Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартиботини соддалаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-12 15:40:55
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартиботини соддалаштириш тўғрисида

Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга оширишда фуқароларга янада қулайликлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартиботини соддалаштириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари – тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди – судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш ваколатига эга бўлган органлар этиб белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 июлдаги ПҚ–1566-сон “Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари – тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга”;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди – судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга”;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига – таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга”.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Конвенциядепозитарийси – Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигига апостиль қўйиш ваколатига эга бўлган органлар ҳақида билдиришнома йўлласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларнинг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

Ш. Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ҳужжат муҳокамасини ўтказишҲужжат муҳокамасини ўтказиш 12.07.2018-27.07.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari