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда секторлар раҳбарлари билан биргаликда «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида мавжуд кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини (фасад, подъезд, зина майдонлари, том, ертўла, тротуар, болалар майдончалари) таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини (ташқи санитария тармоқлари, тандирхона) жойлаштириш ҳамда атроф-ҳудудини тартибга келтириш бўйича намунавий талабларни (эскиз лойиҳасини) ишлаб чиқиб, ишларни шу асосда амалга оширишни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун алоҳида лойиҳа ташкилотларини бириктириб, улар томонидан кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, ташқи қиёфасини тартибга келтириш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини жойлаштириш ҳамда атроф-ҳудудини ободонлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиши таъминлансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКлар билан биргаликда 2019 йил «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида белиланган тартибда тизимли равишда чиқиндиларни йиғиш, олиб кетиш ва чиқиндиполигонларида жойлаштириш ишларини ташкил қилишини таъминлаш юзасидан чоралар кўрсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, хўжалик бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар билан биргаликда «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг иш билан бандлиги оширилишини таъминласин.

Бунда, мавжуд заҳира ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, бўш турган бино-иншоотлар, касб-ҳунар коллежларининг бўшаётган бинолари негизида микросаноат зоналари ташкил этиш, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этиш ҳамда уларнинг тармоқларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сон қарори 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошлари ва қарордаги 1-4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1«Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш«Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш15.07.2018 г.Иқтисодиёт вазирлиги

So`rovnoma natijalari