Hujjat nomi
Вилоятда табиий пичанзорлар ва яйловлардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-11-23 17:19:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-08 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоятда табиий пичанзорлар ва яйловлардан фойдаланиш

чора-тадбирлари тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари ва “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 12-модда) қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 43-сон, 530-модда) ижросини таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қуйидагилар:

Вилоят ҳудудида пичан ўриш, табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг меъёрлари, муддатлари ва рухсатнома берганлик учун ундириладиган тўлов миқдорлари 1-иловага; чорвачилик эҳтиёжлари учун ёввойи озуқа маҳсулотларини ғамлашнинг меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Эргашев), қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Қодиров), Наманган марказий давлат ўрмон хўжалиги бош бошқармаси (Муллабоев), вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Саъдуллаев) туманлар ҳокимлари билан биргаликда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни қонунчилик талаблари асосида амалга оширилишини таъминласинлар.

3. Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати (Рапиқов), Компьютерлаштириш маркази (Ахунбабаев)га ушбу қарорни “Наманган хақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Эргашев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Хайиталиев зиммаларига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari