Hujjat nomi
O'zbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasida elektron katalog orqali davlat xaridlarini tashkil etish va o'tkazish tartibi to'g'risida nizom
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-02-06 20:17:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-02-21 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида
электрон каталог орқали давлат харидларини ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
4 декабрдаги ПҚ-2270-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади) маблағлари ҳисобидан энг зарур товарларнинг давлат харидларини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг (кейинги ўринларда биржа деб аталади) махсус ахборот порталида электрон каталог орқали ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан энг зарур товарларнинг давлат харидларини биржанинг махсус ахборот порталида электрон каталог орқали ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. Мазкур Низом амал қилиши:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ товарларни харид қилишга;
агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, хорижий ҳукумат
ва ноҳукумат ташкилотларнинг тартиботларида ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар бериш ва хорижий грантлар бериш шартларида товарларни харид қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими муассасаларнинг махфий тусдаги харажатлари ва бошқа махфий харажатга эга бўлган вазирлик ва идораларга;
шунингдек, Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси қарорларида харид қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган товарларни харид қилишга татбиқ этилмайди.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
электрон каталог – бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва бошқа мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан биржанинг махсус ахборот порталида мазкур Низомда белгиланган тартибда харидлари амалга ошириладиган товарлар рўйхати;
биржанинг махсус ахборот портали – бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга бюджет тизими бюджетлари ва бошқа мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан электрон каталог товарларини электрон каталог орқали харид қилиш ва унда тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш имконини берувчи биржанинг махсус портали (сайти);
электрон каталог товарлари – бюджет тизими бюджетлари ва бошқа мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан бюртмачиларнинг бирламчи эҳтиёжлари учун зарур бўлган, электрон каталог орқали харид қилиниши Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган энг зарур товарлар;
буюртмачилар – бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, давлат ва бошқа мақсадли жамғармалар бюджетидан маблағ олувчилар;
бошқа мақсадли жамғармалар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюдждетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси;
ишончли етказиб берувчилар – биржа томонидан кафолотловчи етказиб берувчилар реестрига киритилган кичик тадбиркорлик субъектлари;
ғолиб етказиб берувчи – электрон каталогда бюртмачилар томонидан танланиб, товар етказиб берувчи сифатида эътироф этилган ишончли етказиб берувчи;
4. Буюртмачилар мазкур Низомга мувофиқ Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган, мажбурий тартибда электрон каталог орқали харид қилинадиган товарлар рўйхатига асосан битта шартнома бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентигача қийматдаги энг зарур товарларнинг харидини ушбу Низомга мувофиқ амалга оширадилар.
Буюртмачилар Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган, мажбурий тартибда электрон каталог орқали харид қилинадиган товарлар рўйхатига кирган товарлар харидини ўз хохишларига кўра, давлат харидлари бўйича электрон аукцион савдолар орқали харид қилишлари мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

II. Электрон каталог орқали харидларни амалга ошириш
ва таклифларни жойлаштиришга тайёргарлик кўриш
5. Биржанинг махсус ахборот порталида электрон каталогдан товарларни харид қилиш ва сотиш учун буюртмачилар ва ишончили етказиб берувчилар савдолар қатнашчилари сифатида биржадан аккредитациядан ўтишлари лозим.
6. Буюртмачиларни аккредитация қилиш биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизими ва биржа маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси йўли билан автоматик режимда марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
7. Ишончли етказиб берувчилар электрон каталогда товар етказиб берувчи сифатида биржа томонидан автомат равишда марказлаштирилган тартибда аккредитациядан ўтказилади.
8. Ишончли етказиб берувчиларни аккредитация қилиш натижалари бўйича биржа аккредитациядан ўтган ишончли етказиб берувчилар реестрини шакллантиради ва уни махсус ахборот порталга жойлаштиради. Ушбу маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.
9. Буюртмачилар ва ишончли етказиб берувчиларни аккредитация қилиш бепул амалга оширилади ва муддатсиз тусга эга бўлади. Ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, манзили, банк реквизитлари ёхуд аккредитациянинг ҳолатига
ёки амал қилишининг давом этишига таъсир қиладиган бошқа ўзгаришлар бўлган тақдирда, буюртмачилар ва ишончли етказиб берувчилар беш кун муддатда биржага (кейинчалик биржага бериш учун биржанинг буюртмачи рўйхатдан ўтган жойдаги минтақавий бўлинмаларига) тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги ёзма маълумотларни беришлари шарт.
10. Аккредитация натижалари бўйича биржа савдолар қатнашчиларига (буюртмачилар ва ишончли етказиб берувчиларга) персонал кабинет ташкил этади, унга улар томонидан амалга оширилган шартномалар тўғрисидаги
ва бошқа зарур маълумотларни юборади.
11. Буюртмачилар ва ишончли етказиб берувчилар биржанинг махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтишда уларнинг персонал кабинетларига кириш учун уларга биржа томонидан берилган индивидуал логин ва паролдан фойдаланадилар.
Буюртмачилар ва ишончли етказиб берувчилар ўз логин ва паролларига тааллуқли маълумотларнинг сақланиши ва тарқатилмаслигини таъминлайдилар.

III. Электрон каталогда таклифларни жойлаштириш, танлаб олиш ва шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
12. Электрон каталогда харидлар биржанинг махсус ахборот порталида Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) томонидан белгиланадиган энг зарур товарлар бўйича ўтказилади.
13. Электрон каталогда таклифларни жойлаштириш учун ишончли етказиб берувчилар биржанинг махсус ахборот порталида электрон каталог товарлар рўйхати бўйича ўз таклифларини ҳар бир ҳудуд (вилоят) кесимида алоҳида жойлаштиради.
14. Ишончли етказиб берувчилар томонидан биржанинг махсус ахборот порталига жойлаштириладиган таклифда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
ишончли етказиб берувчининг номи ва манзили;
таклиф этилаётган товар номи;
сотиш нархи;
товарнинг ҳажми;
товарнинг маркаси (техник паспорти асосида);
товарнинг техник параметрлари (техник паспорти асосида);
товарнинг стандарти;
товарнинг расми;
товарнинг етказиб бериш ҳудуди;
товарнинг ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган давлати;
товарнинг сифатига бериладиган кафолат муддати ва шарти;
товарнинг ишлаб чиқарилган йили;
товарнинг яроқлилик муддати;
лицензия ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг мавжудлиги (агар фаолият электрон каталогда харидлар предмети ҳисобланадиган товарларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлса ва лицензияланиши керак бўлса ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома тусидаги ҳужжатни олишни талаб қилса).
15. Ишончли етказиб берувчилар томонидан биржанинг махсус ахборот порталида товар етказиб бериш тўғрисида жойлаштирилган таклиф етти кундан ошмаган муддатга электрон каталогда қўйилади. Ушбу муддат тугаганидан сўнг ишончли етказиб берувчининг таклифи, савдолар ўтказилишини таъминлайдиган дастурий-техник комплексдан фойдаланиш воситасида етказиб берувчилар ўртасида товарлар харид қилишга эълонларни жойлаштириш тизими - электрон тизимда бекор қилинади (пассивлаштирилади).
16. Ишончли етказиб берувчилар электрон тизим томонидан бекор қилинган (пассивлаштирилган) эълонни биржанинг воситачилик йиғимини олдиндан тўланган бўлса, қайтадан активлаштиришлари ёки бошқа янги эълонни биржанинг махсус ахборот порталга жойлаштиришлари мумкин.
17. Буюртмачилар ва ишончли етказиб берувчилар томонидан электрон каталог орқали харид қилиниши ва сотилиши режалаштираётган товарлар қийматининг 0,05 фоизи миқдорида биржанинг воситачилик йиғимини олдиндан тўлайдилар.
18. Ишончли етказиб берувчиларнинг электрон катлогда таклифларни жойлаштириш учун тўланадиган гаров суммаси Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.
19. Буюртмачилар электрон каталог орқали товарларни харид қилиш учун биржанинг махсус ахборот порталига ўзлари жойлашган ҳудудлари (вилояти) ёки Республика бўйича жойлаштирилган таклифлар ичидан товарни танлаб олиш бўйича талабнома жойлаштирадилар.
20. Талабномада қуйидаги маълумотлар киритилади:
товарнинг номи;
энг юқори харид нархи;
харид ҳажми;
товарнинг маркаси (техник паспорти асосида);
товарнинг техник параметри (техник паспорти асосида);
товарнинг стандарти;
товарнинг харид қилиш ҳудуди;
товар ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган давлати;
товарнинг ишлаб чиқарилган йили.
21. Буюртмачилар томонидан талабнома киритилганидан сўнг, бюртмачиларга электрон тизим улар томонидан жойлаштирилган талабномага мос келадиган ишончли етказиб берувчилар томонидан электрон каталогга жойлаштирилган барча таклифларни электрон тизимда акс эттиради. Бюртмачилар барча таклифларни ўрганиб чиқиб, таклифлар ичидан энг арзон нархдаги таклифни танлаб олишади.
22. Элекрон тизим бюртмачи танлаб олган энг арзон нархли таклифни берган ишончли етказиб берувчини ғолиб етказиб берувчи сифатида эътироф этади ва харидга оид маълумотларни буюртмачининг персонал кабинетига жўнатади.
23. Биржанинг махсус ахборот порталида буюрмачининг эҳтиёжига мос келадиган товарни етказиб бериш бўйича фақат битта ишончли етказиб берувчи томонидан таклиф жойлаштирилган бўлса, бюртмачи ушбу ишончли етказиб берувчини ғолиб етказиб берувчи билан шартнома имзолаши мумкин.
24. Электрон тизимда амалга оширилган электрон каталог орқали амалга оширилган харидлар натижалари бўйича шартнома расмийлаштирилади. Электрон каталог орқали амалга ошириладиган харидлар бўйича тузиладиган шартнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда, биржа ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тасдиқланади.
25. Шартнома биржа томонидан тузилган шартномалар реестрига киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади. Давлат харидлари бўйича тузилган шартномалар реестри биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимига ўзаро электрон маълумот алмашиш йўли орқали юборилади.
26. Электрон тизим электрон каталог орқали амалга оширилган харидларда ғолиб етказиб берувчини аниқлаганидан сўнг, товар етказиб бериш бўйича шартномани электрон расмийлаштириб буюртмачи ва ғолиб етказиб берувчининг персонал кабинетига ўрнатилган тартибда расмийлаштириш учун жўнатади.
27. Ғолиб етказиб берувчи электрон каталог орқали харидлар амалга оширилганидан сўнг, бир иш куни ичида шартномани юридик экспертизадан ўтказиб ва имзолаб мухрланган ҳолда буюртмачига икки нусхада тақдим этади.
28. Буюртмачи ғолиб етказиб берувчидан шартномани қабул қилиб олгандан сўнг шартномани белгиланган тартибда расмийлаштириб ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.
29. Электрон каталог орқали амалга оширилган харидлар натижаларига кўра, ғолиб етказиб берувчи деб эътироф этилган кафолотловчи етказиб берувчи, етказиб берилиши лозим бўлган товарни буюртмачининг манзилига ўз ҳисобидан етказиб беради.
30. Ишончли етказиб берувчиларнинг гаров суммаси товар етказиб бергунига қадар блокировка қилинади.
31. Товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи маълумот биржа маълумотлар базасига электрон равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимидан олинганидан сўнг, ғолиб етказиб берувчининг гаров суммаси блокировкадан ечилади.
32. Электрон каталог орқали амалга оширилган харидлар якунига кўра ғолиб етказиб берувчи сифатида эътироф этилган бироқ, шартнома тузишни рад этган ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортган ишончли етказиб берувчиларнинг гаров маблағлари савдолар ўтказилган кундан бошлаб беш кун ичида етказилган зарар учун компенсация сифатида, буюртмачининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ягона ғазна ҳисоб варағига ўтказилади ҳамда биржа томонидан ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади ва кафолатловчи етказиб берувчилар реестридан чиқарилади.
Ноҳалол етказиб берувчилар реестрига, давлат буюртмасини етказиб бериш шаклидан қатъи назар, ўз мажбуриятларини бажармаганликда ёки зарур даражада бажармаганликда суд тартибида айбдор деб эътироф этилган етказиб берувчилар ҳам киритилади. Товар етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги қарор савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан тузилган орган – Давлат харидлари ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) томонидан, буюртмачининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг аризаси асосида қабул қилинади.
33. Ғолиб етказиб берувчи электрон каталог орқали амалга оширилган харидлар натижаларига кўра шартнома тузишни рад этганда, буюртмачи шартнома тузишдан бош тортиш туфайли етказилган зарарларни қоплаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
34. Ғолиб етказиб берувчи томонидан тузилган шартнома бўйича
ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда буюртмачилар товарларни, охирги талабномада кўрсатилган товарларни сотиб олиш шартларини ўзгартирмасдан, электрон аукцион савдо орқали харид қилиш учун биржанинг махсус ахборот порталига буюртма (эълон) жойлаштиради.
35. Буюртмачилар электрон каталог орқали амалга оширилган харидлар натижаларига кўра аниқланган ғолиб етказиб берувчи билан шартнома имзолашлари шарт.
Электрон каталог орқали амалга оширилган харидлар натижаларига кўра буюртмачилар томонидан шартнома тузишни рад этган тақдирда, ғолиб етказиб берувчилар уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун судга мурожаат қилишга ҳақли.
36. Электрон каталог орқали амалга оширилган харидлар натижаларига тузилган шартномалар бўйича ғазначилик органлари томонидан нарх мониторинги амалга оширилмасдан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилади (ҳисобга) олинади.

IV. Электрон каталог орқали амалга ошириладиган харидлар қатнашчиларининг жавобгарлиги
37. Буюртмачи:
товарларнинг давлат харидларини амалга оширишда Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига ушбу Низомнинг бажарилиши мониторинги олиб борилиши учун ишончли ахборот тақдим этилиши;
томонлар ўртасидаги шартнома мажбуриятларини бажариш тугаллангандан кейин беш йил мобайнида электрон каталог харидлари предмети бўйича эълонлар ва техник ҳужжатларнинг асл нусхаларини сақланиши;
логин ва паролдан зарур даражада фойдаланилиши;
персонал кабинетдан тўғри фойдаланилиши;
тузилган шартнома шартларининг бажарилмаганлиги учун жавоб беради.
38. Етказиб берувчи:
электрон каталогда таклиф жойлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги;
таклиф этилаётган товарларнинг миқдор, сифат, техник параметрлари
ва таклиф этилган параметрларга мувофиқ товар етказиб беришга;
лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг мавжудлиги
ва ишончлилиги (агар фаолият электрон каталог орқали амалга ошириладиган харидлар предмети ҳисобланадиган товарларни етказиб бериш лицензияланиши керак бўлса ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома тусидаги ҳужжат олишни талаб қилса);
логин ва паролдан зарур даражада фойдаланилиши;
персонал кабинетдан тўғри фойдаланилиши;
шартномани тузиш муддатига риоя этилиши, шартномани имзолашнинг рад этилганлиги ёки ундан бош тортилганлиги;
тузилган шартнома шартларининг бажарилмаганлиги учун жавоб беради.
39. Биржа:
товар етказиб бериш тўғрисидаги эълоннинг биржанинг махсус ахборот порталида ўз вақтида чоп этилиши;
буюртмачилар, етказиб берувчиларни аккредитация қилишнинг ёки уларни электрон каталогга таклиф ва талабномани жойлаштиришга асоссиз рад этилганлиги;
электрон каталог орқали давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда электрон каталогда ғолибларни аниқлаш тартиб-қоидасига риоя этилиши;
электрон тизим ва махсус ахборот порталининг узлуксиз ишлаши;
электрон каталог орқали амалга оширилган савдолар натижалари бўйича томонлар тузган шартноманинг электрон рўйхатдан ўтказилишига;
махсус ахборот порталга жойлаштирилган маълумотларни беш йил сақланиши учун жавоб беради.
40. Электрон каталог орқали давлат харидларни амалга оширувчи ташкилотларнинг мансабдор шахслари биржанинг махсус ахборот порталида жойлаштириладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги, шунингдек ахборотни жойлаштириш муддатларига риоя этилиши юзасидан жавоб берадилар.
41. Махсус комиссия ваколатига қуйидагилар киради:
етказиб берувчиларнинг шартномаларни имзолашни рад этганлиги ёки ундан бош тортганлиги учун мазкур Низомга мувофиқ ёхуд савдолар шартларининг бошқача бузилишлари учун жавобгарлигини белгилаш;
етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш;
етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестридан чиқариш.
42. Махсус комиссия ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

ПРИЛОЖЕНИЕ № 1
к постановлению Кабинета Министров
от «___» ________ 20___ года № ____


ПОЛОЖЕНИЕ
о порядке организации государственных закупок товаров (работ, услуг) первой необходимости у субъектов предпринимательства посредством электронных торгов через специальный информационный портал Узбекской республиканской товарно-сырьевой биржи

I. Общие положения
1. Настоящее Положение в соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан от 4 декабря 2014 года №ПП–2270 «Об основных макроэкономических показателях и параметрах Государственного бюджета Республики Узбекистан на 2015 год» определяет порядок организации и проведения государственных закупок товаров (работ, услуг) первой необходимости
у субъектов предпринимательства посредством электронных торгов через специальный информационный портал на Узбекской республиканской
товарно – сырьевой бирже (далее – биржа).
2. В настоящем Положении используются следующие основные понятия:
электронный каталог – программно-технический комплекс, обеспечивающий государственные закупки товаров (работ, услуг) первой необходимости у субъектов предпринимательства;
заказчики – бюджетные организации и получатели бюджетных средств, осуществляющие закупки товаров (работ, услуг) первой необходимости
у субъектов предпринимательства за счет средств бюджетов бюджетной системы, Республиканского внебюджетного целевого книжного фонда при Министерстве финансов Республики Узбекистан и Фонда по развитию детского спорта при Министерстве народного образования Республики Узбекистан;
поставщики – субъекты предпринимательства, разместившие свою оферту в электронном каталоге;
гарантирующие поставщики – субъекты предпринимательства, включенные биржей в Реестр гарантирующих поставщиков в порядке, определенном законодательством;
товары (работы, услуги) первой необходимости (далее – товар) – товары,
в закупке которых у заказчика возникла срочная и/или непредвиденная необходимость.
2. В электронном каталоге осуществляется закупка товаров на сумму
по одному контракту в эквиваленте не более 100 тысяч долларов США, в которых возникла срочная и/или непредвиденная необходимость, за исключением случаев, предусмотренных законодательством.
Перечень товаров первой необходимости, закупаемых у субъектов предпринимательства посредством электронных торгов через специальный информационный портал биржи в электронном каталоге, определяется Правительственной комиссией по государственным закупкам
(далее – Правительственная комиссия).
3. Действие настоящего Положения не распространяется на закупки товаров:
осуществляемые в соответствии с решениями Президента Республики Узбекистан и Кабинета Министров Республики Узбекистан;
если процедурами стран-доноров, соответствующих международных, иностранных правительственных и неправительственных организаций
или условиями предоставления иностранных кредитов под гарантию Республики Узбекистан и иностранных грантов определен иной порядок закупки товаров;
Министерством обороны, Министерством внутренних дел, Службой национальной безопасности, Государственным таможенным комитетом, Министерством по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан и другими министерствами и ведомствами, имеющим секретный характер.
II. Размещение предложений в электронном каталоге, выбор поставщиков и регистрация контрактов
4. Для участия в процессе осуществления государственных закупок товаров в электронном каталоге заказчики и поставщики должны быть аккредитованы биржей в установленном законодательством порядке.
5. Электронный каталог формируется из предложений поставщиков. Выставленное в электронном каталоге предложение поставщика является публичной офертой, адресованной заказчикам. Оферта означает намерение поставщика заключить контракт с заказчиком, принявшим его оферту.
6. На специальном информационном портале биржи поставщики
в обязательном порядке размещают следующую информацию:
наименование предлагаемого товара;
цену продажи;
максимальную и минимальную партию товара;
марку и технические параметры товара (на основании технического паспорта или другого документа);
фотографию товара;
регион поставки товара;
производителя товара и страну происхождения;
условия и срок гарантии;
год выпуска товара;
срок годность товара;
наличие лицензии, документа разрешительного характера или сертификата
в случаях, предусмотренных законодательством.
Поставщик несет всю полноту ответственности за достоверность размещенной в электронном каталоге информации.
7. Поставщики, за исключением гарантирующих поставщиков, перед участием в процессе осуществления государственных закупок в электронном каталоге, размещают на своем лицевом счете в расчетно-клиринговой палате биржи задаток в размере, определенном Правительственной комиссией.
Заказчики и поставщики вносят авансовые платежи в размере суммы комиссионного сбора биржи.
Задаток поставщика блокируется до момента подписания им контракта и его регистрации на филиале или торговой площадке биржи.
8. Оферта поставщика активна в течение пятнадцати дней с момента
ее выставления в электронном каталоге.
Поставщик вправе снять оферту в любой срок до момента ее акцепта заказчиком.
9. Заказчик путем изучения в электронном каталоге оферт поставщиков выбирает необходимый ему товар, и после выбора товара использует механизм запроса цен.
10. Механизм запроса цен представляет собой функцию программного комплекса, позволяющего заказчику запросить товар по более низким ценам
у поставщиков аналогичных товаров.
11. Биржа обязана обеспечить рассылку предложения принять участие
в запросе цен всем поставщикам, предлагающим в электронном каталоге аналогичные товары.
12. Поставщики вправе подать свои предложения в течение 24 часов
с момента решения заказчиком использовать механизм запроса цен.
13. Предложение об участии в запросе цен, направляемое в адрес поставщиков, включает в себя ссылку на оферту поставщика, выбранную заказчиком.
14. С момента получения предложения об участии в запросе цен поставщики вправе представить свои ценовые предложения о поставке товара на условиях, изложенных в предложении выбранного заказчиком товара.
Поставщик, получивший предложение участвовать в запросе цен, вправе сделать предложение по цене ниже цены оферты.
15. В случае, если в ходе участия в запросе цен, предложенная поставщиком цена на 15 и более процентов ниже цены, выбранной заказчиком, поставщик обязан предварительно внести дополнительный задаток, за каждую единицу предмета торгов, в размере разницы между предложенной поставщиком ценой и ценой оферты, выбранной заказчиком. При отсутствии дополнительного задатка, такие предложения автоматически отклоняются электронной системой.
16. Дополнительный задаток поставщика блокируется на его лицевом счету в расчетно-клиринговой палате биржи до момента подписания им контракта и его регистрации на филиале или торговой площадке биржи.
17. Сопоставление ценовых предложений, поданных участниками запроса цен, осуществляется программным комплексом электронной системы
в автоматическом режиме.
18. Электронная система регистрирует совершенную сделку между заказчиком и поставщиком, предложившем наименьшую цену и снимает с лицевых счетов заказчиков и поставщиков, определенных электронной системой в качестве победителей, комиссионный сбор биржи в размере 0,05% от суммы сделки.
19. Данные об участии поставщиков в процессе запроса цен не являются доступными заказчику или поставщикам до момента подведения итогов. Наименование поставщика отображается в электронной системе
в момент определения победителя.
20. Электронная система формирует контракт в соответствии с условиями, изложенными в выбранной заказчиком оферте поставщика, и наименьшей
из предложенных поставщиками ценой. Электронная форма контракта направляется в персональный кабинет заказчика и поставщика – победителя.
Форма контракта утверждается биржей и Казначейством Министерства финансов Республики Узбекистан.
21. Заказчик и поставщик – победитель обязаны в течение двух рабочих дней с момента определения победителя подписать по два экземпляра контракта
и представить его для регистрации в филиал или в торговую площадку биржи
по месту их территориальной дислокации.
22. Регистрация контракта биржей осуществляется путем его внесения
в электронный реестр заключенных контрактов.
23. В течение одного рабочего дня после регистрации контракта филиалом или торговой площадкой биржи стороны должны осуществить обмен контракта
с соответствующими документами посредством почтовой, телеграфной, телетайпной или иной связи.
24. Реестр заключенных контрактов направляется биржей в Казначейство Министерства финансов Республики Узбекистан в автоматическом режиме путем электронного взаимодействия баз данных Казначейства Министерства финансов Республики Узбекистан и биржи.
25. Заказчик обязан в течение двух рабочих дней после обмена контракта
с соответствующими документами представить его для регистрации (принятия
на учет) в подразделения Казначейства Министерства финансов Республики Узбекистан.
Подразделения Казначейства Министерства финансов Республики Узбекистан на основании полученных от заказчиков контрактов осуществляют регистрацию (принятие на учет) контрактов в установленном порядке, без проведения мониторинга цен. Реестр зарегистрированных (принятых на учет) контрактов направляется Казначейством Министерства финансов Республики Узбекистан бирже в автоматическом режиме путем электронного взаимодействия баз данных.
26. В случае отказа поставщика от подписания контракта, его задаток
в расчетно-клиринговой палате биржи, в течение трех рабочих дней с момента определения победителя перечисляется на единый казначейский счет, с указанием соответствующего казначейского лицевого счета по внебюджетным средствам.
В случае отказа или уклонения иным образом поставщика или гарантирующего поставщика от подписания контракта заказчик вправе обратиться в суд с требованием о возмещении убытков, причиненных уклонением от заключения контракта. Поставщик или гарантирующий поставщик, победивший на торгах, но отказавшийся или уклоняющийся иным образом от подписания контракта, вносится биржей в реестр недобросовестных поставщиков, за исключением случаев отказа в связи с возникновением обстоятельств непреодолимой силы.
27. В случае отказа или уклонения иным образом заказчика от подписания контракта, поставщик вправе обратиться в суд.
28. В случае отказа или уклонения иным образом поставщика – победителя торгов от подписания контракта, электронная система биржи в течение одного рабочего дня формирует контракт между заказчиком и поставщиком, оферту которого выбрал заказчик до начала запроса цен.
29. В случае невыполнения поставщиком контрактных обязательств, заказчик вправе приобрести товар в электронном каталоге.
III. Заключительные положения
30. Заказчик несет ответственность за:
представление рабочему органу Правительственной комиссии достоверной информации для мониторинга исполнения настоящего Положения
при осуществлении заказчиком государственных закупок;
неисполнение условий заключенного контракта;
соблюдение срока заключения контракта, отказ или уклонение
от подписания контракта и своевременный обмен документами.
31. Поставщик несет ответственность за:
достоверность документов, представленных для участия в закупках;
наличие и достоверность соответствующей лицензии, документа разрешительного характера или сертификата (если деятельность связана
с поставкой товаров, выполнением работ, оказанием услуг, являющихся предметом закупок, и подлежит лицензированию или требует получение документа разрешительного характера, сертификата в соответствии с законодательством);
неисполнение условий заключенного контракта;
соблюдение срока заключения контракта, отказ или уклонение
от подписания контракта и своевременный обмен документами.
32. Биржа несет ответственность за:
необоснованный отказ в аккредитации заказчиков и поставщиков;
соблюдение процедуры организации и проведения закупок и определения победителя;
бесперебойную работу электронной системы и специального информационного портала;
регистрацию контракта, заключенного сторонами по результатам торгов.
33. Лица, виновные в нарушении требований настоящего Положения, несут ответственность в порядке, установленном законодательством.
34. Споры и разногласия по вопросам надлежащего исполнения контрактных обязательств решаются в установленном законодательством порядке.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Т/Р ТАДБИР НОМИ МУДДАТИ 1. Қарор лойихасини ишлаб чиқиш 05 феврал 2015 йил 2. Қарор лойихасини ягона порталга жойлаштириш 06 феврал 2015 йил 3. Таклифларни қабул қилишнинг сўнги муддати 20 феврал 2015 йил 4. Қарор лойихасини қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлаш 20 феврал 2015 йил 5. Қайта ишланган қарор лойихасини Ягона порталга такроран жойлаштириш ва келашиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш 20 феврал 2015 йил 6. Қарор лойихасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш 26 феврал 2015 йил Давлат харидлари2015 йил 1 мартГадоев Аброр Ўткирович, 239-47-54, 239-46-98

So`rovnoma natijalari

Fikringizcha, taklif qilinayotgan loyiha qanday muammoni hal etishga qaratilgan? Ushbu muammo bugungi kunda ham dolzarbmi?Шахсий фикрим ушбу лойиха бюджет ташкилотлари ва етказиб берквчи ташкилотлар орасидаги келишувли битимларни йук килиш халол ракобатни шаклллантириш юзасидан жорий килинмокда
Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiquvchi davlat aralashuvi zaruratini talab qiluvchi omillarni qanchalik to’g’ri aniqlagan? Taklif etilayotgan tartibga solishning maqsadi tartibga solish orqali hal etilishi lozim bo’lgan muammo bilan qanchalik bog’liq? Sizning fikringizcha, normativ-huquqiy tartibga solish uning oldiga qo’yilgan maqsadlarga erishadimi?давлат аралашуви ушбу тизимда лозим хар икки томонга хам чунки белгиланган худудда факат хукмрон ташкилотгина етказиб берувчи хисобланиши мумкин шуни олди олинади хамда ракобат вужудга келиб изланиш купаяди.норматив хукукий хужжат оркали уз максадига эриша олиши тайин факат белгиланадиган тартибларни аник курсатиб утиш лозим
Muammoni hal etishning tanlangan yo’li maqbulmi (shu jumladan, tadbirkorlik sub’ektlari uchun foydasi va zarari nuqtai nazaridan)? Davlat tomonidan tartibga solishdan ko’zlangan maqsadga erishishning boshqacha varianti mavjudmi? Agar mavjud bo’lsa, ulardan, Sizningcha, yanada kam xarajatlisi va (yoki) samaralirog’i bormi?тадбиркорлик субектларига фойдаси катта.етказиб берувчилар салмоги купаяди.ва субектларни энди мехнат килиб ишлашга ва даромадини купайтиришга чакиради.манимча энг макбул вариант шу .амалиёт жараёнида такомиллаштириб бориш мумкин
Sizningcha, taklif etilayotgan tartibga solish qaysi tadbirkorlik faoliyati sub’ektlariga daxldor (sub’ektlar turlari va sohalar bo’yicha, Sizning shahar yoki viloyatingizdagi, tumaningizdagi soni)?ишлаб чикарувчилар ва улгуржи савдо ташкилотлари хизмат курсатувчи ташкилотлар.курувчи ташкилотлар
Taklif etilayotgan tartibga solishni joriy qilish sohadagi raqobat muhitiga o’z ta’sirini ko’rsatadimi, sohada kuchlar taqsimotining asossiz ravishda o’zgarishiga olib keladimi? Agar o’zgartirsa, qanday qilib? Imkoniyat darajasida miqdoriy ko’rsatkichlarni keltirib o’tingракобат шаклланади.аввал худудда мажбурий бир ёки икки ташкилот билан мажбурий шартнома килинаётган булса эндиликда харакат килган изланган ташкилот голиб чикади ва унда коэффицент юкори булади.
Davlat tomonidan tartibga solish sub’ektlarining majburiyatlari, javobgarligi qanchalik to’liq va aniq ifodalangan, shuningdek mas’ul davlat organlari tomonidan amalga oshiriladigan ma’muriy tartibotlar qanchalik tushunarli yozilgan, hokimiyat funktsiyalari va vakolatlari qanchalik aniq va har xil, tushunilmaydigan tarzda yozilganligiga baho bering. Taklif etilayotgan normalar boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq emas yoki zid deb o’ylaysizmi? Agar shunday bo’lsa, bunday normalar va normativ-huquqiy hujjatlarni ko’rsatib o’ting.
Taklif etilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihasida davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tizimida korruptsiya, boshqa huquqbuzarliklar sodir etilishi uchun sharoit yaratadigan, shuningdek tadbirkorlik sub’ektlari uchun ortiqcha ma’muriy hamda boshqa cheklovlarni joriy etadigan yoki joriy etishga sharoit yaratadigan, shuningdek tadbirkorlik sub’ektlarining asossiz xarajatlari yuzaga kelishiga olib keluvchi qoidalar bormi?
Sizningcha, mazkur normativ-huquqiy hujjat loyihasida belgilanayotgan talab va normalar ijrosini nazorat qilish bilan bog’liq qanday muammo va qiyinchiliklar vujudga kelishi mumkin? Unda tadbirkorlik sub’ektlarini himoya qilish mexanizmi nazarda tutilganmi?
Taklif etilayotgan tartibga solish kuchga kirishi uchun o’tish davri talab qilinadimi (agar talab qilinsa, uning muddati qancha), yangi tartibga solish kiritilishida muddat bo’yicha qanday cheklovlarni inobatga olish lozim?
Sizningcha, ayrim guruh shaxslariga nisbatan tartibga solishni joriy etishda qanday istisnolarni qo’llash maqsadga muvofiq? Tegishli asoslarni keltirib o’ting
Vakolatli organ tomonidan aniqlashtirilishi zarur bo’lgan ko’rib chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihasining aniq qoida va normalariga oid maxsus savollar.
Tartibga solish ta’sirini baholash doirasida, Sizning fikringizcha, inobatga olinishi maqsadga muvofiq bo’lgan boshqa taklif va e’tirozlar
JavobНорматив ҳуқуқий хужжат оркали ўз мақсадига эриша олиши тайин фақат белгиланадиган тартибларни аниқ кўрсатиб ўтиш лозим. Жавоб: Низом лойиҳасида белгиланган тартиб аниқ ва равшан белгилаб қўйилган

Fikringizcha, taklif qilinayotgan loyiha qanday muammoni hal etishga qaratilgan? Ushbu muammo bugungi kunda ham dolzarbmi?
Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiquvchi davlat aralashuvi zaruratini talab qiluvchi omillarni qanchalik to’g’ri aniqlagan? Taklif etilayotgan tartibga solishning maqsadi tartibga solish orqali hal etilishi lozim bo’lgan muammo bilan qanchalik bog’liq? Sizning fikringizcha, normativ-huquqiy tartibga solish uning oldiga qo’yilgan maqsadlarga erishadimi?
Muammoni hal etishning tanlangan yo’li maqbulmi (shu jumladan, tadbirkorlik sub’ektlari uchun foydasi va zarari nuqtai nazaridan)? Davlat tomonidan tartibga solishdan ko’zlangan maqsadga erishishning boshqacha varianti mavjudmi? Agar mavjud bo’lsa, ulardan, Sizningcha, yanada kam xarajatlisi va (yoki) samaralirog’i bormi?
Sizningcha, taklif etilayotgan tartibga solish qaysi tadbirkorlik faoliyati sub’ektlariga daxldor (sub’ektlar turlari va sohalar bo’yicha, Sizning shahar yoki viloyatingizdagi, tumaningizdagi soni)?
Taklif etilayotgan tartibga solishni joriy qilish sohadagi raqobat muhitiga o’z ta’sirini ko’rsatadimi, sohada kuchlar taqsimotining asossiz ravishda o’zgarishiga olib keladimi? Agar o’zgartirsa, qanday qilib? Imkoniyat darajasida miqdoriy ko’rsatkichlarni keltirib o’ting
Davlat tomonidan tartibga solish sub’ektlarining majburiyatlari, javobgarligi qanchalik to’liq va aniq ifodalangan, shuningdek mas’ul davlat organlari tomonidan amalga oshiriladigan ma’muriy tartibotlar qanchalik tushunarli yozilgan, hokimiyat funktsiyalari va vakolatlari qanchalik aniq va har xil, tushunilmaydigan tarzda yozilganligiga baho bering. Taklif etilayotgan normalar boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq emas yoki zid deb o’ylaysizmi? Agar shunday bo’lsa, bunday normalar va normativ-huquqiy hujjatlarni ko’rsatib o’ting.хукумат комиссияси айнан кимлардан тузилади шуни курсатиш керак.жазо чоралари етказиб берувчига мураккаб этиб курсатилган лекин буюртмачига эса нисбатан енгил буюртмачига аник чоралар куллаш керак.чунки буюртмчи яна аввалги ишлаб келаётган ташкилотлари уртасидаги келишувлар асосида голиб чиккан ташкилот билан шартнома килмаслиги мумкин.голиб ташкилот эса буюртмани ютиб олиш учун буюртмачидан кура купрок тер туккан .
Taklif etilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihasida davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tizimida korruptsiya, boshqa huquqbuzarliklar sodir etilishi uchun sharoit yaratadigan, shuningdek tadbirkorlik sub’ektlari uchun ortiqcha ma’muriy hamda boshqa cheklovlarni joriy etadigan yoki joriy etishga sharoit yaratadigan, shuningdek tadbirkorlik sub’ektlarining asossiz xarajatlari yuzaga kelishiga olib keluvchi qoidalar bormi?бу низом аксинча хукубузарликларни олдини олиши тайин.асоссиз харажат булмайди аммо гаров суммасини аник белгилаб олиш лозим ушбу низомда хукумат комиссияси кандай белгилаши мумкин.бу мавхум?гаров суммасини ечилиш муддати хам буюртмачига богликлиги хам чекловга олиб келиши мумкин
Sizningcha, mazkur normativ-huquqiy hujjat loyihasida belgilanayotgan talab va normalar ijrosini nazorat qilish bilan bog’liq qanday muammo va qiyinchiliklar vujudga kelishi mumkin? Unda tadbirkorlik sub’ektlarini himoya qilish mexanizmi nazarda tutilganmi?
Taklif etilayotgan tartibga solish kuchga kirishi uchun o’tish davri talab qilinadimi (agar talab qilinsa, uning muddati qancha), yangi tartibga solish kiritilishida muddat bo’yicha qanday cheklovlarni inobatga olish lozim?таклиф этилаётган тартибда утиш даври булади.буни канчалик тез изга тушиб кетиши жойлардаги молия.газначилик булимлари мутасаддиларига боглик чунки бюджет ташкилотларини тартибга сола оладиган бугин хисобланишади
Sizningcha, ayrim guruh shaxslariga nisbatan tartibga solishni joriy etishda qanday istisnolarni qo’llash maqsadga muvofiq? Tegishli asoslarni keltirib o’ting
Vakolatli organ tomonidan aniqlashtirilishi zarur bo’lgan ko’rib chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihasining aniq qoida va normalariga oid maxsus savollar.
Tartibga solish ta’sirini baholash doirasida, Sizning fikringizcha, inobatga olinishi maqsadga muvofiq bo’lgan boshqa taklif va e’tirozlarтаклифимиз шартнома килиш муддати камида 3кун узоги 5кун килиб белгилаш керак.кора руйхатни хам тугридан тугри эмас балки огхлантиришлардан кейин ушбу чорани куриш керак деб уйлайман
Javob2. Ҳукумат комиссияси айнан кимлардан тузилади, шуни кўрсатиш керак Қабул қилинмади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг таркиби белгилаб берилган 3. Жазо чоралари етказиб берувчига мураккаб этиб курсатилган, лекин буюртмачига эса нисбатан енгил буюртмачига аниқ чоралар қўллаш керак Қабул қилинмади Низом лойиҳасининг 4-қисмида буюртмачи ва етказиб берувчининг, шунингдек, биржанинг, махсус комиссиянинг жавобгарликлари аниқ белгилаб қўйилган 4. Гаров суммасини аниқ белгилаб олиш лозим ушбу низомда Ҳукумат комиссияси қандай белгилаши мумкин. Бу мавхум? Гаров суммасини ечилиш муддати ҳам буюртмачига боғлиқлиги ҳам чекловга олиб келиши мумкин Қисман қабул қилинмади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли қарорининг 5-банди, 5-хатбошисига мувофиқ, гаров суммаси Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланиши белгилаб берилган. Гаров суммаси Ҳукумат комиссияси аъзоларининг йиғилишида ва баённома асосида коллегиал тарзда тасдиқланади. Гаров суммасини блокировкадан ечиш товар етказиб берувчи томонидан контракт имзоланиб биржадан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади 5. Шартнома қилиш муддати камида 3 кун узоғи 5 кун қилиб белгилаш керак Қабул қилинмади Ҳужжат лойиҳасида савдо амалга ошгандан сўнг етказиб берувчи 1 иш кунида буюртмачига, буюртмачи ўз навбатида 1 иш кунида ғазначилик бўлинмасига рўйхатдан ўтказиши лозим. Бу ўз навбатида 3 иш кунини ташкил этади. 6. Қора рўйхатни ҳам тўғридан-тўғри эмас балки огоҳлантиришлардан кейин ушбу чорани кўриш керак деб уйлайман Қабул қилинмади Товар етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги қарор савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан тузилган орган – Давлат харидлари ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия томонидан, буюртмачининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг аризаси асосида қабул қилинади. Электрон каталог савдолари орқали амалга оширилган харидлар якунига кўра товар етказиб берувчи сифатида эътироф этилган бироқ, шартнома тузишни рад этган ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортган товар етказиб берувчи ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади.