Hujjat nomi
Бозорларда савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-02 10:44:18
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Бозорларда савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 253-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 6-моддасигаасосан вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо қилиш қоидаларини тартибга солиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо қилиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Ички ишлар (Ш.Ўринов), Давлат солиқ (А.Бозоров), ветеринария (О.Жумаев) бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси вилоят бўлими (Б.Мухаммедов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Ш.Набиев) вилоятдаги бозорларда ушбу Қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.

3. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Ғойиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими М.Эсанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari