Hujjat nomi
АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-15 11:20:17
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

«ЛОЙИҲА»

АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

2015 йил «___» сентябр №______ Манғит шахри

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини

2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил
5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда)нинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда)га мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2016 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Туманда банд қилиниши керак бўлган иш ўринлар сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликлар учун ишчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сонининг 106 одамни ташкил қиладиган 7,0 фойиз миқдорида, шу жумладан:

а) ногиронлар учун3,03% - 46 киши, уй мехнатига;

б) ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 0,86 % - 13 киши;

в) Бандликка кўмаклашиш туман марказларида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,33 % - 5 киши;

г) жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун
0,66 % -10 киши;

д) таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 1,25 % - 19 киши;

е) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,66 % - 10 киши

ж) ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун
0,21 % - 3 киши миқдорида, шу ҳисобдан мобилизациялик чақирув резервига киритилган шахслар 1 киши, ёш болали ишламайдиган аёллар
ва атрофдагилар учун ҳавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан касалланган шахслар учун 1 киши, одам савдоси буйича жабрланганлар учун 1 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. 2016 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам микдорини банд этиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар бошлиқларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2015 йил тугашидан 10 кун олдин, квота иш ўринлари жами миқдорининг камида 25 фойизини, 2016 йил 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган 75 фойизини ташкил этиш (ажратиш ёки банд этиб қўйиш) ҳақидаги яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд этиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар кўрсатилган маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

5. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар бошлиқларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва белгиланган тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд этиб қўйилиши) ушбу тоифа шахслар учун белгиланган иш ўринларининг ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таьминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таьминлансин.

6. Ушбу қарор бажарилиши таъминланмаган тақдирда корхона, ташкилот, муассаса, хўжаликларнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд этиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирган, ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкиллаштириш учун сарфлаган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинсин.

8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (А.Хужамуратов) ушбу қарорни тегишли корхона, муассаса, ташкилот ва хўжаликлар бошлиқларига етказсин ва бажарилишини назорат қилиш унинг зиммасига юклатилсин.

9. Амударё туман ҳокимининг 2014 йил 30 сентябрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун 2015 йилги иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш туғрисида”ги 612-сонли қарори 2015 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисод ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари М.Темирбаев зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор туман “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Амударё тумани

ҳокимининг биринчи ўринбосари: Б.Эрназаров

Амударё туман ҳокимининг

2015 йил «_____»________

_____-сон қарорига 1- илова

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби

Комиссия раиси:

Туман ҳокимининг

ўринбасари:

М.Темирбаев

Комиссия раиси ўринбосари:

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази

директори :

А.Хўжамуратов

Аъзолари:

Туман иқтисодиёт

бўлими бошлиғи:

А.Юсупов

Туман статистика

бўлими бошлиғи:

Х.Хайтимбетов

Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

Ш.Абдуллаев

Туман ички ишлар бўлими

бошлиғи, подполковник:

А.Орынбаев

Туман Ижтимоий кўникиш

маркази бошлиғи:

Ж.Давлетов

Туман ТМЭК раиси :

Г.Балышова

Ногиронлар жамияти раиси:

Н. Холбоева

Туман ТТБ нарколог врачи :

Б.Чоршамов

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси раиси:

О.Жуманов

Амударё тумани ҳудудидаги корхона ,ташкилот ва хўжаликларда 2016 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилиш бўйича иш ўрнининг энг кам миқдори .

Амударё тумани ҳокимининг 2015 йил "____"________ №______ қарорига 2- илова

Корхона,ташкилот хужалик номи

ишловчи сони

Белгиланган квота иш ўрни

ногиронлар

кўп болали ота-оналар

пенсия ёшига яқинлашганлар

жазо муддатини ўтаганлар

ўқув юртларини битирганлар

кўролли кучлардан бўшатилганлар

бошқа тоифадагилар

сафарбарликдан

одам савдоси

касал ва ёш болали

1

“Амударё тутунув”ОАЖ

69

5

2

1

1

1

2

"Ж.Илхом" МЧЖ

41

3

1

2

3

“Амударё ҚМ” МЧЖ 2 шк

42

3

1

2

4

"Нуруллаев Бунёдбек"ф.х.

41

3

1

1

1

5

"Арслан Мақсудов"ф.х.

41

3

1

1

1

6

"Гулмира Гулруҳ"ф.х.

53

4

2

1

1

7

"Полваниёзбек"ф.х.

40

3

1

1

1

8

"Хайтимбетов Султон"ф.х.

39

3

1

1

1

9

"Болтабаев Тиловбой"ф.х.

40

3

1

1

1

10

"Атажанов Рустам" ф.х.

41

3

1

1

1

11

"Музаффар Ешчанов ф"ф.х.

41

3

1

1

1

12

"Беҳруз Тулибаев "ф.х.

51

3

2

1

13

Каракалпок КМЧЖ (к.з.)

42

3

1

2

14

Камалов Ситбой"ф.х.

41

3

1

1

1

15

"Қумёп"ф.х.

39

3

1

1

1

16

"Матчанов Расул"ф.х.

51

3

2

1

17

Амударё пахта тозалаш заводи АЖ

291

20

10

2

1

5

1

1

18

"Оғабек Қурбанбаев "ф.х.

31

2

1

1

19

"Озодбаева Дурдона"

29

2

1

1

20

Қадамбой Пўлат ф.х.

20

1

1

21

"Пирназаров Тўрабой"ф.х.

41

3

1

1

1

22

"Рашид Эрметов"ф.х.

40

3

1

1

1

23

"Йўлдошбобо" ф.х.

30

2

1

1

24

Қараман ясха ф.х.

55

4

2

1

1

25

"Қорақалпоқ овул" ф.х.

31

2

1

1

26

"Хайтимбетов Бобомурат"ф.х.

42

3

1

1

1

27

Отажанов Ўразбой ф.х.

31

2

1

1

28

"Озод оға"ф.х.

50

3

2

1

29

“Шимолгазтаъминот”УК Манғит филиали

69

5

2

1

1

1

30

Амударёмаҳсуспудрат ДУК

42

3

1

2

жами

1514

106

46

13

5

10

19

10

1

1

1

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari