Hujjat nomi
Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Norin tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Norin tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-12 10:24:58
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-27 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,

49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудида санитария ҳолатни яхшилаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Норин туман ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб хизмат тарифлари 1-иловага асосан белгилансин.

2. Аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Норин туман Ободонлаштириш бошқармаси (М.Мирзаҳмедова)га:

бир ой муддатда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари
ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар билан иҳтиёрийлик асосида шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали асосида амалга ошириш топширилсин.

4. Туман ҳудудида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, корхона раҳбарлари 15 кун муддат ичида аҳоли хонадонларидан, ташкилот, корхона ҳудудидан ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси билан иҳтиёрийлик асосида шартнома тузилишини, шунингдек, кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (И.Саримсақов), туман ҳокимлигининг молия бўлими (Ж.Исаков), туман давлат санитария-эпидемиология маркази (Н.Холмирзаева), туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (М.Мирзаназаров) туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тумандаги барча МФЙлар ҳамда ташкилот, корхоналар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни тузишда, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсинлар.

6. Барча тижорат банклар раҳбарларига банк мижозларидан қаттиқ маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.

7. Туман ҳокимлигининг молия бўлими (Ж.Исаков) туман маҳаллий бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасаларни 2015 йил IV-чорак давлат бюджети харажатлари сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағлар бўйича қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

8. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari