Hujjat nomi
Давлат солиқ хизмати органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-07-12 16:08:41
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-07-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат солиқ хизмати органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

ўн кун муддатда – давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ҳудудий бўлинмаларнинг ЯИДХПга уланишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

8. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил __ ____даги

____-сон қарорига

1-илова

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини

бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

Мазкур Регламент жисмоний шахсларни (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) Давлат хизматлари марказлари орқалидавлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1.Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.

2.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади)мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

3.Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

4.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

5.Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

6.Сўровнома тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани чоп этади ва ариза берувчига беради. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси билан тасдиқлайди. Сўровномага ариза берувчининг паспорт нусхаси илова қилинади.

7.Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

8.Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

20 фоизи – ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

9.Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши ва давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10.Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

11.Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг, паспорт нусхаси илова қилиниб, Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда 10 дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12.Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 1 иш соати ичида
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақида гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

13.Давлат хизматлари маркази, гувоҳнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга гувоҳномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.

3-боб. Якуний қоидалар

14.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

15.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

16.Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17.Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати

органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг

идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматини

кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-илова

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. СТИР бериш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.

2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровнома шаклини тўлдириб ваколатли органга юбориш.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

Гувоҳномани расмийлаштириш ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юбориш.

1 иш соати ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда маълумотномани унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига бериш.

1. 10 дақиқа ичида

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати

органларида ҳисобга қўйиш,уларга солиқ тўловчининг

идентификация рақамини бериш бўйича давлат

хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида

ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини олиш учун

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Доимий яшаш жойи (ҳудуд номи*):

1.1. Доимий яшаш туман/шаҳар номи*:

2. Фамилия*:

3. Исми*:

4. Отасининг исми:

5. Туғилган сана*:

6. Доимий яшаш манзили*:

7. Паспорт серияси*:

8. Паспорт рақами*:

9. Электрон почта манзили:

10. Телефон рақами*:

* - кўрсатилиши шарт бўлган маълумотлар.

Паспорт нусхаси илова қилинмоқда.

Ушбу сўровномада маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини тасдиқлайман.

________________________

Ариза берувчининг имзоси

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил __ ____даги

____-сон қарорига

2-илова

Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) Давлат хизматлари марказлари орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1.Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

2.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади)мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

3.Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

4.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

5.Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

6.Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

7.Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

8.Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг
10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

9.Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

20 фоизи – ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

10.Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

11.Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

12.Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

13.Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 1 иш соати ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

14.Давлат хизматлари маркази, маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.

3-боб. Якуний қоидалар

15.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

16.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

17.Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

18.Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан

солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома

бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1-илова

Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1.Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.

2.ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштириш ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юбориш.

1 иш соати ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда маълумотномани унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига бериш.

1. 10 дақиқа ичида

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги

ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот

1. Доимий яшаш жойи (ҳудуд номи*):

1.1. Туман/шаҳар номи*:

2. Фамилияси*:

3. Исми*:

4. Отасининг исми:

5. СТИР*:

6. Солиқ объектининг кадастр рақамлари (мавжуд бўлганда):

6.1.

6.2.

6.3.

...

7. Телефон рақами*:

8. Электрон почта манзили:

9. Маълумотнома тақдим этиш жойи*:

* - тақдим этилиши шарт бўлган маълумотлар.

Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда менга тегишли барча солиқ объектларининг кадастр рақамлари тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.

Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________ даги

___-сон қарорига

3-илова

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Давлат хизматлари марказлари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади”.

2. 18-банддаги “яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида” деган сўзлар “Давлат хизматлари марказлари орқали” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 19-банддан “унинг томонидан яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида тўлдирилган рўйхатдан ўтказиш солиқ шакли асосида Давлат солиқ қўмитасида” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. 23-банддаги “солиқ органларига” деган сўзлар “Давлат хизматлари марказларига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилишҲужжат лойиҳаси муҳокама қилиш12.07.2018-27.07.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari