Hujjat nomi
2016 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuxoro viloyati Kogon tuman hokimligi
Hujjat muallifiBuxoro viloyati Kogon tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-16 15:58:31
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-31 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2016 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Когон туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 239 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун 5,4 фоиз (13 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 62,3фоиз (149 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 10,8 фоиз (26 киши);

ногиронлар учун 3,3 фоиз (8 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,8 фоиз (2 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун

3,7 фоиз (9 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 0,8 фоиз (2 киши);

ижтимоий муҳофазага мухтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 12,5 фоиз (30 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М.Мавлянов)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

6. Мазкур қарор “Когон ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Джунаитов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.С.Ҳамроев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari