Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati Buloqboshi tuman hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Buloqboshi tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-09-30 10:03:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БУЛОҚБОШИ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

“____” __________ 2015 йил №_____К Булоқбоши туман

Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда

қийналаётган шахслар ишга жойлаштириш учун иш

ўринларини банд қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Олий мажлис Ахборотномаси,1998 йил,5-6-сон, 97-модда;Ўзбекистон республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013й.41-сон 543-модда)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами ,2008 й.34-сон 333-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддалари (Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й.9-сон. 320-модда) га асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Булоқбоши тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказининг 2015 йил 15 сентябрдаги № 368 -сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги ижтимой муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва банд этилган иш жойларини назорат қилиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ, ижтимой муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишга қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қуйиш 2-иловада кўрсатилган тумандаги корхона муассаса ва ташкилотларда ишлаётган жами ишчи ходимлар сонини 7 фоизигача 180 та миқдорида белгилансин.

Жумладан;

ногиронлар учун - 6 нафар;

ўрта махсус касб хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун - 180 нафар;

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналари учун - 26 нафар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун - 11 нафар;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - 7 нафар;

ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари учун - 3 нафар;

пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар учун - 6 нафар.

“Одам савдоси”дан жабрланганлар учун - 2 та

4.Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига;

Ижтимоий муҳофазага мухтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун ажратилган иш жойларида санитария-гигиена нормалари ва ҳодимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажарилишини таъминлайдиган меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат қонунчилиги бўйича қисқартирилган иш соатлари ва қўшимча меҳнат таътилларини ташкил қилиш;

ижтимоий муҳофазага мухтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин.

5.Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М.Юлчиев)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларга банд қилиб қўйилиши лозим бўлган иш ўринлари сони юзасидан туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

6.Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М.Юлчиев), туман тиббиёт бирлашмаси (С.Исаев) ҳамда туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази (И.Сувқораев) ларга тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари томонидан ижтимоий муҳофазага мухтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш жойларининг меҳнат шароитларига мос келиши устидан назорат олиб бориш вазифаси юклатилсин.

7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 6 ноябрдаги494-К сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қapop “Булоқбоши” газетаси таҳририяти (А.Ғозиев)га мазкур қарорни газета саҳифаларида эълон қилиш тавсия этилсин ва 2016 йил 1 январидан бошлаб кучга киритилсин ҳамда туман ҳокимилигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қapop бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Тўрабоев ва туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази директори М.Юлчиевлар зиммаларига юклатилсин.

Булоқбоши тумани

ҳокими: Д.Махсудов

2

Булоқбоши тумани ҳокимининг

2015 йил ______________ № ___-К

сонли қарорига 1-илова

Ижимоий химояга мухтож ва иш топишда Қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва банд этилган иш жойларини назорат қилиш бўйича туман комиссиясининг

Т А Р К И Б И

1. И.Турабоев Туман ҳокими ўринбосари

2. М.Юлчиев Туман Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази директори

А Ъ З О Л А Р И

1. МФЙ раислари Худудлар бўйича

2. Х.Қўзибоев Туман Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази директори ўринбосари

3. М.Сотволдиева Туман Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази ДМҲ инспектори

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari