Hujjat nomi
Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Namangan tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Namangan tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-09 14:11:43
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-24 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,

49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудида санитария ҳолатни яхшилаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Наманган туман ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича 2015 йилнинг 2 Октябрдан бошлаб қуйидаги таърифлар белгилансин:

аҳолига 1 кишига 1 ойга 1300 сўм;

Барча бюджет тизимидаги ташкилотлар муассасалар хамда ишлаб чикариш ташкилот ва корхоналар учун 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 22293 сўм белгилансин;

2. Наманган тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Наманган туман Ободонлаштириш бошқармаси (М.Мухиддинов)га:

бир ой муддатда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқаролар ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар билан ихтиёрийлик асосида шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали асосида амалга ошириш топширилсин.

4. Туман ҳудудида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, корхона раҳбарлари 15 кун муддат ичида аҳоли хонадонларидан, ташкилот, корхона ҳудудидан ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси билан ихтиёрийлик асосида шартнома тузилишини, шунингдек, кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (Ш.Ахмедов), туман ҳокимлигининг молия бўлими (О.Абдуллаев), туман давлат санитария-эпидемиология маркази (Э.Мўминов), туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (С.Шамсиддинов) Наманган туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тумандаги барча ШФЙ, ҚФЙ, МФЙларда яшовчи фуқаролар ҳамда ташкилот, корхоналар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни тузишда, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсинлар.

6. Барча тижорат банклар раҳбарларига банк мижозларидан қаттиқ маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.

7. Туман ҳокимлигининг молия бўлими (О.Абдуллаев) туман маҳаллий бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасаларнинг 2015 йил харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari