Hujjat nomi
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQoidalar
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-24 10:22:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-11-08 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонунива Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июлдаги 190-сонли “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини янада тартибга солишга доир қўшимчачора-тадбирлар туғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х.Мирзахидов

Марказий банк раиси Ф. Муллажонов

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ermatov Ilhomjon Xotamjon o'g'li 2015-10-24 16:37:58
Ushbu qarorning kuchga kirish muddatini tezroq amalga kiritsa bo`ladimi,
Qabul qilinmadi 2015-11-06 10:18:27
Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий хужжат тадбиркорлик субъектларига, яъни тижорат банкларига ва хўжалик бошқарув органларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 28 февралда 2565-сон билан рўйхатга олинган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш Қоидаларининг 100-бандига асосан “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилинган пайтдан эътиборан камида уч ой ўтгач кучга киритилади.”

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

2015 йилнинг«__» «________»

№ ____сонли қарорига

ИЛОВА

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ

Ушбу ҚоидаларЎзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот‑коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2015 йил 15 июлдаги 190-сонли “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини янада тартибга солишга доир қўшимча чора-табдирлар туғрисида”ги қарорларига асосан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо калитининг сертификати асосида ва ушбу Қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

2. Ушбу Қоидаларда куйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:

хизматларни бажарувчилардавлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари;

фойдаланувчи – хизматларни бажарувчига электрон сўров билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;

электрон хизматлар – фойдаланувчиларнинг электрон сўровлари асосида хизмат бажарувчилар томонидан ваколатлари доирасида барча турдаги хизматларни алоқа телекоммуникация каналлари орқалиэлектрон ҳужжат шаклида кўрсатиш;

электрон сўров – хизматларни бажарувчиларга электрон ҳужжат шаклида тақдим этиладиган электрон хизмат кўрсатиш тўғрисидаги талаб. Электрон сўров фойдаланувчи юридик шахснинг номи ёки фойдаланувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фойдаланувчининг почта ва электрон манзили, электрон сўровни яратилган сана ҳақидаги реквизитларга эга бўлиши шарт.

электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;

Рўйхатга олиш маркази – Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган ва рўйхатга олиш маркази ваколатли шахсининг амалдаги электрон рақамли имзо калитининг сертификатига (кейинги ўринларда – ваколатли шахс сертификати) эга бўлган, электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва хизматларни бажарувчилар томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатларини бериш буйича фаолият кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази;

ваколатли шахс – устав, шартнома, тегишли хатти-ҳаракатлари содир этиш ҳуқуқига ишончнома асосида Рўйхатга олиш маркази номидан иш кўрувчи ходим;

электрон рақамли имзо (ЭРИ) – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини Рўйхатга олиш маркази томонидан рўйхатга олинган электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган, ҳамда хизматлар бажарувчилари томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган имзо;

электрон ҳужжатга имзо – электрон ҳужжатни ЭРИ билан тасдиқлаш;

ЭРИнинг ёпиқ калити – ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда хосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда ЭРИни яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

ЭРИнинг очиқ калити – ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда хосил қилинган, ЭРИнинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигин тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма - кетлиги;

ЭРИ калитининг сертификати – ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасига Рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжат. ЭРИ калитининг сертификати мазмуни ва шаклига талаблар Ўзбекистон Республикаси “Электрон рақамли тўғрисида”ги Қонунининг 13 моддасига асосан белгиланади;

ЭРИ воситалари – электрон ҳужжатдаги ЭРИни яратиш, ЭРИни ҳақиқийлигини текшириш ва тасдиқлаш, ЭРИнинг очиқ ва ёпиқ калитларини яратишни таъминлайдиган техник ва дастурий воситалар;

ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси – ЭРИни яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва Рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига ЭРИ калити сертификати берилган, ҳамда ўзининг ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжат асосида юридик шахс номидан ҳаракат қилувчи жисмоний шахс;

ЭРИ очиқ калитининг фойдаланувчиси – ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун ЭРИнинг очиқ калитидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;

ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш - ЭРИнинг ЭРИ ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;

ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш– ЭРИ калитининг сертификати ЭРИнинг ёпиқ калити эгасига тегишлилиги ва ЭРИ калитининг сертификатидаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;

хизматларни бажариш ахборот тизими – электрон сўровларни қабул қилишда ва уларни қайта ишлашда ҳамда электрон ҳизматларни бажариш хақида ахборотни акс эттиришда ва тарқатишда фойдаланиладиган ахборот тизими;

электрон хизмат кўрсатиш регламенти – хизматларни бажарувчи томонидан электрон хизмат кўрсатиш тартибини белгиловчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат;

электрон хизмат кўрсатиш натижаси - электрон хизмат кўрсатиш регламентига мувофиқ хизматларни бажарувчи томонидан тегишли ҳаракатларни амалга оширишда ифодаланган, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилиши, шу жумладан, фойдаланувчиларнинг тегишли ахборот ва ҳужжатлар тақдим этилиши тўғрисидаги электрон ҳужжат;

3.ЭРИ электрон хизматларда қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

электрон сўров ахборотини хатоликдан ҳимоялаш учун;

юридик ва жисмоний шахсни – фойдаланувчини идентификация қилиш учун;

электрон сўровга юридик куч бериш учун;

электрон ҳужжатни рухсатсиз тарзда кўриб чиқишдан ҳимоя қилиш учун.

4. ЭРИ калитининг сертификатини олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Электрон рақамли калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида” Низоми билан белгиланади.

5. Фойдаланувчи электрон сўровни хизматларни бажарувчига хизматларни бажариш ахборот тизими орқали беради.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Samadov Husniddin Mehritdinovich 2015-10-28 17:08:42
Assalomu aleykum. meni taklifim ERI tizimini soddalashtirilsa va UNICON bilan kelishilib browser tanlamaydigan foydalanishga qulay ERI yaratilsa. bugungi kunda Yagona portalda murojaat yuborish uchun yuridik shaxslar uchun alohida browser va ERI (bu juda noqulaylik tug'diradi sababi hamma ham browserni ko'chirib olib o'rnatishni bilavermaydi). 2-si UNICON kiritgan Qalqon dasturi bu jismoniy shaxslar uchun mo'ljallangan va qulay deyish qiyin. Taklif shundan iborat-ki ERI masalasida 2 korxona kelishib Yagona foydalanishga qulay ERI ishlab chiqilsa...
Qabul qilinmadi 2015-11-06 10:19:10
Таклиф муҳокама предметига оид эмас. Сизнинг таклифингиз "фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими" ни яратилишда ҳисобга олинади.
Расулов Анвар Хамидович 2015-10-31 11:07:18
Men ham bu taklifga qo'shilaman. Haqiqatdan ham ERI tizimi browser tanlaydi. Agar o'zimni tumanimdan misol qiladigan bo'lsam 80 foiz tadbirkor va buxgalterlar ERI tizimi bilan ishlashni bilmaydi!!!!
Qabul qilinmadi 2015-11-06 10:19:15
Таклиф муҳокама предметига оид эмас. Сизнинг таклифингиз "фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими" ни яратилишда ҳисобга олинади.

2-боб. Фойдаланувчини идентификациялаш ва электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиботи

6. Хизматларни бажарувчи фойдаланувчини идентификациялашни электрон сўровдаги ва ЭРИ калити сертификатидаги реквизитлар асосида амалга оширади.

7. Хизматларни бажарувчи электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиботини электрон сўров келиб тушган вақтдан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ўтказади.

8. ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиботини ўтказиш учун хизматларни бажарувчи ЭРИ воситаларига эга бўлиши керак.

9. ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиботи ЭРИнинг ҳақиқийлигини, ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини ва ЭРИ калити сертификатининг мақомини текширишдан иборат.

10. ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш хизматларни бажарувчи томонидан ЭРИ воситалари ёрдамида электрон сўровдаги ЭРИ калитининг сертификатидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

11. ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганидан сўнг хизматларни бажарувчи ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини текширади.

12. ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини текшириш хизматларни бажарувчи томонидан ЭРИ воситалари ёрдамида ваколатли шахс сертификатидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Электрон сўровдаги ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш мазкур сертификатдаги ваколатли шахс ЭРИсининг ҳақиқийлигини тасдиқлашдан иборат.

13. Хизматларни бажарувчи ваколатли шахс сертификатининг электрон шаклдаги асл нусхасини Рўйхатга олиш марказидан олади.

14. Хизматларни бажарувчи ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганидан сўнг ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтига ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтига ЭРИ калити сертификатининг мақомини текширади.

15. ЭРИ калити сертификатининг мақоми хизматларни бажарувчи томонидан ЭРИ воситалари ёрдамида Рўйхатга олиш марказига алоқа телекоммуникация каналлари орқали мурожаат қилиш йули билан текширилади.

16. ЭРИ калити сертификатининг мақоми тўғрисидаги ахборот Рўйхатга олиш маркази томонидан хизматларни бажарувчига ваколатли шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида алоқа телекоммуникация каналлари орқали тақдим этилади.

17. Хизматларни бажарувчи электрон сўровдаги ЭРИ калити сертификатининг мақоми тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжатдаги ваколатли шахс ЭРИсининг ҳақиқийлигини текширишни ушбу Қоидаларининг 10 банди билан белгиланган тартибда амалга оширади.

18. Электрон сўровдаги ЭРИ ҳақиқийлигининг тасдиқланиши электрон сўровни хизматларни бажарувчи томонидан кўриб чиқилишига асос бўлади.

19. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш натижаси салбий бўлганда хизматларни бажарувчи электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиботини тугатган иш куни мобайнида электрон сўровни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани фойдаланувчининг почта ёки электрон манзили бўйича электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш натижалари салбий бўлиши сабабаларини кўрсатган ҳолда юборади.

20. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш натижалари салбий бўлиши сабаблари куйидагилар ҳисобланади:

ЭРИ очиқ калитининг ЭРИ ёпиқ калитига мувофиқ эмаслиги;

ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтига ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтига ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки бекор қилинганлиги;

ЭРИдан ЭРИ калитининг сертификатида кўрсатилмаган мақсадларда фойдаланилиши;

ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини текширишнинг салбий натижаси.

21. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш натижаларидан норози бўлган фойдаланувчи белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга хақли.

22. Келиб тушган электрон сўровларнинг асл нусхалари хизматларни бажарувчиларда электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиботини тугатган кундан беш йил мобайнида сақланадилар.

23. Фойдаланувчи хизматларни бажарувчига берган электрон сўровни асл нусхасини хизматларни бажарувчига ёзма равишда мурожаат қилиш йули билан олишга хақли.

3-боб. Электрон сўровлари асосида ЭРИдан фойдаланган ҳолда электрон хизматларни кўрсатиш тартиби

24. Хизматларни бажарувчи томонидан электрон хизматни кўрсатиш учун сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот рўйхати, электрон хизматни кўрсатиш шартлари электрон хизматни кўрсатиш регламенти билан белгиланади ва хизматларни бажарувчининг расмий веб-сайти ва порталида жойлаштирилади.

25. Электрон хизмат хизматларни бажарувчи томонидан электрон хизмат кўрсатиш натижаси фойдаланувчига юбориш пайтида бажарилган ҳисобланади.

26. Электрон хизматни кўрсатиш натижаси хизматларни бажарувчи ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

4-боб. Якуний қоидалар

27. Мазкур Қоидаларни талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqishQoidalar loyihasini ishlab chiqish24.10.2015 yilDavlat soliq qo'mitasi
2Yagona portalga normativ-huquqiy hujjat loyihasini joylashtirishYagona portalda: muhokama o’tkazilishi to’g’risida xabarnomani; jadvalni; normativ-huquqiy hujjat loyihasini; muhokama ishtirokchilari uchun so’rovnomani joylashtirish24.10.2015 yilDavlat soliq qo'mitasi
3Normativ-huquqiy hujjat loyihasini muhokamadan o’tkazishNormativ-huquqiy hujjat loyihasi bo’yicha takliflarni taqdim etish24.10.2015 - 08.11.2015 yilDavlat soliq qo’mitasi, Yagona portal foydalanuvchilari
4Normativ-huquqiy hujjat loyihasini takliflar asosida qayta ishlashTushgan takliflarni umumlashtirish va ko’rib chiqish. Tushgan takliflar qabul qilingani to’g’risidagi axborotni yoki rad etishning asoslantirilgan sababini YAgona portalga joylashtirish08.11.2015 yilDavlat soliq qo’mitasi
5Normativ-huquqiy hujjat loyihasini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishishNormativ-xuquqiy xujjat loyihasini tegishli vazirlik va idoralarga kelishish uchun yuborish08.11.2015 - 10.11.2015 yilDavlat soliq qo'mitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Markaziy bank
6Ishlab chiqilgan normativ-xuquqiy xujjatni tasdiqlash uchun kiritishIshlab chiqilgan normativ-xuquqiy xujjatni huquqiy ekspertizadan va davlat ro’yxatidan o’tkazish uchun O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etish10.11.2015 yilDavlat soliq qo'mitasi

So`rovnoma natijalari