Hujjat nomi
2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-04 19:28:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-19 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 149-сон қарори ижросини таъминлаш, давлат хариди учун сотиб олинадиган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги таъминлаш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақини биринчи босқичда - 700 сўм, иккинчи босқичда - 800 сўм қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ;

машинада терилган пахта хомашёсининг 1 тоннаси учун 350 000 сўмдан хизмат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари пахта йиғим-теримини механизация даражасини ошириш, пахта териш машиналаридан кенг кўламда фойдаланишни рағбатлантириш ва пахта етиштирувчи хўжаликларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қўлда ва машинада терилган пахта хом ашёсини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган пахта хом ашёсини навлари ва синфлари бўйича давлат томонидан кафолатланган ўртача нархларда харид қилинишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишда меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини ва пахта хом ашёсини машинада териш нархномасини бир ҳафта муддатда пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналарга етказилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти, «Агробанк» АТБ ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, уни ташишда ва тайёрлашда қатнашаётган ходимларга иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.

Бунда, пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалда топширилган пахта хом ашёси учун теримчиларга терим пулларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда эса - ҳар куни тўлашни ташкил этсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари пахта йиғим-теримида қатнашаётган теримчиларга меҳнат ҳақларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкалари бўйича ўз вақтида тўланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

6. Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти пахта йиғим-терими мавсумида ташкил этиладиган теримчилар отрядлари раҳбарларини пахта тозалаш корхоналари билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга қабул қилсин.

7. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига - «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ташкилотларига теримчилар отрядлари раҳбарларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш учун талаб этиладиган кредит маблағларини Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган фоизларда ажратиш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзпахтасаноа» акциядорлик жамияти билан биргаликда 2018 йил ҳосили пахта толаси учун улгуржи нархлар прейскурантини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда пахта тозалаш корхоналарининг теримчилар отрядлари раҳбарлари иш ҳақини тўлаш бўйича харажатларини назарда тутсин.

9. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти Жамғарма билан биргаликда топширилган пахта хом ашёси учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан жорий йилнинг 31 декабрига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.

10. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсий масъулият “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти раиси А.Мақсудов зиммасига юклансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Юсупов ва “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти раиси А.Мақсудов зиммаларига юклансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси25.06.18 йҚишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, қарор лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш04.07.18 йҚишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили бошқармаси, Юридик бошқармаси
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилиш Ягона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 04.07.18 й 19.07.18 йҚишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда қарор лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш20.07.18 йҚишлоқ хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 01.08.18 йҚишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили бошқармаси
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari