Hujjat nomi
Республикада паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чоралари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-02 20:57:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИХА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ

Республикада паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чоралари тўғрисида

Республикада паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳага замонавий илғор технологияларни жорий этиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва ички истеъмол бозорини паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда унинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Мағкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Паррандасаноат” уюшмаси ва “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки раисининг ўринбосари-“Паррандасаноат” уюшмаси раиси лавозимини жориш этиш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

2. “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки раисининг ўринбосари-“Паарандасаноат” уюшмаси раиси зиммасига паррандачилик хўжаликларини молиявий қуллаб-қувватлаш, соҳага хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб этиш, замонавий, илғор ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш ҳамда ҳалқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари юклатилсин.

3. “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкираисининг ўринбосари-“Паррандасаноат” уюшмаси раиси лавозимига номзод бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Т.Мирзаев, С.Р.Холмурадов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш Республикада паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чоралари тўғрисида23.06.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш02.07.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш17.07.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлаш Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш18.07.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 18.07.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari