Hujjat nomi
Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-12 15:12:56
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўн кун муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда тасдиқланишини, Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 90-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ___________________ ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил __ ____даги ____-сон қарорига
1-илова

Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) Давлат хизматлари марказлари орқали адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга махсус штамп “Apostille” (бундан буён матнда апостиль деб юритилади) қўйиш бўйича давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш ушбу Регламентга асосан амалга оширилади.

1-боб. Умумий қоидалар

1.Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

2.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб юритилади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

3.Апостиль:

чет элда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга;

тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга;

паспортга, ҳарбий билетга қўйилмайди.

4.Апостиль қўйиш масалалари бўйича маслаҳатлар ваколатли орган томонидан берилади.

5.Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

6.Ариза берувчи давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади.

7.Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага қўйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;

хорижий давлат – хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенциянинг (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат.

Расмий ҳужжатлар апостиль қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхаларда қабул қилинади.

8.Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар сканерланади ва 10 дақиқа ичида идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими орқали ваколатли органга юборилади. Тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаси шу куннинг ўзида Давлат хизматлари маркази ходими томонидан (курьер ёки буюртма хатлар орқали) ваколатли органга юборилади.

9.Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ходими томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

10.Давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг
20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Тўлов ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

25 фоизи – ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

11.Ариза берувчида ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, ариза берувчи томонидан ушбу Регламентнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганлиги, расмий ҳужжатларда тегишли реквизитларнинг (тартиб рақами, сана, имзо, муҳр) ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаганлиги ва давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

12.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.

13.Ваколатли орган апостиль қўйишни Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори билан тасдиқланган Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомга асосан амалга оширади ва натижаси бўйича апостиль қўйиш тўғрисида ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисида 5 иш куни ичида қарор қабул қилади.

Апостиль қўйиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган ходими тақдим этилган расмий ҳужжатларга апостиль қўяди.

14.Апостиль қўйишга рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

агар расмий ҳужжатдаги мансабдор шахснинг имзоси ва (ёки) муҳр босма изи ваколатли органдаги намунага мувофиқ бўлмаса;

агар расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади.

Апостиль қўйишни рад этиш ёзма хат шаклда амалга оширилади.

15.Ваколатли орган апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хатни тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга Давлат хизматлари марказига (курьер ёки буюртма хатлар орқали) юборади ва Марказни бу ҳақида идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими орқали хабардор қилади.

16.Давлат хизматлари маркази апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хат тушганидан сўнг 1 соат мобайнида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

17.Давлат хизматлари маркази ходими Апостилни рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзувни киритган ҳолда апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хатни тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчига беради. Бунда ариза берувчи томонидан унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилади.

3-боб. Якуний қоидалар

18.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

19.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

20.Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

21.Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий

ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини

кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-илова

Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Апостиль қўйиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Сўровномани тўлдириб барча ҳужжатларни сканерлаш ва идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими орқали юбориш;

2. Ҳужжатларнинг асл нусхасини ваколатли органга юбориш.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида

2. Шу куннинг ўзида

3-босқич

Ваколатли орган

1.Апостиль қўйиш тўғрисида ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2.Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хатни тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга Давлат хизматлари марказига юбориш.

3 иш куни ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хат тушганидан сўнг ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

2. Апостилни рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзувни киритган ҳолда апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хатни тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчига бериш.

1. 1 соат мобайнида

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий

ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини

кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга

апостиль қўйиш тўғрисида

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи – жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Фамилия:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Туғилган санаси:

5. Доимий ёки вақтинча яшаш манзили:

6. Паспорт серияси ва рақами:

7. Шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг номи ва реквизитлари

8. Апостиль тақдим этиладиган мамлакат:

9. Апостиль тўлдириладиган тил:

9.1. Ўзбек тилида:

9.2. Ингилиз тилида:

10. Электрон почта манзили:

11. Телефон рақами:

Ариза берувчи – юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:

2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. Почта манзили:

4. Электрон почта манзили:

5. Телефон рақами:

6. СТИР:

7. Апостиль тақдим этиладиган мамлакат:

8. Апостиль тўлдириладиган тил:

8.1. Ўзбек тилида:

8.2. Ингилиз тилида:

9. Ҳужжатларни тақдим этишга вакил қилинган шахс:

9.1. Фамилия:

9.2. Исми:

9.3. Отасининг исми:

9.4. Туғилган санаси:

10. Паспорт серияси ва рақами:

11. Шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг номи ва реквизитлари

Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

1.

2.

Ушбу билан апостилнинг амал қилиши фақат хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчилари бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конвенцияга қўшилишини эътироф этадиган мамлакатларга татбиқ этилишидан хабардор эканлигимни тасдиқлайман.

Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил ___ ______даги ___-сон
қарорига
2-илова

Вазирлар Маҳкамасининг “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига”;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Олий судига”;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 1-илова қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:

“21. Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича апостиль қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Давлат хизматлари марказлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ҳужжат муҳокамасини ўтказишҲужжат муҳокамасини ўтказиш12.07.2018-27.07.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari