Hujjat nomi
Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш қўшимча чоралари ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча манбалари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi geologiya va mineral resurslar Davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-10 19:36:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-25 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни

таъминлаш қўшимча чоралари ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча манбалари тўғрисида

Бугунги кунда мамлакатда минерал хом ашё ресурсларидан фойдаланишга инвестицияларни жалб этишга, табиий қазилма бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолати табиий қазилма бойликларидан тартибли равишда фойдаланиш ҳамда давлат бюджетига ундириладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ундирилишига тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар борлигидан далолат бермоқда. Хусусан:

биринчидан, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) маҳсулотлар миқдорининг ҳисоботларда камайтириб кўрсатиш ҳолатлари аниқланмоқда;

иккинчидан, республика бўйича табиий қазилма бойликларини қазиб олувчи корхоналар рўйхати ва улар томонидан қазиб олинган фойдали қазилмалар заҳиралари ҳажмининг ягона интеграциялашган идоралараро электрон базаси мавжуд эмас;

учинчидан, маҳсулотларни қазиб олишда (ажратиб олишда) таннарх миқдори ҳамда қазиб олинган (ажратиб олинган) маҳсулотларни сотишда нархлар ихтиёрий белгиланмоқда, бу эса солиқ суммаларини тўлиқ ҳисобланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3302-сон “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳамда табиий қазилма бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ва уларнинг ҳаққоний ҳисобини юритишни таъминлаш, пировард натижада Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
29 июлдаги 206-сон “Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар заҳираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар маркшейдерлик ўлчовлари асосида тайёрланиши ва тақдим этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ:

барча ер қаъридан фойдаланувчилар йилда бир марта мажбурий ташқи маркшейдерлик текширувидан ўтадилар;

солиққа тортиш мақсадида солиқ солиш базаси норуда фойдали қазилмалар қийматининг қатъий белгиланган нархларидан кам бўлмаган суммадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан мажбурий ташқи маркшейдерлик текширувидан ўтиш тартибини;

мажбурий ташқи маркшейдерлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартибини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ўзбекистон товар хом ашё биржаси норуда фойдали қазилмалар қийматининг қатъий нархларини белгилашга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

5. Норуда фойдали қазилмалар қийматининг қатъий нархларини белгилаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон товар хом ашё биржаси ҳар йили 15 январга қадар норуда фойдали қазилмаларнинг қатъий нархлари белгиланишини, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларга етказилиши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) маҳсулотлар ҳажмининг тақдим этилган ҳисоботлардаги ҳажмига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, мониторинг жойларга чиққан ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида, қазиб олинган (ажратиб олинган) маҳсулотлар ҳажмини аниқлаш ҳамда маълумотнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар барча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмларини маркшейдерлик ўлчовини қўллаган ҳолда ялпи хатловдан ўтказсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига 2018 йилги минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмларини маркшейдерлик ўлчовини қўллаган ҳолда ялпи хатловдан ўтказиш учун қўшимча маблағ ажратилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ер қаъридан қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг хўжалик юритувчи субъектлар кесимида электрон базаси яратилиб, босқичма-босқич 2020 йил 1 январга қадар Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасига боғланишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қазиб олинган норуда фойдали қазилмаларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда солиқларнинг тўғри ҳисобланиши, ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

10. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда қабул қилинган идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Респуликаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

А. Арипов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari