Hujjat nomi
Вилоятда фаолият кўрсатаётган намунали тадбиркорларни қўллаб қуватлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-16 16:31:49
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-10-31 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоятда фаолият кўрсатаётган намунали тадбиркорларни

қўллаб қуватлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари, жорий йилнинг 8 июлида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган республика селектор йиғилишида берилган топшириқлар ва Бухоро вилоят ҳокимининг 2015 йил 9 июлдаги “Вилоятда ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш ҳамда давлат мулки объектларини тадбиркорларга бериш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 255-сонли қарори ижросини таъминлаш, вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш, уларни янада қўллаб қуватлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида “Намунали тадбиркор” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ташкилий қўмитаси таркиби 2-иловага мувофиқ;

Вилоят ташкилий қўмитасининг ҳудудлардаги Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича аъзолари таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ташкилий қўмитаси (Ҳ.Ғойиров)га:

ушбу Низомга асосан танловни ташкил этиш;

ўз аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи билан ғолиблар фаолиятини жойга чиқиб, ҳужжатларга асосан ўрганиш;

ҳудудларга бириктирилган вилоят Ташкилий қўмитаси аъзолари ҳудудий саралаш босқичлари якунлари юзасидан вилоят ҳокимига ёзма ахборот бериб бориш вазифалари юклатилсин.

3. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари танловнинг ҳудудлардаги ташкилий қўмиталари таркибини қарорлари билан тасдиқласин.

4. Танловнинг ҳудудий саралаш босқичлари ташкилий қўмиталари ишини бошқариш учун вилоят босқичи ташкилий қўмитасига вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) саралаш босқичлари ташкилий қўмиталарига туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари ўринбосарлари бошчилик қилиши белгилаб қўйилсин.

5. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарларига “Намунали тадбиркор” мақомини тасдиқловчи гувоҳномага эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг мазкур Низомнинг 10.6-бандида белгиланган ҳуқуқларини сўзсиз таъминлаш топширилсин.

6. Вилоят телерадиокомпанияси (Б.Сайидов), “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти (А.Халилов)га вилоятда “Намунали тадбиркор” танловини боришини ёритиб бориш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг buxoro.uz ҳамда Ўзбекистон Савдо – саноат Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқарманинг buxssp.uz расмий веб-сайтларига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Бухоро вилояти ҳокими __________ М.Эсанов

Вилоят ҳокимининг 2015 йил ___даги____- сонли қарорига 1-илова

Вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида

“Намунали тадбиркор” танловини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги Низом

I.Умумий қоидалар

1.1.Ушбу Низом тадбиркорлар ўртасида ўтказиладиган “Намунали тадбиркор” танлови (кейинги ўринларда “танлов”)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

1.2.Танловда йилнинг чорак якунларига кўра илғор натижаларга эришаётган, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, вилоят иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, сиёсий етук ҳамда маънавий-маданий бой тадбиркорлик субъектлари иштирок этади.

II.Танловнинг мақсади

2.1.Танловнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш;

тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш;

тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш;

тадбиркорлар ўртасида хўжалик алоқаларини кенгайтиришга ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш;

тадбиркорлик фаолиятида корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишга кўмаклашиш.

III. Танлов ташкилий қўмитасининг ҳуқуқлари ва

асосий вазифалари

3.1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш ушбу қарор билан тасдиқланган вилоят ташкилий қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ташкилий қўмита танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни бошқаради.

3.3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси танловнинг ижрочи ташкилотчиси ҳисобланади.

3.4. Танловни ташкиллаштириш ва уни ўтказиш учун ҳомийлик қилишда корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

3.5. Вилоят ташкилий қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

танлов ғолиблари фаолиятини жойга чиқиб ўрганиш;

ўрганиш натижасида танлов ғолиби бўлган тадбиркорлик субъекти фаолияти ушбу Низомда белгиланган қоидаларга зид равишда баҳоланганлиги ёки тадбиркор томонидан ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, ҳудудий ташкилий қўмита ва ҳудудий ҳакамлар ҳайъати қарорларини бекор қилиш ва шу асосда вилоят ташкилий қўмитасининг тегишли қарорини қабул қилиш;

3.6. Ҳудудларга бириктирилган вилоят ташкилий қўмитаси аъзолари қуйидаги ваколатларга эга:

ҳудудий саралаш босқичларини ушбу Низомда белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш, таъминлаш (Низом талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасида ташкил этилган вилоят Ишчи штаби (+998 65 2215906, 2215373) орқали вилоят Ташкилий қўмита раиси ёки ўринбосарларини шу пайтнинг ўзидаёқ огоҳлантириш);

ҳудудий саралаш босқичида ушбу Низомда белгиланган қоидаларга риоя қилинмаганлиги аниқланса, уни бартараф этиш юзасидан расмий равишда ҳудуддаги ташкилий қўмита раисига ёки вилоят Ишчи штаби орқали вилоят Ташкилий қўмитасига ёзма тақдимнома киритиш;

танловда ғолибликни қўлга киритган тадбиркорлар тўғрисида фаолият йўналиши, Ташкилий қўмита томонидан ажратилган совғалар, ташаккурномалар ва келгуси режалари билан бирга уларнинг шу даражага етиб келишигача босиб ўтган фаолият йўлини ОАВда тўлиқ ёритилишини ташкиллаштириш;

Ҳудудларга бириктирилган вилоят Ташкилий қўмитаси аъзолари ҳудудий саралаш босқичлари якунлари юзасидан вилоят Ташкилий қўмитасига ёзма ахборот бериши лозим.

3.7. Ҳудудий ташкилий қўмиталар таркибига келишувга асосан манфаатдор идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банкларининг ҳудудий вакиллари, бозор инфратузилмаси ҳисобланган ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар киритилади.

3.8. Ҳудудлардаги ташкилий қўмиталар вилоят ташкилий қўмитасига ҳисобот беради.

3.9. Ташкилий қўмиталар танлов иштирокчилари ҳужжатларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш, очиқ овоз бериш, тегишли баённома расмийлаштириш орқали уларни баҳолаш мақсадида мутахассисларни тайинлайди.

3.10. Ташкилий қўмиталар танлов бошланишига қадар 10 кун давомида танлов талаблари ва қоидалари юзасидан кенг тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боради.

3.11. Ташкилий қўмиталар танловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритишга масъулдир.

3.12. Ташкилий қўмита аъзолари танловнинг туман (шаҳар) саралаш ҳамда вилоят босқичларининг бошланишидан 5-6 кун олдин танлов қатнашчиларининг ҳужжатлари билан танишиш ва камчиликларни тузатиш ҳақида кўрсатма бериш ҳуқуқига эга.

3.13. “Намунали тадбиркор” танловининг ғолибларига қуйидагиларни амалга оширишда фаол бўлиш таклиф этилади:

Низом талабларига жавоб берадиган, ўз ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорларни кашф этиш, уларни танлов босқичларида иштирок этишига кўмаклашиш, улар орасида турли тушунтириш ишларини олиб бориш ва маслаҳат-тавсиялар бериш, танловга тайёрлаш.

танловда иштирок этиш тартиблари, имкониятлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот чиқишларини олиб бориш.

танловнинг ҳудудий саралаш ва вилоят босқичларида иштирокчилар учун ўз совға ёки маслаҳат-тавсиялари билан иштирок этиш, уларни рағбатлантириш, рухлантириш.

IV. Танловнинг босқичлари ва ўтказиш муддатлари

4.1. Танлов 2 босқичда ўтказилади:

туман (шаҳар) саралаш босқичи (кейинги ўринларда “1-босқич”);

вилоят босқичи (кейинги ўринларда “2-босқич”);

4.2. Туман саралаш босқичи ғолиблари вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

4.3. Танловни ўтказиш муддатлари:

туман (шаҳар) саралаш босқичлари – Ҳар чоракнинг охирги ойи 15 санасидан ой охирги санасига қадар;

вилоят босқичи – Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 1 санасидан

10 санасига қадар. Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15 санаси тантанали тақдирлаш маросими.

V. Танловнинг асосий йўналишлари ва номинациялари

5.1.Танлов бирта асосий йўналиш бўйича ўтказилади:

“Намунали тадбиркор”;

Ҳар бир танловда асосий йўналиш бўйича биринчи, иккинчи, учинчи ўринлар ғолиблари аниқланади.

VI. Танлов Ҳакамлар ҳайъати

6.1. Ташкилий қўмиталар “Намунали тадбиркор” йўналиши бўйича, туман (шаҳар) саралаш босқичларида 5 кишидан ҳамда вилоят босқичида 7 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва бош ҳакамни белгилайдилар ва тасдиқлайдилар. 5 кишидан иборат ҳакамлар гуруҳи ўзаро келишган ҳолда гуруҳидан бир кишини ҳакамлар ҳайъати раиси этиб белгилаб оладилар.

Танлов иштирокчилари фаолиятини баҳолашда объективлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ҳакамлар ҳайъати таркиби:

“Намунали тадбиркор” йўналиши бўйича бевосита мазкур йўналиш фаолиятига алоқадор идоралар расмий мурожаатига кўра тавсия этилган мутахассислардан;

маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудлардаги ташкилий қўмиталар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бозор инфратузилмаси ҳисобланган ташкилотлар вакилларидан ҳамда тадбиркорлардан шакллантирилади.

6.2. Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиси фаолиятини ушбу Низомнинг IX-бандида белгиланган тартибда баҳолайди.

“Намунали тадбиркор” йўналиши иштирокчилари фаолиятнинг сўнгги

2 йили учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар тадбиркордан қабул қилинмайди. Аксинча, туман(шаҳар) ҳокимлиги сўровига кўра тадбиркор жойлашган туман (шаҳар) солиқ органлари томонидан Ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади.

Ҳакамлар ҳайъати “Намунали тадбиркор” йўналишининг асосий ҳужжатларидан бири ҳисобланган корхонанинг сўнгги икки йиллик баланс ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳужжатлари Ташкилий қўмита таркибида бўлган Солиқ идоралари, ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари иштирокида алоҳида кўриб чиқади ва барча иштирокчилар кесимида баланс балларини алоҳида ҳужжатда расмийлаштириб якуний баённомага илова қилади.

6.3. Танловнинг вилоят босқичи ҳакамлар ҳайъатининг мажлиси баённомаси қарори асосида аниқланган танлов ғолибига “Намунали тадбиркор” тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

6.4. Ушбу гувоҳномаларни тайёрлаш, рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.

VII. Танловнинг иштирокчилари

7.1. Тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолиятига қараб белгиланган “Намунали тадбиркор” танловида тегишли тартибда рўйхатга олинган тадбиркорлар иштирок этади.

7.2. “Намунали тадбиркор” мақоми бўйича иштирокчи қуйидаги мезон талабларига жавоб бериши лозим:

мулкчилик шакли:

хусусий, жамоа ва қўшма корхоналар;

ташкилий-ҳуқуқий шакли:

масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона, оилавий корхона, якка тартибдаги тадбиркор;

иштирокчи танлов кунига қадар 18 ёшга тўлган;

фаолият тури классификацияси:

йирик корхона, кичик корхона ва микрофирма;

фаолият соҳаси:

чегараланмаган;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоси.

VIII. Танловда иштирок этиш учун топширилиши

лозим бўлган ҳужжатлар

8.1. Иштирокчиларнинг ҳужжатларини сифатли тайёрланиши юзасидан вилоят Ташкилий қўмитасидан ҳудудларга бириктирилган аъзолар билан бирга, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи шахсан масъул ҳисобланади.

8.2. Ҳудудий саралаш босқичлари ташкилий қўмиталари қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:

ҳудудий саралаш босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ маблағларни шакллантириш;

ҳудудий саралаш босқичларида “Намунали тадбиркор” мақомини олишга номзодлар ҳужжатларини қабул қилиб олиш ва рўйхатини шакллантириш;

ҳудудий саралаш босқичларини мазкур Низом талаблари асосида, юқори савияда ташкил этилиши ва ўтказилиши;

танловнинг вилоят босқичи иштирокчилари ҳужжатларининг ўз вақтида ва белгиланган тартиб, таркибда тайёрланиши, вилоят босқичи ишчи штабига туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари томонидан ҳар чоракнинг охирги ойи охирги санасига қадар топширилиши;

танловнинг ҳудудий саралаш босқичи иштирокчиларининг барча тегишли ҳужжатларини ҳудудий ташкилий қўмита қарори ҳамда ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаш мезонлари асосида берилган ҳулосасига асосан танловнинг вилоят босқичи ишчи штабига тақдим этилиши.

8.3. “Намунали тадбиркор” мақоми бўйича иштирок этиш учун номзодлар танлов бошланишига қадар камида 10 кун давомида танловнинг туман (шаҳар) саралаш босқичи ташкилий қўмитасига қуйида келтирилаётган ҳужжатларни айнан кетма-кетликда тақдим этади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлардан ташқари, иштирокчининг фаолият (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа) жараёнини акс эттирувчи видеоматериаллар илова қилинади ва ушбу маълумотлар тантанали тақдирлаш маросимида намойиш этилади.

1) “Намунали тадбиркор” мақоми бўйича

a) иштирокчи танловда иштирокига қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

танловда иштирок этиш учун ҳудудий саралаш босқичи ташкилий қўмитаси раисининг номига иширокчи томонидан имзоланган ариза (1-илова):

танлов иштирокчисининг махсус анкетаси (2-илова):

Иштирокчининг кадрлар бўлими раҳбари томонидан тасдиқланган, рангли фотомуратли, яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган маълумотнома-объективкаси;

иштирокчи паспорти нусҳаси;

танлов иштирокчисининг 4 дона (3,5х4,5) фотосурати (шунингдек, электрон шаклда);

иштирокчи корхонаси фаолияти тўғрисида қисқача ёзма статистик маълумотнома;

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаганлик тўғрисида солиқ идоралари томонидан тасдиқланган маълумотнома;

дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақида солиқ идоралари томонидан тасдиқланган маълумотнома;

фаолиятини акс этирувчи видео (10 дақиқадан кўп бўлмаган, 5 дақиқадан кам бўлмаган) ва рақамли фотоматериаллар (3-илова);

хизмат кўрсатувчи банкнинг тадбиркор тўғрисидаги тавсифномаси ва тадбиркорнинг кредит рейтинглари (4-илова);

корхонадаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳудудий касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан тасдиқланган маълумотнома.

сўнгги 3 йилда танлов иштирокчиси бўлган тадбиркорлик субъектида бахтсиз ҳодиса рўй берган ёки бермаганлиги юзасидан ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан тасдиқланган батафсил маълумотнома.

б) қуйидаги қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш иштирокчига қўшимча балл жамғаришга имкон беради:

2015 йил учун корхонанинг ривожланиш бизнес-режаси, шунингдек, (республика) вилоят миқёсида корхонанинг иш услуби, асл ғояларга эга ўтган йиллардаги бизнес-режалари;

ишлаб чиқаришни модернизациялаш натижасида эришилган (кутилаётган) муваффақиятлар тўғрисида маълумот (5-илова);

хорижий ҳамкорлар билан тузилган, амалга оширилган (амалга оширилаётган) шартномалар ва божхона юк декларациясини илова қилган ҳолда (6-илова) ташқи иқтисодий фаолият (маҳсулот ва хизматлар экспорт-импорти) тўғрисида маълумот;

умумэътироф қилинганлиги ва бренди (фирма номи, логотипи ва бошқалари) тўғрисида Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан тасдиқланган маълумотнома (7-илова);

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзолик тўғрисидаги шартнома ёки гувоҳнома, шунингдек, ўтган давр учун аъзолик бадаллари тўловини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

эришилган муваффақиятларни тасдиқловчи диплом, сертификат ва бошқа гувоҳномалар (хусусан, корхона ходим (мутахассис)ларини ўқитиш ёки қайта тайёрлаш бўйича сертификатлар) нусхалари;

қонун ҳужжатларига асосан ҳомийлик ишларини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари (8-илова);

корхона раҳбари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш Маркази ва статистика бўлими томонидан тасдиқланган ишчиларининг ёши кўрсатилган маълумотнома, унда коллеж битирувчилар ҳисобланган ишчилар алоҳида кўрсатиб ўтилиши лозим (9-илова).

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ҳайъат аъзоларининг вилоят босқичи ғолиблари тўғрисидаги маълумотига асосан “Намунали тадбиркор” китобчаси нашр этилади (10-илова).

Иштирокчиларнинг ҳужжатлари тегишли ташкилий қўмиталарнинг котибиятларида 6 (олти) ой давомида сақланади, сўнгра ўрнатилган тартибда архивга топширилади.

IX. Танлов иштирокчилари фаолиятини баҳолаш

Танловнинг ҳакамлар ҳайъат аъзолари тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар бўйича қуйидаги мезонлар асосида номзодлар фаолиятини ўрганади, тегишли билдиришнома (хулоса) (11-иловалар) тузади.

9.1“Намунали тадбиркор” мақоми бўйича баҳолаш мезонлари.

Энг юқори балл100 балл

№Баҳолаш мезонлариМезон бўйича энг юқори балБаҳолашга асос бўлувчи

ҳужжат ва омиллар

АСОСИЙ МЕЗОНЛАР БЎЙИЧА (40 балл, 40%)

а) Ишлаб чиқариш фаолияти:

9.1.1Корхона баланси; иштирокчи-корхонанинг молиявий барқарорлиги қуйидаги коэффициентларни ҳисоблаш орқали балансни таҳлил қилиш асосида аниқланади:

тўлов қобилияти коэффициенти (тқК);

Ўз маблағлари ва дебиторлик маблағларининг алоқадорлик коэффициенти (шдК);

молиявий мустақиллик коэффициенти (ммК);

Ўз айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти (атК)10 балл

(10%)ДСИ томонидан тасдиқланган:

фаолиятнинг сўнги 2 йили учун бухгалтерия баланси (1-шакл);

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);

қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботи (умумбелгиланган

солиқларни тўловчи корхоналар учун);

ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоботи (соддалаштирилган

тартибда солиқ тўловчилар учун)

6-илова.

Мазкур мезон бўйича баҳолаш Давлат солиқ қўмитаси

томонидан амалга оширилади.

(Маълумотларнинг ҳақиқийлигига тадбиркор жавобгар)

9.1.2Иш ҳақи, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан қарздорлик,

2 йил мобайнида дебитор ва кредитор қарзлар, шунингдек банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарзларнинг мавжудлиги10 балл

(10 %)

9.1.3Ташқи иқтисодий фаолият, экспортга мўлжаланган маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш, экспорт кўрсаткичлари (2014 ва 2015 йилларда экспорт ҳажми асосида)15 балл

(15 %)5-илова.

8-илова

9.1.4Корхона фаолиятига жорий қилинган инновацион технологиялар5 балл

(5%)(республика) вилоят миқёсида корхонага маълум мавқе келтирган, асл ғояларга эга ўтган йиллардаги бизнес-режалар.

б) Ижтимоий аҳамиятлилик:

9.1.5Умумэътироф этилганлиги, бренди (фирма номи, логотип ва бошқалар)нинг машҳурлиги5 балл

(5%)9-илова;

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг қарори

9.1.6Ҳомийлик ишлари5 балл

(5%)10-илова

9.1.7Ҳисобот даврида яратилган янги доимий иш ўринлари10 балл

(10%)

туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш Маркази

маълумотномаси 13-илова

9.1.8Ишчилар таркибида ёшларнинг улуши5 балл

(5%)Корхона раҳбари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш Маркази ва статистика бўлими томонидан тасдиқланган ишчиларининг ёши кўрсатилган ҳолатдаги маълумотнома

13-илова

ҚЎШИМЧА МЕЗОНЛАР БЎЙИЧА (35 балл, 35%)

г) Фаолллик ва реклама фаолияти даражаси

9.1.9Халқаро ва республика кўрик-танловлари, кўргазма ва ярмаркаларида иштироки10 балл

(10%)3.2-илова;

Иштирокини тасдиқловчи диплом ва сертификатлар нусхаси.

9.1.12Ахборот технологиялардан фойдаланиш, ўз интернет сайтига эгалиги, реклама маҳсулотлари (баннерлар, проспектлар, роликлар ва бошқалар)нинг жозибадорлиги ва ижро сифати5 балл

(5%)Веб-сайти, электрон почтаси мавжудлиги (веб-сайтининг

босма ёки демо шакли);

Электрон рақамли имзонинг мавжудлиги, солиқ ва молиявий

ҳисоботларни электрон тарзда топшираётганлиги тўғрисида

ДСИ маълумотномаси

д) Корпоративлилик:

9.1.13Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзолик20 балл

(20 %)Савдо саноат палатасига аъзолиги ва тўловларнинг амалга оширилганлиги тўғрисидаги ССП ҳудудий бошқармаси томонидан берилган маълумотнома ҳамда

аъзолик гувоҳномаси нусхаси

X. Танлов ғолибларини тақдирлаш

10.1. Танлов ғолибларини махсус гувоҳнома билан тақдирлаш учун қилинадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

10.2. “Намунали тадбиркор” танловининг вилоят босқичи тақдирлаш маросими ҳар чоракда вилоят ҳокимлигида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг чорак якунларига бағишланган йиғилиш белгиланган кунда бўлиб ўтади.

10.3. Танловнинг туман (шаҳар) саралаш босқичидан ўтган ва вилоят босқичида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъетлари вилоят ташкилий қўмитасининг махсус гувоҳномаси ва совринлари билан тақдирланади.

10.4. “Намунали тадбиркор” гувоҳномаси вилоят ҳокими ва ташкилий қўмита раиси томонидан имзоланади.

10.5. Танлов ғолиблари ўз фаолиятида “Намунали тадбиркор” мақомидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

10.6. Гувоҳномага эга бўлган танлов ғолиблари вилоятнинг энг фаол тадбиркорлик субъектлари рўйхатига киритилади ва асосий ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган қуйидаги эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлади:

халқаро кўрик-танловлар, кўргазмалар, ярмаркалар, ўқув (семинар)ларда иштирок этиш;

йил давомида оммавий ахборот воситаларида фаолиятини кенг ёритиш;

йил давомида интернет тармоғида рекламалар билан имтиёзли таъминланиш;

ўз фаолиятини ривожлантириш учун вилоят ҳудудидаги тижорат банкларидан имтиёзли фоиз ставкаларида навбатсиз кредит олиш (тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда);

ўз фаолиятини ривожлантириш учун ер олиш ва лойиҳаларни тегишли дастурга киритиш мақсадида ҳокимликка мурожаат қилинганда ҳокимдан қонунда белгиланган тартибда биринчи навбатда, тезкорлик билан жавоб олиш (тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда);

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят Кенгашининг қарорига асосан режали текширишлардан озод бўлиш.

XI. Якуний қоидалар

11.1. Умумэътироф этилган этика қоидаларига риоя қилмаганлиги, шунингдек танловда иштирок этиш қоидаларини бузганлиги учун, иштирокчиларга Ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ тўплаган умумий балидан 20 баллгача бални айириб ташлаш билан жарима қўлланиши мумкин.

11.2. Танлов босқичларида ва тантаналар маросимида иштирокчиларнинг кийиниш меъзонлари қуйидагича қатъий белгиланади, танловда иштирокчилар томонидан ушбу қоида бузилган тақдирда иштирокчилар тўплаган умумий балидан 10 балгача жарима сифатида олиб ташланиши мумкин:

аёллар: қора костюм-юбка, ёқали оқ кофта, қора туфли (расмий кийим), сочлари турмакланган, бош кийимсиз.

эркаклар: қора костюм-шим, оқ кўйлак, тўқ қизил галстук, қора туфли (расмий кийим), соч-соқоли олинган, бош кийимсиз.

11.4. Танлов иштирокчиси умумэътироф этилган этика ва танлов қоидаларини қўпол равишдаги бузса танловдан чиқариб юборилиши, 2 йил муддатга танловда иштирок этишга рухсат берилмаслиги мумкин. Бу борада танлов ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши баённомаси тузилади.

11.5. Танлов босқичлари иштирокчилари ҳужжатлари мазкур Низомнинг

8.3-бандида белгиланган муддатда тақдим этилмаган, сифатсиз тақдим этилган ёки тўлиқ тақдим этилмаган, шу билан бирга ёлғон ва асосланмаган ҳужжатлар тақдим этган тақдирда иштирокчи танловдан четлаштирилади.

11.6. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлик ушбу Низомда ёритилмаган ҳолатлар Ташкилий қўмита мажлиси қарорига асосан ҳал этилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari