Hujjat nomi
Наманган вилоятида ўсимлик дунёсидан умумий фойдаланиш меъёрлари ва тартиблари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmon
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-01 21:30:34
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-16 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Наманган вилоятида ўсимлик дунёсиданумумийфойдаланиш меъёрлари ва тартиблари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) Қонунининг 6, 25-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 12-модда) ҚонуниҳамдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслариданфойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб – таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 43-сон, 530-модда) қарорини ижросини таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Қуйидагилар:

- вилоят худудида ўсимлик дунёсиданумумийфойдаланиш меъёрлари ва тартиблари ҳамда улардан оқилона фойдаланиш,Давлат ўрмон фондидан ташқаридаги дарахтлар ва буталарни кесганлик, рухсатнома берганлик учун ундириладиган тўлов миқдорлари 1-иловага;

- вилоят ҳудудида дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлаш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоблаш тартиблари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоятдаги барча ўрмон хўжаликлари рахбарлари, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси(А.Саъдуллаев), туманлар хокимлари билан биргаликда вилоят ҳудудидаги ўрмон фондидан ташқари дарахтлар, ёввойи ҳолда ўсадиган буталар ва “Қизил китоб”га киритилган ўсимликларни муҳофаза этиш қоидаларини қонунчилик талаблари асосида амалга оширишни таъминласинлар.

3. Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати ҳамда вилоят ҳокимлигининг компьютерлаштириш марказига ушбу қарорни “Наманган хақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ў. Эргашев) зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari