Hujjat nomi
Вилоятда ов қилиш ва балиқ тутиш ёки балиқ захираларидан фойдаланиш чора- тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-11-18 18:59:53
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2006 йил майда рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида ов қилиш ва балиқ тутиш ” қоидалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли “Биологик ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб – таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қуйидагилар:

вилоят худудида Ов қилиш ва балиқ тутиш ёки балиқ захираларини муҳофаза этиш қоидаларини, ов қилиш меъёрлари, муддатлари ва рухсатнома берганлик учун ундириладиган тўлов миқдорлари 1- иловага;

ов қилиш ва балиқ тутиш хайвонот дунёсидан фойдаланиш уларни махсулотларини олиш меъёрлари 2- иловага мувофик тасдиклансин.

2. Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Наманган вилоят бўлими бошлиғи (Ф.Абдуллаев), Наманган “Абу Али Ибн Сино” номли ихтисослашган ўрмон хўжалиги (А.Мадазимов), вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (А.Саъдуллаев), туманлар хокимлари билан биргаликда вилоят худудида Ов қилиш ва балиқ тутиш ёки балиқ захираларини муҳофаза этиш қоидаларини қонунчилик талаблари асосида амалга оширишни таъминласинлар.

3. Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати, Компьютерлаштириш марказига ушбу қарорни “Наманган хақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Ў. Эргашев зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari