Hujjat nomi
Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-12 15:51:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

ўн кун муддатда – давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ҳудудий бўлинмаларнинг ЯИДХПга уланишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари
ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ___________________, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил __ ____даги

____-сон қарорига
1-илова

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) Давлат хизматлари марказлари орқали муқаддам судланганлиги, жиноий жавобгарликка тортилганлиги, реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1.Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқалиЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаларининг Ахборот маркази (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

2.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

3.Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

4.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

5.Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаатида ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.

6.Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

7.Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

8.Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

9.Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

20 фоизи – ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

10.Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

11.Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

12.Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

13.Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 1 иш соати ичида, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази, маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.

3-боб. Якуний қоидалар

14.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

15.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

16.Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17.Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича

давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1-илова

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1.Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.

2.ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ЭРИ билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юбориш.

1 иш соати ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда маълумотномани унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига бериш.

1. 10 дақиқа ичида

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

__________________

(рақами)

Судланганлик ҳақида маълумотнома олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади):

2. Исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади):

3. Отасинингисми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади):

4. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):

5. Туғилган санаси:

6. Туғилган жойи:

7. Яшаш манзили:

8. Электрон манзили ва телефон рақами:

II. Илова қилинадиган ҳужжат (агаручинчи шахслар манфаатида ҳаракат қилинаётган бўлса):

нотариал тасдиқланган ишончнома:

Ариза берувчининг

электрон рақамли имзоси

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил __ ____даги

____-сон қарорига
2-илова

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича

давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) Давлат хизматлари марказлари орқали манзил-маълумот ахборотларини (доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот) тақдим этиш бўйича давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1.Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқалиҚорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қошидаги Манзил-маълумот бюролари (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

2.Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.

3.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4.Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5.Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6.Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

7.Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

8.Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

9.Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

10.Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

20 фоизи – ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

11.Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

12.Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

13.Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

14.Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 1 иш соати ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган манзил-маълумот ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

15.Давлат хизматлари маркази, манзил-маълумот ахборот келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга манзил-маълумот ахборотни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.

3-боб. Якуний қоидалар

16.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

17.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

18.Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

19.Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича

давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламенти

1-илова

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1.Манзил-маълумот ахборотларини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.

2.ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган манзил-маълумот ахборотларини расмийлаштиради ҳамда уни ЭРИ билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юбориш.

1 иш соати ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Манзил-маълумот ахборотлари келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда манзил-маълумот ахборотни унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига бериш.

1. 10 дақиқа ичида

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

__________________

(рақам)

Манзил-маълумот ахборотларини олишучун

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Туғилган санаси:

5. ЖШШИР:

6. Яшаш манзили:

7. Телефон рақами:

8. Электрон манзили:

9. Манзил-маълумотлар бюросининг номи:

Ариза берувчининг

электрон рақамли имзоси

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ҳужжат муҳокамасини ўтказишҲужжат муҳокамасини ўтказиш 12.07.2018-27.07.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari