Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида Паркент тумани ҳокими қарори.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent viloyati hokimligi
Hujjat muallifiToshkent viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-15 15:26:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

2015 йил “____” __________ №_______Паркент ш.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда)17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтиомий химоя килиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 227-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2016 йил учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан 214 кишини ташкил этадиган 7% фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун - уч фоизи (6 киши);

ёлғиз ота, ёлгиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота оналар учун - 6 киши;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун - 182 киши;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - 11 киши;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - 3 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун - 3 киши;

одам савдосидан жабрланганлар ва бошқалар учун - 3 киши, шу жумладан кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 1 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамятли касалликлар билан оғриётган кишилар учун 1 киши, одам савдоси жабрдийдалари учун 1 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. 2015 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари 2016 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун банд қилиб қўйилиши лозим бўлган иш ўринларини 2016 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай иш жойларини умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилиши (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни қарор буйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларини кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофик белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойларини санитария гигения нормаларига ва ходим ўз мажбурятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдоридан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари хисобига қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7.Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М.Мирҳомидов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ва унинг бажарилиши юзасидан қатьий назоратни таъминласин.

8. Паркент туман ҳокимининг 2014 йил 18 декабрдаги 2074-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2015 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори бекор қилинсин.

9. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хожиев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ў.Алимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari