Hujjat nomi
Туманнинг аҳоли пунктлари ҳудудларидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича хизмат тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati To'raqo'rg'on tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati To'raqo'rg'on tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-08 18:08:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-23 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудида санитария ҳолатни яхшилаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тўрақўрғон туман ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича хар йилнинг январ ойидан бошлаб қуйидаги тарифлар белгилансин:

аҳолига 1 кишига 1 ойга таъриф бўйича белгиланган 1 300 сўм;

бюджет тизимидаги ташкилот, муассасаларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун таъриф бўйича белгиланган 21 500 сўм;

хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун таъриф бўйича белгиланган 21 500 сўм.

2. Аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тўрақўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси (О.Расулов)га:

бир ой муддатда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари
ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар билан иҳтиёрийлик асосида шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали асосида амалга ошириш топширилсин.

4. Туман ҳудудида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, корхона раҳбарлари 15 кун муддат ичида аҳоли хонадонларидан, ташкилот, корхона ҳудудидан ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси билан иҳтиёрийлик асосида шартнома тузилишини, шунингдек, кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (Д.Жамалов), туман ҳокимлигининг молия бўлими (З.Жўрабоев), туман давлат санитария-эпидемиология маркази (А.Худайберганов), туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (И.Мадрахимов) Тўрақўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тумандаги барча МФЙлар ҳамда ташкилот, корхоналар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни тузишда, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсинлар.

6. Барча тижорат банклар раҳбарларига банк мижозларидан қаттиқ маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.

7. Туман ҳокимлигининг молия бўлими (З.Жўрабоев) туман маҳаллий бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасаларга хар йил бошида тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari