Hujjat nomi
Вилоятда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-16 16:14:42
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-31 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Махаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6,25-моддалари, ”Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон,72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й, 49-сон, 632-модда) асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш хизматларини такомиллаштириш ҳамда вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудида санитария холатини яхшилаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ахад Исматов 2015-10-30 21:13:00
Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 194-сон қарорига 3-ИЛОВА "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда)
Qabul qilindi 2015-11-23 14:09:31
Таклифингиз учун раҳмат, у НҲҲ нинг сўнгги таҳририда инобатга олинади.

1. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш хизматлари бўйича 2015 йилнинг 1 ноябридан бошлаб тарифлар иловага мувофиқ белгилансин.

2. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:

бир ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик фаолиятини юритаётган субъектлар билан шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

хизмат кўрсатилаётган ҳудудлардаги аҳоли сонини ва юридик ташкилотларни тўлиқ қамраб олиш ва шартномаларни тўлиқ тузилишини таъминлаш ҳамда шартномалар бўйича маблағларни ундириш чораларини кўриш;

аҳоли пунктлари худудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвалини қайта кўриб чиқиш ва ушбу режа-жадвали асосида чиқиндиларни ташишни амалга ошириш топширилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ахад Исматов 2015-10-30 21:26:47
"субъектлар" сузидан кейин : ", яъни мулк эгаси (юридик ва жисмоний шахслар)" сузни кушиб куйишингизни сураб коламан. Изох: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 3-иловасининг 8 банди.
Qabul qilindi 2015-11-23 14:11:12
Таклифингиз учун раҳмат, у НҲҲ нинг сўнгги таҳририда инобатга олинади.

3. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудида жойлашган барча мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилот, корхона раҳбарлари, ҳудудларидан ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармалари билан шартнома тузилишини, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.

4. Марказий банк вилоят бош бошқармаси (А. Дадабоев)га Ободонлаштириш бошқармалари томонидан хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва назоратчи (кассир)лар ўртасида 3 томонлама меҳнат шартномасини тузиш орқали ёлланма кассирни белгилаш ва аҳолидан нақд пул тўловларини йиғишни йўлга қўйишни таъминлаш, банк мижозларидан қаттиқ маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида хисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилсин.

5. Вилоят молия бошқармаси (Т. Юсупов)га маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланувчи ташкилот ва муассасалар харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таьминлаш юклатилсин.

6. Мазкур қарор расмий нашрда эьлон қилинган кундан эьтиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Т.Дадабаев ва Н.Хайиталиевлар зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari