Hujjat nomi
Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш максадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш туғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Chortoq tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Chortoq tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-08 14:23:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-23 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Махаллий давлат хокимяти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 й., 9-сон,320-модда) 6,25-моддалари,”Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,2002 й., 4-5-сон,72-модда) 11-моддаси,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика ахоли пунктларида санитария жихатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 й, 49-сон, 632-модда) асосан, туман худидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплам, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш хамда туман худудида санитария холатни яхшилаш

мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Чортоқ туман худудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш

бўйича 2015 йилнинг 1 ноябридан бошлаб қуйидаги тарифлар белгилансин:

ахолига 1 кишига 1 ойга 1300 сўм;

бюджет тизимидаги ташкилот,муассасаларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 21500 сўм;

хўжалик хисобидаги ташкилотларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 21500 сўм;

2. Ахоли пунктлари худудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Чортоқ туман Ободонлаштириш бошқармаси (С.Мирзабоев)га:

бир ой муддатда тумандаги махалла фуқаролар йиғинлари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар хужалик фаолиятини юритаётган субъектлар билан ихтиёрийлик асосида шартномалар тузиш хамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

ахоли пунктлари худудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали асосида амалга ошириш топширилсин.

4. Туман худудида жойлашган барча махалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мулкчлик шаклидан қатъий назар ташкилот ,корхона рахбарлари 15 кун муддат ичида ахоли хонадонларидан, ташкилот,корхона худудидан хосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси билан ихтиёрийлик асосида шартнома тузилишини,шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида хисоб-килоб қилиб борилишини таъминласинлар.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Ғайбуллаев),туман хокимлигининг молия бўлими (И.Саттаров), туман давлат санитария-эпидамология маркази (А.Қўзиев), туман Табиатни мухофаза қилиш инспекцияси (Р.Ёдгоралиев) Чортоқ туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тумандаги барча МФЙлар хамда ташкилот, корхоналар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни тузишда кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида хисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсинлар.

6. Барча тижорат банклар рахбарларига банк мижозларидан қаттиқ маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида хисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.

7. Туман ҳокимлигининг молия бўлими (И.Саттаров), туман маҳаллий бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасалар 2015 йил харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таьминлансин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эьлон қилинган кундан эьтиборан кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Мажидов зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari