Hujjat nomi
Наманган шаҳрининг 2016-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини белгилаш тўғрисида:
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Namangan shahar hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Namangan shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-10-27 12:59:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-11-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Наманган вилоят ҳокимининг 2015 йил 18 февралдаги 30-сон фармойиши ижросини таъминлаш, ҳамда ушбу фармойиш билан тасдиқланган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) нинг “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: 2-босқич” лойиҳасининг “2015 йилда Наманган вилоятида амалга оширилиши мўлжалланган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган Наманган шаҳрининг 2016-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини белгилаш тўғрисида:

1.БМТТД лойиҳаси томонидан ишлаб чиқилган Наманган шаҳрининг 2016-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини амлага ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

1.Ишчи гуруҳ раҳбари этиб Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Хайдаров тайинлансин.

1.Ишчи гуруҳ раҳбари А.Хайдаровга:

-Наманган шаҳрининг 2016-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиб, муҳокамага қўйилсин, шунингдек Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан олинган жамоатчилик фикри ва таклифлари билан умумлаштирилиб белгиланган тартибда қўшимча ўзгартиришлар киритиш чоралари кўрилсин.

-Наманган шаҳрининг 2016-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш ва амалга ошириш мақсадида шаҳар ҳокими тасдиғига киритсин.

-Наманган шаҳрининг 2016-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини амалга ошириш юзасидан ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминласин;

-Ишчи гуруҳ йиғилишлари ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш, ҳар бир ишчи гуруҳ аъзоси ўзига юклатилган вазифасини тўлиқ бажаришини таъминлаш, мазкур қарор талаблари бажарилиши юзасидан хар ойнинг 10 санасига қадар шаҳар ҳокимига ёзма равишда ахборот киритиб бориши вазифаси топширилсин.

4.Қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимнинг ўринбосарлари С.Султанов ва А.Хайдаровлар зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari