Hujjat nomi
Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-11 14:54:18
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-26 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шаҳсларга қўйиладиган талаблар

1.Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя қилиш.

2.Нодавлат олий таълим муассасаси ва нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда – нодавлат олий таълим ташкилотлари деб юритилади) бошқаруви ва ўқув биноларидан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги.

3.Ёнғин хавфсизлиги ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари.

4.Умумий ўқув аудиториялари (синфлар), ўқув - техник воситалар билан жиҳозланган ўқув хоналари, умумназарий ва умумтаълим фанлари бўйича лаборатория хоналари, техник ва махсус лаборатория хоналари, компьютер заллари (синфлари), чет тили дарслари учун лингафон кабинетлари, алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллари, курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишларини бажариш заллари, ахборот ресурс маркази (кутубхона), спорт заллари ва майдонлари, мажлислар заллари, ректорат, факультет, кафедра, ўқув ва ёрдамчи бўлимлар ва ҳ.к. жойларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши (ИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительныенормы Высшие учебные заведения”).

5.Хизмат кўрсатиш ва турар жой майдонлари: овқатланиш жойлари (ошхона, буфет ва ҳ.к.), тиббий хизмат кўрсатиш жойлари, талабалар турар жойларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши (ИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительные нормы Высшие учебные заведения”).

6.Таълим дастурларини тўлиқ амалга ошириш учун муассаса бинолари, аудитория, ўқув ва лаборатория хоналари (Удельные показатели нормируемой (рабочей) и общей площади ВУЗов на основании ВСН 51-86, согласно КМК 2.08.02-96 РУз и КМК 2.08.01-94 РУз.) ҳамда уларнинг замонавий талабларга мос ахборот коммуникация технологиялари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари, лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланганлиги.

7.Ахборот - ресурс маркази (ахборот ресурс маркази) фондининг белгиланган меъёрлар бўйича талабалар сонига мос равишда керакли ўқув, ўқув-услубий ва илмий адабиётлар билан таъминланганлиги. Бундан ташқари соҳа бўйича илмий-оммабоп нашрлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларига обуна бўлганлиги.

8.Нодавлат олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг илмий педагогик салоҳияти камида республика бўйича олий таълим муассасаларидаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлмаслиги.

9.Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролик осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка раҳна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик.

10.Нодавлат олий таълим ташкилоти ташкилий тузилмасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва устави(низоми)га мувофиқ шакллантирилганлиги.

11.Нодавлат олий таълим ташкилоти битирувчиларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат бериш.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Nazarov Shoxruz Normöminovich 2018-07-12 23:30:45

Kòpchilik Universitetlar bu talablarni 50 foiziga javob bermaydiku ahir ! Iloji bòlsa bir yònalish uchun shaxsiy OTM hamda kollej tashkil etish haqida ham òylab kòrilar !!! Oldin shaxsiy maktab keyin kollej va undan sòng OTM ochish kerak !

Ishimmetov Gayrat Pulatbayevich 2018-07-17 18:31:51

таълим муассасасининг илмий, илмий-ўқув, ўқув-методик ва методологик қўлланмаларини тасдиқлаш давлат (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, ДТМ ёки ФАнинг тегишли институтлари) томонидан амалга оширилиши, аттестация ва акредитациядан ўтказилиши мақсадга мувофиқ.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисидаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш1 ой Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari