Hujjat nomi
Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2015-11-30 15:03:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-15 09:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1-майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17, 22, 23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19-июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туманда иш билан банд бўлмаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида:

а) Элликқалъа тумани бўйича 2016 йилда фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш ва касбга тайёрлаш бўйича назорат кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ;

б) Туман ҳудудидаги иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

в) Сарабий агроиктисодиёт касб хунар коллежида 2016 йилда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш режаси 3-иловага мувофиқ;

г) Элликқалъа тумани бўйича 2016 йилда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳуддудий дастури”нинг назорат кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

д) Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкил қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкиллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи (Р.Матчанов) туман ҳудудида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона ва ташкилот раҳбарлари ишсиз деб топилган фуқаролар учун белгилаб қўйилган иш ўринларининг санитария-гигиена қоидаларига ҳамда ишчилар ўз вазифаларини тўлиқ бажаришини таъминловчи меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминласин.

3. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19-июлдаги
353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил килиш тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини молиялаштириш:

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли
корхоналар, муассасалар ва тишкилотлар бўйича – 50% фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50%
фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – 75% фоизи иш берувчилар ҳисобидан ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат фонди ҳисобидан амалга оширилиши;

б) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1-майдаги “Аҳолини иш
билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ ишсиз деб топилган фуқароларни 2015 йилда касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкиллаштириш маблағлари иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат фонди ҳисобидан амалга оширилиши ҳисобга олинсин.

4. Туман ишчи гуруҳи (Р.Матчанов) ҳамда туман бандликка кўмаклашиш
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (Ў.Шарипов) ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига етказилишини таъминласин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Р.Матчанов ҳамда туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Ў.Шариповга юклатилсин.

6. Мазкур қарор “Давр кўзгуси” газетасида расмий равишда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ТУМАН ҲОКИМИ: Н.ХУДАЙБЕРГЕНОВ

Элликқалъа тумани ҳокимининг

2015 йил "___" ___________даги

________ сонли қарорига

1-илова

Эллиққалъа тумани бўйича 2016-йилда фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш ва касбга тайёрлаш бўйича назорат кўрсаткичлари

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашади

Касбга тайёрлашга юборилади

Жами

Шундан

жами

Шундан

I чорак

II

III

IV

I

II

III

IV

Сони

сони

сони

сони

сони

сони

Сони

Сони

80

20

25

25

10

10

0

10

0

0

Элликқалъа туман ҳокимининг

2015 йил "___" ___________даги ______ сонли қарорига

2-илова

Туман ҳудудидаги иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун
2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил килиш бўйича корхона ва ташкилотлар

Р Ў Й Х А Т И

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона номи

Жамоат ишларига қатнашувчилари

Жамоат ишларини ташкиллаштириш муддатлари

Сони

тури

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

1

"Қудрат Алимов" фх

10

Қишлоқ хўжалиги ишлари

5

-

5

-

2

Тоза бог жайхун ф/х

10

5

5

-

-

3

Тоза бог ёгдуси ф/х

10

-

5

5

-

4

С.Жуманазар ф/х

10

5

-

-

5

5

Уйкалъа остонаси ф/х

10

-

5

5

-

6

"Рузимбой Бобо"фх

10

5

-

5

-

7

Жумаёз боккол ф/х

10

-

5

-

5

8

Киличинок жайхун ф/х

5

-

-

5

-

9

Зокирбек махсим ф/х

5

-

5

-

-

Жами:

80

20

25

25

10

Элликқалъа туман ҳокимининг

2015 йил "___"___________даги

________ сонли қарорига

3-илова

Элликқалъа туман Сарабий агроиктисодиёт касб-хунар коллежида

2016 йилда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш

Р Е Ж А С И

Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қиладиган ўқиш жойи

Йиллик касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режаси

Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муддатлари

I

чорак

II

чорак

III

чорак

IV

чорак

1

Сарабий агроиктисодиёт касб-хунар коллежи

10

0

10

0

0

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari