Hujjat nomi
Ўсимликлар карантин соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-11-03 12:28:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-11-18 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўсимликлар карантин соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш
чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек ўсимликлар карантини соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш
ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун Карантин рухсатномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда Фитосанитария сертификатини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари
ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил “____” _________ даги

_____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун
Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартибини белгилайди.

2. Юридик ва жисмоний шахсларга Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш ва рўйхатга олиш Ўсимликлар карантини бош давлат Инспекцияси (кейинги ўринларда “Инспекция” деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартибининг схемаси мазкур Низомнинг 1-иловасига асосан амалга оширилади.

4. Юридик ва жисмоний шахсларга Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш “бир дарча” тамойили бўйича электрон тарзда ҳам амалга оширилади.

5. Карантин рухсатномаси махсус рақамланган, ҳимояланган ҳолатда уч нусхада ишлаб чиқарилади ва расмийлаштириб бериш жараёнида рўйхатга олиб борилади.

6. Карантин рухсатномасининг бир нусхаси талаб этувчига берилади, бир нусхаси тегишли ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциясига юборилади ва бир нусхаси Инспекцияда махсус папкада тартиб билан сақланади.

7. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

экспортёр мамлакат – карантин назоратидаги ўсимлик маҳсулотларини Республика ҳудудига халқаро фитосанитар талаблар асосида юбораётган мамлакат;

Карантин рухсатномаси – карантин назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига Инспекция томонидан белгиланган тартибда олиб кирилишига ёки республика ҳудудидан транзит ҳолатида олиб ўтилишига рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

II. Карантин рухсатномасини беришга доир талаблар ва шартлар

8. Юридик ва жисмоний шахслар карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб киришда Карантин рухсатномасини
(2-иловага мувофиқ) Инспекциядан олишлари учун “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этишлари шарт.

9. Чет мамлакатлардан карантин назоратидаги маҳсулотлари олиб кириладиган республика чегара масканлари Инспекция томонидан белгиланади.

10. Қўшни мамлакатлардан карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар республика ҳудудига ўтиб тарқалиши хавфи пайдо бўлган тақдирда, Инспекция қарорига биноан хавф остидаги чегара масканларидан карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб киришга вақтинча йўл қўйилмайди.

11. Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг фитосанитар талабларга жавоб берадиган омборхоналари бўлиши шарт.

12. Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган ёки муҳр қўйилмаган Карантин рухсатномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.

III. Карантин рухсатномасини олиш тартиби

13. Юридик ва жисмоний шахслар карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб киришга камида 30 кун қолганида Карантин рухсатномасини расмийлаштириш учун “бир дарча” тамойили орқали Инспекцияга мурожаат этишлари лозим.

14. Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш ёки рад этиш карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг Инспекция номига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ёзадиган талабнома ва 4-иловасига мувофиқ аризасига асосан амалга оширилади.

15. Юридик ва жисмоний шахслар Карантин рухсатномасини олиш учун берадиган талабнома ёки аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахс маълумотлари – фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, паспорт маълумоти, яшаш манзили, телефон рақами;

карантин назоратидаги маҳсулот номи ва миқдори;

республика ҳудудига олиб кириш чегара маскани номи;

божхона ҳужжатлари расмийлаштириладиган маскан;

транспорт бирлигининг номи;

карантин назоратидаги маҳсулотдан нима мақсадда фойдаланиши;

карантин назоратидаги маҳсулот етиб келиши мўлжалланган муддат.

16. Юридик ва жисмоний шахслар Карантин рухсатномасини олиш учун берадиган талабнома ёки ариза билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахслар учун:

лицензия нусхаси;

шартнома нусхаси;

солиқ тўловчининг солиқ органларидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

карантин назорати остидаги маҳсулотни сақлаш учун ўсимликлар карантини қоидалари ва талабларига жавоб берадиган омборхонани зарарсизлантирилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

б) жисмоний шахслар учун:

солиқ органларидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки гувоҳнома) нусхаси;

карантин назорати остидаги маҳсулотни сақлаш учун ўсимликлар карантини қоидалари ва талабларига жавоб берадиган омборхонани зарарсизлантирилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.

17. Юридик ва жисмоний шахслар карантин рухсатномани олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 318-қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган таърифларга асосланган ҳолда белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилади.

18. Карантин рухсатномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар юридик ёки жисмоний шахслар томонидан Инспекцияга бевосита,
почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

19. Карантин рухсатномасини олиш учун Инспекцияга юборилган ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахсларнинг талабига асосан талабнома ёки ариза нусхаси билан қабул қилинади. Мазкур нусхалар ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол юридик ёки жисмоний шахсга берилади.

IV. Аризани кўриб чиқиш ва карантин рухсатномани расмийлаштириб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш

20. Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш ёки рад этиш юридик ва жисмоний шахсларнинг талабнома ёки аризалари рўйхатга олингандан санадан бошлаб етти иш куни давомида амалга оширилади.

21. Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш учун Карантин рухсатномаси бериш тўғрисидаги талабнома ёки ариза кўриб чиқилганлиги ва Карантин рухсатномаси берилганлиги учун ҳар сафар мазкур Низомнинг 17-бандига асосан белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.

22. Ушбу тартибга асосан расмийлаштирилган Карантин рухсатномаси берилган кундан бошлаб муддати кўрсатилган кунгача (ўн кундан икки ойгача) амал қилади.

23. Карантин рухсатномаси аризачига дафтарга ёки рухсатнома нусхасига имзо қўйилгандан сўнг берилади.

24. Карантин рухсатномасида белгиланган муддатда етиб келмаган юк учун муддат 20 кунгача муҳр билан тасдиқланган ҳолда узайтириб берилади.

25. Талабнома ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг карантин рухсатномани расмийлаштириб беришда рад этилган ҳолатлар учун ҳам тўлов пули қайтариб берилмайди.

26. Инспекция қуйидаги ҳолатларда Карантин рухсатномаси расмийлаштириб беришни рад этади:

Карантин рухсатномасини олиш учун юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг бир ёки бир неча тури тақдим этилмаса;

ариза ёки талабнома билан биргаликда ёлғон ёки ноаниқ маълумотлар тақдим этилганда;

ариза ёки талабнома тўғри тўлдирилмаганда;

экспортёр мамлакат ҳудудида карантин эълон қилинганда;

экспортёр мамлакат ҳудудидан республика ҳудудига карантиндаги зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд бўлганда;

жисмоний ва юридик шахслар ўсимликлар карантини қоидаларини бузганда ёки Инспекция томонидан кўрсатилган карантин фитосанитар тадбирлари ижросини бажармаганда.

27. Карантин рухсатномаси расмийлаштириб берилгандан кейин экспортёр мамлакатда карантин ҳолати эълон қилинса, ушбу берилган Карантин рухсатномаси бекор қилинади ва бу ҳақда манфаатдор тарафларга хабар берилади.

V. Карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш

ва уларнинг дубликатларини бериш

28. Карантин рухсатномасини олган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни давомида Инспекцияга карантин рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги талабномани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

29. Карантин рухсатномасини олган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда 7 иш куни давомида Инспекцияга карантин рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

30. Карантин рухсатномаси қайта расмийлаштирилганда Инспекция берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Карантин рухсатномани қайта расмийлаштириб бериш аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Инспекция томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш куни давомида амалга оширилади.

31. Карантин рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун юридик

ва жисмоний шахсларнинг рухсатномани бериш тўғрисидаги талабнома ёки аризаси Инспекция томонидан кўриб чиқилганда Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш учун мазкур Низомнинг 17 - бандида белгиланган миқдордаги тўлов қайта ундирилади.

32. Карантин рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда талабгорнинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

33.Карантин рухсатномаси яроқсиз ҳолга келган тақдирда, тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан. Инспекция беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини бериши шарт. Тадбиркорлар Карантин рухсатноманинг дубликатини олиш учун Карантин рухсатномасини расмийлаштириб беришдаги белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида тўловни амалга оширадилар. Тўлов суммаси Инспекциянинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

VI. Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш

34. Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ҳамда уни бекор қилиш “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

35. Қуйидаги ҳолларда Карантин рухсатномасидаги талаблар
ва шартларни бир марта қўпол равишда бузганлик учун рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилади:

Инспекциянинг рухсат беришга доир талаблар ва шартларининг бажарилишини белгиланган тартибда ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан текширилишидан бош тортилса;

Карантин рухсатномаси бериш натижасида ҳаракатларни бажариш
ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига ҳақиқатда хавф солса;

ўсимликлар карантини қонунчилиги меъёрлари ва Карантин рухсатномаси талаблари бузилса;

Карантин рухсатномаси олиш учун қалбаки ҳужжатлар тақдим этилса ёки ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни сақлаш имконияти мавжуд бўлмаса.

VII. Берилган Карантин рухсатномалари реестри

36. Инспекция берилган Карантин рухсатномаларининг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради.

37. Берилган рухсатномалар реестрида тадбиркорлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

Карантин рухсатномасидан фойдаланувчи юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

Карантин рухсатномасидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

Карантин рухсатномасининг берилган санаси ва рақами;

Карантин рухсатномасининг амал қилиш муддати;

Карантин рухсатномасини бекор қилишнинг асослари ва санаси;

Карантин рухсатномаси дубликатиниберишнинг асослари ва санаси.

38. Берилган Карантин рухсатномалари реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ ҳисобланади.

VIII. Якуний қоида

39. Мазкур Низом талабларини бажармаган ёки бузган шахслар қонун ҳужжатларига асосан жавобгар бўлади.

Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш

ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар,

ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун

Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

1-ИЛОВА

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб ўтишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби

СХЕМАСИ

1-босқич

Тадбиркорлик субъектлари

- аризачилар

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб ўтишда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун берилган рўйхатга асосан ҳужжатлар тайёрланиб тўғридан тўғри, почта алоқалари орқали ёки электрон тарзда “Ўзбошдавкарантин” инспекциясига мурожаат этилади.

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига кириши режалаштирилган кундан ўттиз кун олдин

2 босқич

“Ўзбошдавкарантин” инспекцияси

1.Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб ўтишда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун берилган ҳужжатлар (рўйхатга асосан) топширилган муддати белгиланган ҳолда қабул қилиб олинади.

2.Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ёки рад этиш юзасидан аризалар кўриб чиқилади.

3. Аризачи ёки талабгорга рухсат берувчи хужжат расмийлаштириб берилиши ёки рад этилганлиги ҳақида ёзма равишда жавоб берилади.

4.Аризачининг талабини рад этиш бўйича қарор қилинганда, қайси норматив-ҳуқуқий хужжатларга асо-сан рад этилганлиги ва ушбу камчиликларни тузатиш йўллари кўрсатилиб, тадбиркор қанча муддатда қайта кўриб чиқиш учун мурожаат этиши мумкинлиги кўрсатилади.

5.Рўйхатга олиш китобида бу ҳақда ёзиб борилади.

1) Иш куни давомида

2) етти иш куни давомида

3), 4), 5) Қарор қабул қилингандан сўнг икки иш куни давомида

3 босқич

“Ўзбошдавкарантин” инспекцияси

Аризачи ёки тадбиркорлик субъекти кўрсатилган ҳужжатлардаги камчиликларни белгиланган муддатда бартараф қилгандан сўнг рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун берилган ҳуж-жатлар қайта кўриб чиқилади. Экспортёр мамлакат ҳудудидан республика ҳудудига карантиндаги зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд бўлганда рад этилган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилмайди.

Уч иш куни давомида

Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш

ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар,

ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун

Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

БОШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

“ЎЗБОШДАВКАРАНТИН”

ГЛАВНАЯГОСУДАРСТВЕННАЯ

ИНСПЕКЦИЯ ПО КАРАНТИНУ РАСТЕНИЙ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

УЗГЛАВГОСКАРАНТИН

КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИ

КАРАНТИННОЕРАЗРЕШЕНИЕ

QUARANTINE LICENSE

UZ-QL_____________

Ушбу билан рухсат берилди/Настоящим разрешается:

га

Allowed hereby:

Ўзбекистон Республикасига/ Ввоз в Республику Узбекистан из:

дан олиб киришга

Importation to the Republic of Uzbekistan from:

(мамлакатнинг номи/название страны/name of country)

Қуйидаги маҳсулотларни/Следующих материалов/ Of the following materials:

(номи, миқдори /наименование, количество/ description, quantity)

1. Олиб кириладиган ўсимликлар карантини остидаги юклар, идишлар, қадоқлар, транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятга эга бўлган ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўт (уруғларидан)шунингдек, қуйидаги ва бошқа карантин организмлардан холи бўлиши шарт:

Ввозимые подкарантинные растительные грузы, тара, упаковки, транспортные средства должны быть свободны от вредителей, болезней растений и сорняков (семян), имеющих карантинное значение для Республики Узбекистан, в том числе, от следующих и других карантинных организмов:

The imported planting under quarantine cargoes, packing, containers and transportation vehicles shall be free of the quarantine pests, diseases of plants and seeds of weeds having quarantine value for Republic of Uzbekistan, including following the quarantine organisms:

2. Қуйидаги қўшимча талабларга жавоб бериши керак/Отвечатьследующимдополнительнымтребованиям/ Shall meet the following additional requirements:

3. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ўсимликлар карантини остидаги юкларнинг ҳар бир транспорт бирлиги экспорт қилаётган давлатнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш ёки карантини ташкилотлари томонидан расман фитосанитар сертификати билан таъминланган бўлиши ва рухсатноманинг 1,2 бандларига жавоб бериши шарт:

Каждая партия ввозимых подкарантинных растительных грузов должна сопровождаться фитосанитарным сертификатом, выданным официальными организациями по карантину изащите растений экспортирующей страны, удостоверяющими, что отправляемые в Республику Узбекистан растительные материалы отвечают всем требованиям, указанным в пунктах 1 и 2 настоящего разрешения:

Each consignment of imported planting under quarantine cargoes shall be accompanied with a phytosanitary certificate issued by official authorities for quarantine and protection of plants of the exporting country, proving that the planting materials being exported to the Republic of Uzbekistan meet all requirements set for thin items 1 and 2 above.

4. Олиб кириладиган ўсимликлар карантини остидаги юклар қуйидаги ўсимликлар карантини чегара масканларида экспертиза ва карантин назоратидан ўтказилишига рухсат этилади:

Ввоз подкарантинных растительных грузов разрешается с обязательным карантинным контролем и экспертизой, через следующие пограничные пункты по карантину растений:

Importation of planting under quarantine cargoes is allowed, subject to compulsory quarantine control and examination, via the following custom points on plants quarantine:

5. Олиб кириладиган ўсимликлар карантини остидаги юклар ушбу рухсатнома бўйича қуйидаги йўналишлар орқали ўтиши керак/Завозимыепонастоящемуразрешениюподкарантинныерастительныегрузыдолжныперевозитьсяпомаршруту:/ The planting under quarantine cargoes brought in as per License shall be transported along the following route:

6. Транспорт воситаси ва ўсимликлар карантини остидаги юклар белгиланган жойга келтирилиши билан қуйидаги карантин тадбирлари ўтказилиши шарт:

По прибытии к месту назначения подкарантинныерастительные грузы и транспортные средства должны быть проведены следующие карантинные мероприятия:

At arriving of the planting materials and transportation vehicles, the following quarantine measures shall be undertaken:

7. Рухсатнома ариза бўйича Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунига асосан берилди:

Разрешение выдано на основании Закона «O карантине растений» Республики Узбекистана, по заявке:

The License is issued on the basis of the Law «For the quarantine of plants» of Republic of Uzbekistan for the applicant:

Берилди:

«____» ___________ 20___г.

Муддати:

«____» ___________ 20___г.

Выдано:

Сроком до:

Issued on the date of

Valid until

Республика Ўсимликлар карантини Бош давлат инспепкциясининг бошлиғи:

____________

(имзо/подпись/signature)

__________________

Начальник Главной Государственной инспекции по карантину растений:

Head of State inspection on plants quarantine Republic Uzbekistan:

(М.Ў/М.П)

(Stamp)

Изоҳ:

1. Карантин рухсатномаси Ўсимликлар карантини Бош давлат инспекцияси томонидан буюртмачи, ташқи савдо билан шуғулланувчи тегишли вазирлик ва ташкилотларга берилади ҳамда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларига амалиётда қўллаш ва ижро учун юборилади.

2. Карантин рухсатномаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудлига четдан олиб кирилаётган юкларга божхона ҳужжатларини рамийлаштиришда асос бўлиб ҳисобланмайди.

Примечания:

1. Карантинные разрешения направляется для руководства и исполнения грузополучателю, соответствующим Внешнеторговым организациям, Министерствам и ведомствам, пограничному пункту по карантину растений и Республиканской госинспекции по карантину растений.

2. Карантинные разрешения не являются основанием для таможенного оформления грузов ввозимых на территорию Республики Узбекистан.

Notes:

1. The quarantine license is forwarded for guidance and execution to the Buyer of the cargo relevant foreign trade agencies,Ministry’s and departments, custom on plants quarantine on plants.

2. Quarantine License are not the basis for customs registration of cargoes imported on the territory Republic Uzbekistan.

Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш

ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар,

ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун

Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси бошлиғиThe head manMain state inspection on plants quarantine _____________________________га

Surname Ф.И.Ш.

ТАЛАБНОМА.

(Application of request)

“______________________________” Сиздан қуйидаги ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Республика ҳудудига киритиш учун Карантин Рухсатномаси беришингизни сўрайди:

.

Махсулот номи

-

Миқдори -

Импорт шартномаси:

Import contract:

Шартнома тузган фирма номи :

Name of importing farm:

Маҳсулотишлабчиқарувчимамлакат ва ҳудуди:Plase of origin country

Экспортёр давлат:

Exporter country:

Транспорт воситаси:

Means of conveyance:

Юккелиббожхона ҳужжатларирасмийлаштириладиган манзил: Declared point of entry:

Маҳсулот сақланадиган ёки фойдаланиладиган жой манзили:

Name and addres of consigne:

Маҳсулот етиб келиши кутиладиган муддат:

Date of production entry

Ўсимликлар карантини талабларини бажарилишини кафолатлаймиз..

Директор имзо И.Ф.О

Director signature surname.

Муҳр ўрни

Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш

ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар,

ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун

Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

4-ИЛОВА

‎‎

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини

Бош давлат инспекцияси бошлиғи

The head man Main state inspection

on plants quarantine

______________________га

‎‎(Ф.И.Ш.)

______________________________

(surname) ,‎‎(ариза берувчининг Ф.И.Ш.)

томонидан

‎‎‎АРИЗА

‎‎Менга Ўзбекистон Республикаси ____________________________________га

‎‎(вилоят, туман, шаҳар, станция номи)

‎‎_______________________________________________________________дан

‎‎(юк ёки маҳсулот олиб келинадиган давлат номи)

‎‎қуйидаги: __________________________________________________________

‎‎(олиб келинаётган юк ёки маҳсулотнинг номи)

‎‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎ўсимлик маҳсулотларини олиб келиш учун Карантин Рухсатнома беришингизни сўрайман.‎_______________________ транспорти билан қуйидаги давлат(лар) ҳудудидан

(транспорт воситаси русуми)

‎‎______________________________________________________ олиб ўтилади.

‎‎(олиб ўтилаётган давлатнинг номи)


‎Жавобгар шахс:‎‎
‎__________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎‎Паспорт серияси __________________________‎Ким томонидан ва қачон берилган ____________________________________‎Яшаш манзили _____________________________________________________
‎Патенти /Гувоҳномаси/ № ________________ берилган вақти _____________‎ИНН № _________________________‎Телефон ________________________‎‎Ариза берилган вақти _________________________
Имзо _______________________

(Ф.И.Ш.)

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил “____” _________ даги _____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитар сертификати расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитар сертификати расмийлаштириш тартибини белгилайди.

2. Юридик ва жисмоний шахсларга Фитосанитар сертификатини расмийлаштириб бериш ва рўйхатга олиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари (кейинги ўринларда “Инспекция” деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Фитосанитар сертификатини расмийлаштириб бериш тартибининг схемаси ушбу Низомнинг 1-иловасига асосан амалга оширилади.

4. Фитосанитар сертификати махсус рақамланган, ҳимояланган ҳолатда икки нусхада ишлаб чиқарилади ва расмийлаштириб бериш жараёнида рўйхатга олиб борилади.

5. Фитосанитар сертификатининг бир нусхаси аризачига берилади ва бир нусхаси тегишли Инспекцияда махсус папкада тартиб билан сақланади.

6. Юридик ва жисмоний шахсларга Фитосанитар сертификатини расмийлаштириб бериш “бир дарча” тамойили бўйича ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекторининг карантин назоратидаги маҳсулот тозалигини тасдиқловчи ёзма хулосасига асосан электрон тарзда ҳам амалга оширилади.

7. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

экспортёр мамлакат – карантин назоратидаги ўсимлик маҳсулотларини Республика ҳудудига халқаро фитосанитар талаблар асосида юбораётган мамлакат

бегона ўтлар – маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган ҳамда уларнинг ўсиб ривожланишига салбий таъсир этувчи ўт ўсимликлар;

зараркунандалар –ўсимлик дунёсига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар;

карантин назоратидаги маҳсулот – ўсимликлар, уларнинг қисмлари ва маҳсулотлари, карантиндаги зарарли организмларини ташувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган тупроқ, транспорт, тара, қадоқлаш маҳсулотлари ва бошқа ҳар қандай юклар;

ўсимликларнинг карантин касалликлари – ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларининг табиий физиологик ҳолатининг ўсимликлар карантинидаги замбуруғлар, нематодалар, бактериялар, вируслар ва бошқа микроорганизмлар томонидан ўзгариши;

ўсимликлар карантини – Республика ҳудудини ўсимликлар ва уларнинг маҳсулотларига зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этишга қаратилган давлат тадбирлари тизими;

фитосанитар сертификати – карантин назоратидаги маҳсулотнинг карантиндаги зарарли организмлар билан зарарланмаганлигини тасдиқлайдиган экспортёр давлатнинг ўсимликлар карантини миллий хизмати томонидан бериладиган халқаро андозадаги ҳужжат.

II. Фитосанитар сертификатини беришга доир талаблар ва шартлар

8. Юридик ва жисмоний шахслар карантин назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқишда фитосанитар сертификатини (2-иловага мувофиқ)тегишли Инспекциялардан олишлари учун “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этишлари шарт.

9. Карантин назоратидаги маҳсулотларни экспорти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг фитосанитар талабларга жавоб берадиган омборхоналари бўлиши шарт.

10. Республикадан чет мамлакатларга олиб чиқилаётган карантин назоратидаги маҳсулотлар халқаро фитосанитар талабларга, савдо шартномаларида назарда тутилган фитосанитар шартларга жавоб бериши ва “Республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар Рўйхати”га кирмаган бўлиши шарт.

11. Фитосанитар сертификати фитосанитар жиҳатдан тоза карантин назоратидаги маҳсулотлар олиб чиқиб кетилаётган ҳар бир транспорт бирлигига (вагон, автомашина, кема, баржа ва бошқалар) юкни жўнатишдан олдин расмийлаштирилиб берилади.

12. Фитосанитар сертификатида кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амал ошириш талаб этилади.

13. Фитосанитар сертификатининг амал қилиш муддати тугангандан сўнг ундан фойдаланиш мумкин эмас.

14. Фитосанитар сертификатини олган юридик ва жисмоний шахслар кўрсатилган талабларга риоя қилишлари шарт.

15. Юридик ва жисмоний шахсларнинг берилган Фитосанитар сертификатига ўз ихтиёри билан қандайдир тузатишлар ва қўшимчалар киритиши тақиқланади.

III. Фитосанитар сертификатиниолиш тартиби

16. Юридик ва жисмоний шахслар карантин назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқишга камида 30 кун қолганида Фитосанитар Сертификатини расмийлаштириш учун “бир дарча” тамойили орқали тегишли ҳудудий Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига мурожаат этишлари лозим.

17. Фитосанитар сертификатини расмийлаштириб бериш ёки рад этиш карантин назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли Инспекция номига ёзадиган талабнома ёки аризасига мувофиқ амалга оширилади.

18. Юридик ва жисмоний шахслар фитосанитар сертификатини олиш учун берадиган талабнома ёки аризада қуйидагилар кўрсатилади:

а) юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

б) жисмоний шахс маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР,паспорт маълумоти, яшаш манзили, (телефон рақами);

карантин назоратидаги маҳсулот номи ва миқдори;

республика ҳудудидан олиб чиқиш чегара маскани номи;

транспорт бирлигининг номи;

карантин назоратидаги маҳсулотни олиб чиқиб кетилиши мўлжалланган муддат.

19. Юридик ва жисмоний шахслар фитосанитар сертификатини олиш учун берадиган талабнома ёки ариза билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахслар учун:

лицензия нусхаси;

шартнома нусхаси;

Солиқ тўловчининг солиқ органларидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (ИНН);

карантин назорати остидаги маҳсулотни сақлаш учун ўсимликлар карантини қоидалари ва талабларига жавоб берадиган омборхонани зарарсизлантирилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

б) жисмоний шахслар учун:

солиқ органларидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (ИНН);

шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки гувохнома) нусхаси;

карантин назорати остидаги маҳсулотни сақлаш учун ўсимликлар карантини қоидалари ва талабларига жавоб берадиган омборхонани зарарсизлантирилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.

20. Юридик ва жисмоний шахслар фитосанитар сертификатини олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 318-қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган таърифларга асосланган ҳолда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширишлари талаб этилади.

21. Фитосанитар сертификатини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тегишли Инспекцияга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

22. Фитосанитар сертификатини олиш учун тегишли Инспекцияга юборилган ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахсларнинг талабига асосан талабнома ёки ариза нусхаси билан қабул қилинади. Мазкур нусхалар ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол юридик ёки жисмоний шахсга берилади.

IV. Аризани кўриб чиқиш ва фитосанитар сертификатинирасмийлаштириб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш

23. Фитосанитар сертификатини расмийлаштириб бериш ёки рад этиш юридик ва жисмоний шахсларнинг талабнома ёки аризалари рўйхатга олингандан санадан бошлаб уч иш куни давомида амалга оширилади.

24. Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқиш учун фитосанитар сертификати бериш тўғрисидаги талабнома ёки ариза кўриб чиқилганлиги ва фитосанитар сертификати берилганлиги учун ҳар сафар ушбу Низомнинг 20 бандида кўрсатилган миқдордаги тўлов ундирилади.

25. Мазкур Низомга асосан расмийлаштирилган фитосанитар сертификати берилган кундан бошлаб ўттиз кун муддатга амал қилади.

26. Фитосанитар сертификати аризачига дафтарга ёки рухсатнома нусхасига имзо қўйилгандан сўнг берилади.

27. Талабнома ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг фитосанитар сертификати расмийлаштириб беришда рад этилган ҳолатлар учун ҳам тўлов пули қайтариб берилмайди.

28. Илмий-тадқиқот муассасалари ва қишлоқ хўжалиги экинларининг навларини синаш давлат комиссияси томонидан чет мамлакатларга юбориладиган уруғликлар ва кўчатлар улар етиштирилган жойларда карантин назорати ҳамда лаборатория текширувидан ўтказилгандан кейин ушбу тартибга асосан фитосанитар сертификати расмийлаштириб берилади.

29. Инспекция қуйидаги ҳолатларда фитосанитар сертификати расмийлаштириб беришни рад этади:

фитосанитар сертификати олиш учун юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг бир ёки бир неча тури тақдим этилмаса;

ариза ёки талабнома билан биргаликда ёлғон ёки ноаниқ маълумотлар тақдим этилганда;

ариза ёки талабнома тўғри тўлдирилмаганда;

карантин назоратидаги маҳсулот етиштирилган ҳудудда карантин эълон қилинганда;

жисмоний ва юридик шахслар ўсимликлар карантини қоидаларини бузганда ёки тегишли Инспекция томонидан кўрсатилган карантин фитосанитар тадбирлари ижросини бажармаганда.

V. Фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш ва уларнинг дубликатларини бериш

30. Фитосанитар сертификатини олган юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 3 иш куни давомида тегишли Инспекцияга фитосанитар сертификати қайта расмийлаштириш тўғрисидаги талабномани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

31. Фитосанитар сертификатини олган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда 3 иш куни давомида Инспекцияга фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

32. Фитосанитар сертификати қайта расмийлаштирилганда масъул Инспекция берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириб бериш аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тегишли Инспекция томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш куни давомида амалга оширилади.

33. Фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштирганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг сертификатни бериш тўғрисидаги талабнома ёки аризаси Инспекция томонидан кўриб чиқилганда фитосанитар сертификатини расмийлаштириб бериш учун ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган миқдордаги тўлов ундирилади.

34. Фитосанитар сертификати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда талабгорнинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

35. Инспекция фитосанитар сертификати яроқсиз ҳолга келган тақдирда, тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда сертификатнинг дубликатини бериши шарт.

36. Фитосанитар сертификатининг дубликатини олиш учун фитосанитар сертификатини расмийлаштириб беришдаги белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида тўловни амалга оширадилар. Тўлов суммаси тегишли Инспекциянинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

VI. Фитосанитар сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш

37. Фитосанитар сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ҳамда уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ амалга оширилади.

38. Қуйидаги ҳолларда Фитосанитар сертификатидаги талаблар ва шартларни бир марта қўпол равишда бузганлик учун сертификатнинг амал қилиши тўхтатилади:

Инспекциянинг сертификат беришга доир талаблар ва шартларининг бажарилишини белгиланган тартибда ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан текширилишидан бош тортилса;

фитосанитар сертификат бериш натижасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига ҳақиқатда хавф солса;

ўсимликлар карантини қонунчилиги меъёрлари ва сертификат талаблари бузилса;

фитосанитар сертификати олиш учун қалбаки ҳужжатлар тақдим этилса ёки ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни сақлаш имконияти мавжуд бўлмаганда.

VII. Берилган рухсатномалар реестри

39. Тегишли Инспекциялар берилган фитосанитар сертификатининг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради.

40. Берилган фитосанитар сертификатлар реестрида тадбиркорлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фитосанитар сертификатидан фойдаланувчи юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

фитосанитар сертификатидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

фитосанитар сертификатининг берилган санаси ва рақами;

фитосанитар сертификатининг амал қилиш муддати;

фитосанитар сертификатини бекор қилишнинг асослари ва санаси;

фитосанитар сертификати дубликатини беришнинг асослари ва санаси;

41. Берилганфитосанитар сертификатлари реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ ҳисобланади.

VIII. Якуний қоидалар

42. Мазкур Низом талабларини бажармаган ёки бузган шахслар қонун ҳужжатларига асосан жавобгар бўлади.

Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда

фитосанитар сертификати расмийлаштириш тартиби тўғрисида йўриқномага

1-ИЛОВА

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби

СХЕМАСИ

1-босқич

Тадбиркорлик субъектлари

- аризачилар

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқишда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун берилган рўйхатга асосан ҳужжатлар тайёрланиб тўғридан тўғри ёки электрон тарзда тегишли ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекцияларига мурожаат этилади.

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудидан олиб чиқиш режалаштирилган кундан ўттиз кун олдин

2 -босқич

Ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари

1. Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқишда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун берилган ҳужжатлар (рўйхатга асосан) топширилган муддати белгиланган ҳолда қабул қилиб олинади.

2.Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ёки рад этиш юзасидан аризалар кўриб чиқилади.

3. Аризачи ёки талабгорга рухсат берувчи хужжат расмийлаштириб берилиши ёки рад этилганлиги ҳақида ёзма равишда жавоб берилади.

4.Аризачининг талабини рад этиш бўйича қарор қилинганда, қайси норматив-ҳуқуқий хужжатларга асосан рад этилганлиги ва ушбу камчиликларни тузатиш йўллари кўрсатилиб, тадбиркор қанча муддатда қайта кўриб чиқиш учун мурожаат этиши мумкинлиги кўрсатилади.

5.Рўйхатга олиш китобида бу ҳақда ёзиб борилади.

1) Иш куни давомида

2)Уч иш куни давомида

3), 4), 5) Қарор қабул қилингандан сўнг бир иш куни давомида

3 -босқич

Ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари

Аризачи ёки тадбиркорлик субъекти кўрсатилган ҳужжатлардаги камчиликларни белгиланган муддатда бартараф қилгандан сўнг рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун берилган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади.

Ўсимлик маҳсулоти етиштирилган ҳудудда карантин эълон қилинганда рад этилган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилмайди.

Уч иш куни давомида

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги”ги қарор лойиҳаси03.11.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш03.11.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш03.11.2015-18.11.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш23.11.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишМазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идораларги келишиш учун юбориш ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ улар билан келишиш23.11.2015-01.12.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
6Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишМанфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг, қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш02.12.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
7Норматив ҳуқуқий ҳужжатни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш09.12.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari