Hujjat nomi
Ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-13 12:14:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-11-28 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар вилоят ҳудудида ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлари билан савдо фаолиятини ташкилэтишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.

2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:

Ёнилғи-мойлаш материаллари - автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материаллари ҳисобланади.

Дори-дармон воситалари - келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган бир ёки бир нечта дори моддалари (субстанциялар) ҳамда ёрдамчи моддалар асосида ҳосил қилинган, касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун қўллашга рухсат этилган воситалар.

Тиббий буюмлар -касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун тиббиётда қўлланиладиган буюмлар.

II. Ёнилғи-мойлаш материаллари

1.Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак (уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно). Лицензия олиш талаблари ва шартлари тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

2. Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш бўйича фаолият фақат қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

3. Ёнилғи-мойлаш материалларини жисмоний шахслар томонидан бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши;

ёнилғи-мойлаш материалларини Ҳукумат қарорлари билан белгиланган нархлардан юқори нархларда сотилиши қатъиян тақиқланади.

III. Дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар

1. Вилоят ҳудудида дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш билан шуғулланишга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган дорихона муассасаларига рухсат этилади.

Қайд этиб ўтилган дорихона муассасаларида дори-дармонларни сотишга фақат махсус фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат берилади.

2. Дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан дорихона муассасаларидан ташқарида бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши;

дори-дармон воситалари нархларига Ҳукумат қарорлари билан белгиланган устамалардан юқори устама белгилаган ҳолда сотилиши қатъиян тақиқланади.

3. Барча дорихона муассасалари қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мажбурий ассортиментдаги дори-дармонлар ва тиббий буюмларга мажбурий тартибда эга бўлишлари ва уларнинг эркин сотилишини таъминлашлари шарт.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан врачнинг рецептисиз беришга рухсат этилган дори-дармонлардан ташқари барча дори-дармонлар дорихоналардан фақат белгиланган шакллардаги рецептларга кўра берилади.

5. Врач рецептисиз бериладиган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар тайёр дори-дармон бериладиган витринага нархи кўрсатилган ҳолда қўйилади.

6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва ёхуд мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сотиш;

дорихона муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан мувофиқлик сертификатлари бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни қабул қилиб олиш;

қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сотиш тақиқланади.

IV. Ушбу қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик
тўғрисида

Ушбу қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 164-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari