Hujjat nomi
“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги Низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-05 20:53:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-20 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг

буйруғи

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги Низомни ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори)»ги ҳамда2018 йил 28 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 149-сон қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 37-сон буйруғи билан тасдиқланган ““Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низом” (рўйхат рақами 2903, 2017 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,30 (790) -сон, 752-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Агробанк» АТБ, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининиг буйруғи лойиҳаси07.06.2018 й.Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ишлаб чиқаришнингг иқтисодий таҳлили бошқармаси, Қишлоқ хўжалигида инфратузил-мани ривожлантириш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш05.07.2018 й.Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ишлаб чиқаришнингг иқтисодий таҳлили бошқармаси, Юридик бошқарма
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 21.07.2018 й.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari