Hujjat nomi
Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-11-18 18:43:32
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
13 февралдаги “
Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 27-модда) ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан вилоят ҳудудидаумумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини белгилаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ҳудудида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиби(кейинги ўринларда Тартиб деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Вилоят Ички ишлар (А.Тошпулатов), Давлат солиқ (О.Бойбоев), ветеринария (Э.Ахмадалиев) бошқармалари, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (И.Исомиддинов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д.Эргашев), шаҳар ва туман ҳокимликлари ушбу тартибга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.

3. Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати, Компьютерлаштириш марказига ушбу қарорни “Наманган хақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари зиммасига юклансин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari