Hujjat nomi
Ҳайвонларни карантинга қўйиш ва бошқа ветеринария-санитария қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-11-23 15:35:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-08 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 6,25-моддалари ва “Ветеринария тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон) 6-моддасига асосланиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Вилоят ҳудудида “Ҳайвонларни карантинга қўйиш ва бошқа ветеринария-санитария қоидалари” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Вилоят Давлат ветеринария (Ахмадалиев), ички ишлар (Тошпўлатов), соғлиқни сақлаш (Мўминов) бошқармалари, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази(Эргашев), туман ва шаҳарлар ҳокимликлари мазкур қарорнинг ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиласинлар.

3. Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати (Рапиқов), Компьютерлаштириш маркази (Ахунбабаев)га ушбу қарорни“Наманган хақиқати” ва “Наманганская правда”газеталарида расман эълон қилиш, вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш чораларини кўрсинлар.

4.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Эргашев зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari